Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион долларлик ёрдам кўрсатади

481
0

Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион долларлик ёрдам кўрсатади

 “24.kg” сайтида хабар беришича, “Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари ҳукуматлари ўртасида ёрдам кўрсатиш ва ундан фойдаланишни назорат қилишга доир Протокол ратификацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасига мувофиқ, Қозоғистон Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га кириши учун 100 миллион доллар қийматли ёрдам кўрсатади.

 “Ёрдам бир неча транслар орқали тақдим этилади. Ҳар бир ҳолатда техник ёрдамга доир алоҳида протокол имзоланади ва ратификация қилинади. Тадбирлар рўйхатига фақатгина Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишига доир “йўл хариталари” тадбирлари киритилади. Ёрдам пул воситалари, ускуналар, товар ва хизматлар шаклида кўрсатилади. Траншни амалга ошириш якунлари бўйича ундан фойдаланиш назорат остига олинади”, – деди Қозоғистон молия вазири Бахит Султанов.

 “Қирғизистон ёрдамдан фойдаланиш ва тақдим этилаётган ҳужжатлар ишончлилиги учун жавобгар”, – дея қўшимча қилди Султанов.

 Яна бир қонун лойиҳаси билан Қирғизистонга техник хусусиятга эга тадбирлар рўйхати (ҳаражатлар сметаси)ни мувофиқлаштиришини енгиллаштириш учун ёрдам кўрсатиш тартибига ўзгаришлар киритилади.

 Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги келишувга тузатишлар киритилди. Унга кўра техник хусусиятга эга тадбирлар рўйхати, яъни харажатлар сметаси ишлаб чиқилди. Б.Султановнинг сўзларига кўра, транш суммаси 7 миллион 526 минг 789 долларни ташкил қилади ва пул шаклида тақдим қилинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here