Путин: ИШИД Марказий Осиёда вазиятни издан чиқариш режасини тузмоқда

644
1

Путин: ИШИД Марказий Осиёда вазиятни издан чиқариш режасини тузмоқда

 “Sputnik” сайти хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин “ИШИД” ташкилоти Марказий Осиё ва Россия жанубида вазиятни издан чиқариш бўйича режа тайёрлаётганини маълум қилди.

 Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Путин Петербургдаги терактлардан кейин олиб борилган тергов жараёнида ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудларида ИДнинг яширин гуруҳлари фаолият олиб бораётгани маълум бўлганини айтган.

 “Биздаги маълумотларга қараганда, “ИШИД” Марказий Осиё ва Россия жанубида вазиятни издан чиқариш бўйича режа тайёрламоқда. ШҲТнинг махсус хизматлари, хусусан минтақавий антитеррор тузилмасининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш лозим”,- деган Путин.

Туркистон:

“РИА Новости” ахборот агентлиги тарқатган хабарда  Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, “Афғонистондан келаётган хавфни олдини олиш учун Тожикистон ва Қирғизистонда ҳарбий қувватларимизни кучайтирамиз” деган эди, ҚХШТнинг Астанадаги навбатдаги йиғилишида.

Юқоридаги Путиннинг баёноти ҳам Россиянинг ҚХШТга, хоссатан Марказий Осиёга нисбатан олиб бораётган ҳарбий мустамлакачилик юришига далолат қилаётган сиёсатининг намунаси бўлди. Унинг Санк Петербургдаги воқеъага боғлаб гапириб ўтганидан, асосий эътибор Ўрта Осиёга қаратилаётганини тушуниш мумкин.

Путиннинг “ИШИД” ташкилоти ҳақидаги малумотлари, атайин бўрттириб кўрсатилаётган қалбаки ваҳимадан ўзга нарса эмас. Чунки бу ташкилот бирорта, ҳатто кичик бир мамлакатни издан чиқариб юбора оладиган қувватга ҳам эга эмас. “ИШИД”нинг қуввати куфр ҳарбий махсус кучлари унинг номидан минтақаларда фаолият олиб бораётганидадир. Худди илгари “Ал-қоида”нинг номидан олиб борилгани сингари, дунёнинг ҳар чеккаларида бўлаётган қўпорув амалиёти “ИШИД” ташкилоти номидан амалга ошириляпти. Мустамлакачи давлатлар ўзларининг манфаатлари йўлида “ИШИД”нинг номидан фойдаланиб келишяпти.

Россия ҳам ўзининг Марказий Осиёга ҳарбий мустамлакачи юришида халқаро сиёсат томонидан атайин пайдо қилинган “ИШИД” ваҳимасидан фойдаланмоқчи. У ҳозирча матбуот ҳужумлари олиб боряпти. Матбуот ҳужумида мувоффаққият қозонгач, албатта моддий фаолиятларга ўтади. Россиянинг ўз элчихоналари орқали уюштириб бораётган қўпорув акцияларини ҳатто бир неча йирик Европа давлатлари ва Туркия ҳам тўхтатиб қола олмади.

Демак Қирғизистон каби заиф ва қувватсиз давлатлар Россиянинг матбуот пропогандаларига ва юқоридаги сингари расмий баёнотлар орқали ўтказаётган сиёсий босимларига қарши кучли матбуот кураши олиб боришдан ўзга чорамиз йўқ! Биз уларнинг биз учун ўта хатарли бўлган бу баёнотларига раддия бериб, ҳозирлик кўрилётган қўпорув амалиётлари исломий кучлар тарафидан амалга ошириши мумкин эмаслиниги ва ишнинг асл моҳиятини ошкор қилиб боришда бардавом туришимиз лозим! Акс ҳолда улар минтақамизда жуда хавфли вазиятлар пайдо қилишмоқчи!

1 COMMENT

  1. Кофирлар мусулмонлар ўлкаларига шундай фитналар асосида бостириб кирмоқда. Бизни рахбарлар эса буларни гапларини мақулаб эшикларимизни ланг очиб бермоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here