Трамп Хитойга таҳдид қилди

566
0

Трамп Хитойга таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореянинг ядровий дастури ҳақида гапириб, бу борада Хитойга таҳдид қилди. Трампга кўра, агар Пекин маъмурияти Шимолий Корея ядровий таҳдидини бартараф қилмаса, Америка Қўшма Штатларининг ёлғиз ўзи бу муаммони ҳал қилади.

“Хитой Шимолий Корея масаласини ҳал қилмаса, биз ҳал қиламиз”, “Хитойнинг Шимолий Кореяга улкан таъсири бор. Хитой бу борада, ё бизга ёрдам беради ёки ёрдам бермайди. Агар ёрдам берса, бу Хитойнинг ўзи учун яхши бўлади. Агар ёрдам бермаса ҳеч кимга яхши бўлмайди”, дея дағдаға қилди Трамп.

Ўтган ой АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Хитойга сафар қилиб, Шимолий Кореядан келиши мумкин бўлган таҳдидларни камайтириш учун қадам ташлашни Пекин ҳукуматидан талаб қилган эди.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳалей ҳам АВС телекомпаниясига берган интервюсида Хитойнинг “ташвишдамиз” деган баҳоналарини қабул қилмаслигини билдирди.

“Нима сабабли ташвишга тушганлигини бизга исботлаб беришлари лозим. Шимолий Кореяни тўхтата оладиган ягона давлат Хитойдир ва улар буни билишади”, дея таъкидлади Ҳалей.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ушбу ҳафтада Хитой президенти Си Цзиньпин Билан учрашиши кутилмоқда. Никки Ҳалейлининг маълум қилишича, Доналд Трамп ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда ядро қуролининг тарқатилмаслиги ва Шимолий Кореяга оид масалалар кўриб чиқилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here