Афғонистон ва Покистон президентлари Душанбеда учрашади

Афғонистон ва Покистон президентлари Душанбеда учрашади

6 июл куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида CASA-1000 лойиҳаси иштирокчи давлатлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

 Душанбедаги учрашувда иштирок этиш учун Покистон бош вазири Навоз Шариф ҳамда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков келади.

 Покистон раҳбари ташрифи расмий мақомда бўлиб, у Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказади.

 CASA-1000 лойиҳаси 2016 йилнинг 12 майида Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида иштирокчи давлатлар ҳукумат раҳбарлари томонидан ишга туширилганди. Бу лойиҳа 2020 йилга қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.

 Маълумки, CASA-1000 лойиҳаси Тожикистон ва Қирғизистондан Покистон ҳамда Афғонистонга электр энергияси етказиб беришга мўлжаллаган бўлиб, ушбу лойиҳа учун 1,17 млрд доллар сарфланиши кўзда тутилган.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш