Ўзбекистон Ўш шаҳрига мактаб қуриб бермоқчи

133
0

Ўзбекистон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 630 ўринли мактаб қуриб бермоқчи

Бу каби ишлар Ўзбек-Қирғиз миллатлари ўрталаридаги муомалаларни мустаҳкамлаш максадида уюштирилаяпти. Бу ҳақда 4 май куни “Sputnik” сайти Бишкекдан хабар тарқатди.

Хабарга кўра Ўш шаҳрида 630 ўринли янги мактаб қурилади. Уни бошдан оёқ Ўбекистон томони маблағ билан таъминлайдиган бўлди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мерияси ҳам баёнот берди.

Туркистон: 

Қирғизистонда ҳақиқатдан ҳам Қирғиз-Ўзбек миллатлари ўртасини ислоҳ қилиш керак. Лекин юқоридаги услуб муаммога ечим бўла олмайди. Чунки Ўзбекистон қуриб бераётган ва СССРдан қолиб кетган мактабларда Ўзбеклар ҳалигача кирилл алифбоси орқали ўзбек тилида эски ўқув программаси асосида ўқиб келишяпти.

Қирғизистонда ўзбек тилида кирил алифбоси билан таълим олаётган Ўзбеклар сақофий жиҳатдан ташландиқ ҳолатида қолишди. Ўзбекистон чегарани ёпиб олганини ҳисобга олмаганимизда ҳам, Қирғизистон Ўзбеклари Ўзбекистондан олий маълумот олиш имконига эга эмас. Чунки Ўзбекистон лотин алифбосига ўтган. Қирғизистон эса таълим системаси кирил алифбосида, лекин Қирғиз тилида. Шунга кўра Ўзбек мактаби битирувчилари Қирғизистондаги олий ўқув муассасаларида илм олиш имконидан ҳам маҳрумдирлар.

Ўзбекистон Қирғиз-Ўзбек миллатларининг бирдамлигини хоҳласа, Қирғиз миллатчилигини ёпиниб олган етакчи гуруҳга ва Ўзбекларни мамлакатдаги барча таълим системасини бир хил Қирғиз тилига олиб ўтиши учун асосий тўсиқ бўлиб турган халқаро ташкилотларга босим ўтказиб, Ўзбек мактабларини Қирғиз тилига ва Қирғиз таълим программаси остига олиб ўтилишига ҳаракат қилиши керак!

Қирғизистон Ўзбеклари саводсиз бўлиб боряпти. Уларнинг бу саводсиз ҳолатига тушириб қўйган Қирғиз миллатчи элитаси вақтинча хурсанд бўлгани билан, бу ҳолат мамлакат учун ўта хавфлидир. Чунки саводсиз ва Қирғиз миллати ичига интеграциялашиб кириб кета олмаган Ўзбек миллати сиёсий, сақофий заиф ва миллатчилик туйғулари тартибсиз ва тутуруқсиз ҳолатида бўлади. Бу эса, ташқи миллий ва бошқа носоғлом фикрлардан тез таъсирланувчи заиф шахсиялар етиб чиқишига замин яратиб бораверади. Бу ҳолат Ўзбекистон ёки Россия сингари мамлакатимизга таъсир қуввати бор давлатлар учун, бузуқ мақсадларини амалга оширишиларига қулай вазият пайдо қилиб беряпти.

Шунинг учун Қирғиз давлати мамлакатдаги барча миллатлар учун, жумладан Ўзбек миллати болалари учун ҳам, бир хил таълим программасини қонун билан жорий қилиши мамлакат учун хавфсизлик масаласи ҳисобланади. Чунки миллатлар интеграцияси амалда бўлиши учун уларни бир-бирларига яқинлаштирадиган бир хил сақофий шароит яратиб, тарбиялаб, бир хил эътибор билан бошқариб бориш зарур.

Қирғизистон давлати “тенирчи” “миллатчи” унсурлар қўл остида, ҳар томондан заифлашиб, ташқи кучлар учун ўта қулай сиёсий, сақофий ўлжага айланиб боряпти. 2010 йилида бунга гувоҳ бўлдик.

Ҳали ҳам кеч эмас! Қирғизистон халқи бирдамлигини сақлаб қолайлик! Бир тўп миллатчиларнинг фикрларини четга суриб, сақофий уйғунлик пайдо қилиш мақсадида бирлашайлик! Негаки, ҳар қанча ҳаракат қилсак ҳам, Қирғиз-Ўзбек миллатлари бир мамлакатда яшашга мажбурмиз. Шунинг учун куфрга хизмат қилаётган миллатчи тўдаларнинг фикрларини улоқтириб ташлаб, у етакчи гуруҳнинг етакчилигини инкор қилиб, куфрнинг ифлос мақсадларига тўсиқ қўяйлик!!!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here