Ҳизбнинг электрон сайтларини тақиқлаш

514
0

Ҳизбнинг электрон сайтларини тақиқлаётганингиз унинг фикрлари олдида заиф эканингизга яққол далилдир

Туркия ахборат ва телекоммуникация технологияси ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилоятининг расмий сайти (www.hizb-turkiye.org)ни ёпиб қўйди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими сайти (www.hizb-ut-tahrir.info)га ҳам тўсиқ қўйди.

Бу икки чора-тадбир, ҳали Суд қарори чиқмасиданоқ, ҳеч қандай оқлов ва зарурий маълумотларсиз ижро этилди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Туркия вилояти аъзолари айни масалага қисқача изоҳ келтирмоқчимиз:

Туркияда телевизон дастурлар, газета ва журналлар, интернет сайтлари Ислом принципларига ҳеч бир жиҳатдан мувовиқ келмайди, аксинча, улар орқали ёлғон-яшиқ гаплар ва уятсизликларни очиқ тарқатилишига йўл очиб берилган. Бироқ Ислом таълимига асосланган исломий муассасалар эса, тақиқланган.

Сиз бир жиҳатдан, ёшларимизни заҳарлаётган айни каналларни шу давлатнинг расмий раҳбарлари сифатида молиялаштириб-бошқаряпсиз, иккинчи томондан, Ислом асосида ўзгартирувчи фикр ва ақлларга тўсиқ қўйяпсиз. Ўз-ўзидан савол туғилади: шуми сиз даъво қилган диний авлодни етиштириш?!

Дарвоқе, Ҳизб ут-Таҳрир сайтларига тақиқ қўйиш, 2017 йил 5 март куни «Олам нима учун Хилифаликка муҳтож» номли конференциямизни эълон этганимиздан сўнг бошланди ҳамда расмий ҳокимият томонидан қонунбузарлик билан тақиқланди. Бу эса, ҳокимиятнинг мусулмонларга тақдим этаётганимиз исломий фикрларга раддия билдиришга қодир бўлолмаганига, шу боис уларнинг тарқатилишига тақиқ қўйишга мажбур бўлганига далолат қилади. Ўз навбатида, бу Исломга қарши тақиқлов ақлияти ҳали ҳам давом этаётганини ҳам кўрсатади. Чунки Ҳизб ут-Таҳрирнинг исломий фикрлари уларни ожиз қолдирмоқда. Ҳозирда унинг фикрларини қабул қилган ақллар бугунги кунда юртда жуда кўп. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка фикрий ва сиёсий кураш орқали ҳаракат қилмоқда. Зеро, бу Ислом бошқарувини интизорлик билан кутаётган мусулмонлар матлабидир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими

Web: www.hizb-turkiye.org

E-Mail: bilgi@hizb-turkiye.org

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here