Халифалик ва таълим: олтин асрни қайтариш

40
0

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Индонезиядаги ҳизбия аёллар билан ҳамкорликда «Халифалик ва таълим: олтин асрни қайтариш» номли муҳим халқаро аёллар конференциясини муваффақиятли ўтказди

2017 йил 11 март шанба куни Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Индонезиядаги ҳизбия аёллар билан ҳамкорликда пойтахт Жакартада «Халифалик ва таълим: олтин асрни қайтариш» номли муҳим халқаро аёллар конференциясини ўтказди. Исломий оламга ўзининг салбий таъсирини ўтказиб келаётган хатарли таълим сиёсати кризисини ҳал қилиш ва унинг сабабларини очиб бериш мақсадида уюштирилган ушбу конференцияда бир неча давлатлардан ва Индонезиянинг турли бурчакларидан ташриф буюрган 1700га яқин нуфузли муслималар иштирок этди. Унда таълим соҳасидаги ўқитувчи-муаллималар, мактаблар бошқарувчилари, журналистлар, академиклар, тадқиқотчилар, университет талабалари, талаба қизлар фаоллари ва бир қанча ташкилотлар вакиллари қатнашди. Унда Индонезия, Фаластин, Туркия, Тунис, Форс Кўрфази давлатлари, Малайзия, Бирлашган Қироллик, Голландия ва Британиядаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари нутқ сўзладилар. Конференция ғоят қизғин муҳитда ўтди, айниқса, иштирокчилар баланд овозлари билан ҳайқириб, бугун илмоний тузум даврида бутун исломий оламдаги таълим масаласида пайдо бўлган тоғ-тоғ муаммоларни тўла бартараф этадиган ҳамда минтақада биринчи даражадаги таълим тизимини таъсис этишга қодир бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини зудлик билан барпо этиш учун ҳаракат қилишга чақирдилар. Сўзга чиққанлар ғайримусулмон ҳукуматлар томонидан мусулмонлар фарзандларини таълим орқали илмонийлаштириш ва исломий шахсияларини вайрон этиш учун олиб борилаётган ҳаракатлардан уларни ҳимоя қилиш зарурлигини қаттиқ таъкидладилар. Бутун дунёдаги томошабинлар учун тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилган ушбу катта тадбирда таълим соҳасида юксак шараф ва нуфузга эга бўлган аёллар иштирок этиб, унда айтилган фикрларни қўллаб-қувватладилар. Ушбу тадбирда турли ахборот воситалари иштирокидаги матбуот конференцияси ҳам бўлиб ўтди.

Конференцияда қилинган нутқларда баён қилинишича, исломий юртлардаги таълим тизимига бўлган илмоний капиталистик кўз-қараш шундай бир таълим тизимини шакллантирдики, унда ўқувчилар исломий шахсиялари баркамол, ҳаётий маҳоратлари етук ҳамда истак-талаблари маърифат сари йўлланиб, шу орқали ўз жамиятлари эҳтиёжларига хизмат қиладиган тарзда тарбияланмай, балки иш ва муваффақиятларини меҳнат бозоридаги қийматига қараб ўлчайдиган қилиб тайёрланмоқда. Таълим соҳасида жуда ёмон тартиб-интизом ўрнатилганини ва унга жуда оз маблағ ажратилганини айтмасак ҳам бўлади. Бундан ташқари, қолоқ мустамлакачилик асосларидан олинган таълим дастурини зўрлаб тиқиштирилган бўлиб, бундан бизнинг келажакдаги исломий авлодимизни қул қилиб, Ғарбнинг бузуқ илмоний сақофатига қарам қилиш кўзланган. Дарвоқе, таълим кризисининг асоси ҳам мана шу таълим дастуридир. Сўзга чиққанлар – биз биринчи даражали таълим тизимини яратишимиз учун биринчи даражали сиёсий тизимга, яъни Ислом асосларига таянган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка муҳтож эканимизни баён қилдилар. Бу билан конференция Халифалик давлатидаги таълим сиёсатини ўртага ташлади. Зеро, бунинг тафсилоти Ҳизб ут-Таҳрирнинг «Халифалик давлатида манҳажий таълим асослари» каби турли хил нашрларида келтирилганини таъкидладилар.

