Садир Жапаров қамоқ шифонасига ётқизилди

487
0

Садир Жапаров қамоқ шифонасига ётқизилди

 ОАВ хабар қилишича, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан 25 март куни қамоққа олинган Қирғизистон парламентининг “Ата-Журт” партиясидан собиқ депутат Садир Жапаров тергов изоляторида бўйин ва қўл билаги соҳаларида жароҳатлар билан топилди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, мухолифатчи ўзига ўзи жароҳат етказган.

“Жапаровнинг аҳволи барқарор, муҳим аъзолар шикастланмаган. Унинг ушлаб турилиши шароитлари ва Жазони ижро этиш хизмати ходимларига эътирози йўқ. Унинг бундай қилишига яқинларининг асоссиз ҳибсга олиниши сабаб бўлган”,- дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, воқеа жойига махсус прокуратура ва мамлакат омбудсмени вакиллари ташриф буюришган.

 Туркистон:

Қирғизистон ҳокимияти “бургага ўчашиб кўрпани ёқиш” қабилида иш олиб боряпти. Улар ҳокимиятни ўз қўлларида ушлаб қолиш учун ҳар қандай воситаларни ишга солиш билан, Қирғиз давлатчилигини йўқ қилиб, мамлакатнинг бошқарув системасини бузиб юборишяпти. Яъни, ҳар қандай давлатчиликни, маълум бир бошқарув системасига асосланган принциплар ушлаб туради. Бу система эса, қонун устиворлиги принципининг сақланиб туришига боғлиқдир. Бу эса, ҳар бир фуқоронинг қонуний ҳақ ҳуқуқлари давлат аппарати томонидан муҳофаза қилиниши керак, деган маънони англатади. Акс ҳолда давлат аппарати ўзининг системадаги вазифасини ва мавжуд бўлиб туриш табиатини йўқотиб, бир гуруҳнинг қўлида қуролга айланиб қолади.

Қирғиз давлат аппарати фуқороларнинг ҳақ ҳуқуқларини поймол қилиб келяпти. Нафақат қамоқхонадаги, балки ташқаридаги фуқоролардан тушаётган арз ва шикоятлар ҳам бепарволик билан жавобсиз қолдириляпти. Одамлар бошига тушаётган мусибатларида кимга мурожаат қилишни билмай қолишди. Куч орган структуралари бу сиёсий бош-бошдоқликлардан фойдаланиб, фуқороларга зулмни янада кучайтириб боришяпти. Турмаларда вазият ундан ҳам оғир. Қарийб бир ой очлик акциясини уюштирган маҳбус мусулмонларга бўлган давлат муносабатини эсланг.

Шу вазиятда фуқоролар ўз муаммоларини қонуний йўл билан ҳал қилишдан умидларини узиб, Жапаров сингари кескин йўллар билан ўзини ва яқинларини ҳимоя қилмоқчи бўлишади. Чунки давлат ўзининг асосий вазифаси бўлган ишларни бажаришдан ҳам бўйин товламоқда. У давлат аппаратидан фақат ҳукумат манфаати учун фойдаланиб, суд, прокуратура ва бошқа барча куч орган хизматларининг масулият ва вазифаларини манаполия қилиб олди. Бу жирканч ҳаракатларини оқлаш мақсадида, ахборот воситасида, зулмланаётган томонни тинмай қоралаб боряпти. Энг кучли зулм мусулмонларга қарши қаратилаётгани боис исломий “терроризм, экстремизм” каби бир қатор куфр терминларидан фойдаланиб, мазлум мусулмонларга ва баъзи мухолифат вакилларига қарши маълумот ҳужумларини уюштириб боряпти. Қирғиз етакчи гуруҳи ҳокимиятдаги креслоларини сақлаб қолиш мақсадида, Қирғиз давлатчилигини хонавайрон қилиб юборишяпти. Улар ўзлари учун номаъқул кучларга қарши курашаётиб, давлатчилик томонидан ўз рақибларининг қонуний ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиб беришлари керак эди.

Мўъминлар амири ҳазрати Умар Р.А.нинг жуда кўп мусулмонларни қони тўкилишига сабабчи бўлган Форс қўмондони Ҳурмизонга қилган муомиласини эсланг. У ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Ҳурмузон ўлими олдидан бир коса сув сўради. Қўллари қалтираб косани оғзига олиб бора олмай турганида, Халифа Умар унга, қўрқмай ичавер, шу косадаги сувни ичиб бўлмагунингча сени ўлдирмайман, деди. Шунда Ҳурмузон косадаги сувни тўкиб юборди ва энди ўлдирмайсан деб даъво қила бошлади. Умар, сен мени алдадинг деган эди, атрофидаги саҳобалар, йўқ, сен унга омонлик беришга мажбурсан, сен ваъда қилдинг, биз гувоҳмиз, деб кофирнинг тарафини олишди.

Мусулмон ва муслима аёлларимизга зулмлар, бўҳтон ва адолатсизликлар қилинаётганини кўра била туриб, салоҳиятлари билан уларнинг тарафини олишга журъат қила олмагар ва сукут қилиб туриши билан золимларга шерик бўлган сиёсатчиларнинг ўзлари ўша бузуқ бошқарув системасининг қурбони бўлиб қолишяпти. Уларнинг баъзилари турмада бўлса, яна бошқалари юртидан қочиб, қувғинда кун кечиришяпти. Яна бир тоифаси, бугун қўлларида турган вақтинчалик салоҳиятларидан фойдаланиб, қутуриб боришаяпти. Бу билан улар ҳам, ўзлари учун эртанги кунига қабр кавлаяпти. Ва ҳоказо, ва ҳоказо…..

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here