Йилмазнинг иродасини синдирамиз, деб ўйлаган тоғутлар ноумидликка тушадилар!

525
0
Yilmaz Celik, the official spokesman of the Turkey branch of Hizb-ut Tahrir, or Liberation Party, speaks to the Associated Press in Ankara, Turkey, Monday, March 23, 2009. Celik was released from prison last month pending his trial on terror charges, and says he will not be welcoming U.S. President Obama when he arrives for a scheduled visit which some people are heralding as a milestone in American relations with this strategically critical Muslim country. (AP Photo/Burhan Ozbilici)

Йилмазнинг иродасини синдирамиз, деб ўйлаган тоғутлар ноумидликка тушадилар!

Яқинда Анқара полициясининг бир гуруҳ ходимлари Рамазон куни биродаримиз Йилмаз Челикни ифторлик дастурхони устида ҳибсга олиб қамоққа ташлашди. Шундай муборак ойда, улуғ ҳайит арафасида мусулмонлар гувоҳ бўлган бундай зулм, жинояткорлар пешонасидаги ўчмас қора доғ бўлиб қолади, албатта. Йиллар давомида Ислом даъватини елкасида кўтариб келган Йилмаз Челик Ҳизб ут-Таҳрирга қарши олиб борилаётган қатор адлия репрессияси қурбонларидан бири, холос.

У аввал ҳам мана шундай золимона, ноқонуний тарзда бир неча бор ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган эди. Шундай муборак кунларда унинг қамоққа олинишига баҳона бўлган иккита алоҳида иш ҳам қайғули ва ҳам кулгилидир. Масалан, 2005 йилда Йилмаз Челик Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги расмий нотиғи ўлароқ, фуқаролик ташкилотларига ва расмий муассасаларга муборак Рамазон ҳайити муносабати билан табрикнома йўллайди. Бироқ ўша пайтда Анқара савдо палатаси раиси бўлган Синан Айгун шикоятига биноан, Йилмаз айбдор деб топилиб, зимдан етти ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Кейин Ҳизб ут-Таҳрир асосан, «параллель структура»га малай бўлган ахборот воситалари томонидан уйдирмаларга дуч келган пайтда, Йилмаз бунга қарши чиқиб, камера орқали буни қоралайди, ҳақиқатдан мутлақо йироқ бўлган уйдирмаларни шармандасини чиқаради. Ана шунда яна у айбдор деб топилиб, 2009 йилда зимдан етти ярим йиллик қамоқ жазоси чиқарилади.

Бугун конституцион суд «Эргенекон» ташкилоти бўйича қамоқ жазоси берилган кимсаларнинг шахсий илтимосномаларини дарҳол қабул қилиб, кечиктирмасдан озод қилмоқда, озод қилиш ҳам қола-қолиб, ҳатто уларга етказилган зарар учун миллионлаб лира товон ҳам тўлаяпти. Аммо Йилмаз Челик илтимосномаси бир неча йилдан бери конституцион суд токчасида чанг босиб ётибди! Бугун айни суд илмонийлар ва камолчилар ишини дарҳол қайта кўриб чиқиб, уларга бирин-кетин оқлов ҳукми чиқараётган бир пайтда, Йилмаз Челик ишини қайта кўришдан бош тортмоқда! Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан адолатсиз суд ва душманона қонун мана шудир. Бундай шармандали вазият ўша золимларни ёмон оқибатга олиб бориши тайин.

Биз шу ердан туриб, ҳокимият органларига, масъулларга ва айни зулмда қўли бор ҳар бир кимсага бундай деймиз: Сизлар узоқ йиллардан бери «терроризм» айблови билан мусулмонлар устидан ҳукм чиқариб, уни ижро этиб келдингиз. Бироқ, Йилмаз Челикнинг ва бошқа бирорта Ҳизб ут-Таҳрир аъзосининг «терроризм» фаолияти билан шуғулланганлиги тўғрисида бирорта далилга эга эмассиз! Ҳизбнинг ҳар бир аъзоси зўравонликнинг ҳар қандай турини қоралайди, сиз бўлса, уларни «террористик ташкилот аъзолари», дея сифатлаб, бостирдингиз. Ўтган йилларда шу каби ишни Ислом душмани бўлган камолчиларга қўлладингиз! Кейин йиллар ўтиб, худди шундай ишни Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракатидаги ўзингизнинг эски дўстларингизга қарши қўлладингиз! Кейин яна бир қанча вақт ўтиб, айни жиноятларингизга ёрдам берадиган кимсаларни топдингиз!

Эй золимлар!

Аллоҳдан қўрқмайсизми?! Бир кун тугашингиз ҳақида фикрламайсизми?! Агар Йилмаз Челик иродасини синдираман, деб ўйлаётган бўлсангиз, овора бўласиз! Бу каби зулмингиз, даъватда биродаримиз шижоатига шижоат қўшади, чунки у исми жисмига монанд (Челик-пўлат)дир. Бу қилмишингиз Ислом йўлида даъват олиб бораётган қолган биродарларимиз иродасини пўлатдек янада мустаҳкамлайди! Сиз эса, бундай жиноятларингиз учун эртага ҳисоб кунида албатта жавоб берасиз.

«Сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос» [Иброҳим 42]

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Туркиядаги матбуот бўлими

Web: www.hizb-turkiye.org

E-Mail: bilgi@hizb-turkiye.org

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here