Шунингдек, конференцияда Халифалик давлати таълим соҳасида мумтоз исломий шахсиялар билан дин ва аниқ фанларда энг аъло билимдон бўлган ўқувчиларни етишириб чиқарадиган мустақил назарияни қабул қилиши таъкидланди. Айни мана шу нарса таълим ва академия соҳасида сон-саноқсиз тадқиқотчи олимлар етишиб чиқишига олиб келади. Натижада, саноат, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, армия, илм-фан, технология каби турли соҳалар билан таълим тизими ўртасида мустаҳкам алоқа пайдо қилиниб, буни амалга ошириш учун Умматнинг юқори савиядаги ақллари ва маҳоратлари сафарбар этилади. Бу ўз навбатида, Ислом давлатининг ўз-ўзини таъминлашини кафолатлайди, ривожланишда бошқа халқларга таянишдан беҳожат қилади, исломий юртларнинг мусулмон ақллардан ажраб қолишига чек қўяди. Бундан ташқари, давлат ўзининг ҳар бир фуқаросини мумтоз таълим билан таъминлашни ўзининг исломий вазифаси деб билади, дунёга исломий система билан етакчилик қилишга интилиш билан бир қаторда, биринчи навбатда таълим соҳасига улкан маблағ ажратади. Шу жумладан, оламшумул юқори таълим тизимини барпо этишга, тадқиқотга, ихтисослашган иншоотларга соғлом исломий иқтисод низоми асосида маблағ ажратади.

Сўзга чиққанлар Халифалик давлати аёллар таълими масаласида дунёга етакчилик қилишини, шунингдек, таълимда илмга чанқоқ, ижодкор таҳлилчи ақллар бино этилишига олиб келувчи услублардан фойдаланишини таъкидладилар. Бундай беназир исломий таълим тизими орқали Халифалик давлати ўзининг дунёдаги таълим маркази бўлган ўрнини қайта қўлга киритишга муваффақ бўлади. Натижада, тадқиқот, янгилик яратиш ва илмий кашфиётларда олтин маданият бунёд этилади.

Шунингдек, конференцияда исломий шахсияларни яратишда ва болаларнинг ўз атроф муҳитлари билан муносабатда бўлишларида мактабгача бўлган таълимнинг нечоғли аҳамиятли экани ҳам муноқаша қилинди. Таълим, ижтиҳод, динни тушуниш ва Исломнинг буюклигини қайтариш билан араб тили ўртасидаги мустаҳкам алоқа баён қилинди.

Конференциянинг сўнгги сўзида бугун Ислом давлати йўқ пайтда ўз динлари юз тутаётган муаммоларга қарши туриш йўлида кучли исломий шахсия билан қуролланган мусулмон ёшларни яратиш учун қандай қилиб исломий таълим ташкил қилиш мумкинлиги баён қилинди.

Конференциядан олдин 2017 йил 10 март жума куни ажойиб кўргазма ташкил қилинди. Унда Индонезиянинг турли бурчакларидан 2500 нафар хотин-қизлар, жумладан, Жакарта ва унинг атрофидаги бешта шаҳардаги мактаб ўқувчи қизлари ҳозир бўлди.

Шунингдек, конференция ва ундаги кўтарилган мавзулар ҳақида видео лавҳалар тайёрланган бўлиб, уларда бугун исломий таълим тизимини яратиш ва ғарбча таълим дастурининг омадсизлигига доир мунозаралар ўрин олган.

Ушбу халқаро конференция, кўргазма ва ундан олдинги бошқа кампаниялар таълим, Ислом ва Халифалик мавзусида уч ҳафта давом этди. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бу тадбирлар мусулмонлар ва дунё учун қандай қилиб манфаатли таълим намунаси ташкил этишга оид улкан мунозараларга ўз ҳиссасини қўшди.

Конференция ва кўргазмада қилинган нутқлар ҳамда фотосурат ва видео лавҳалар билан танишиш учун қуйидаги электрон манзилларга мурожаат этишингиз мумкин мумкин:

http://www.hizb-tahrir.info/ar/index.php/dawahnews/cmo/41863.html

www.facebook.com/WomenandShariahA

﴿الَر كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ لِتُخْرِجَ النَّاسَ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِ رَبِّهِمْ إِلَى صِرَاطِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾

«Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Биз сизга, одамлар Роббининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — қудрат ва ҳамду сано эгаси бўлган зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир»                                                                               [Иброҳим 1]

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қисми мудираси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here