Қочқинлар муаммоси Европада тангликни кучайтирмоқда

437
0

Қочқинлар муаммоси Европада тангликни кучайтирмоқда

Капитализм мабдасининг натижаси ўлароқ юзага келган қочқинлар муаммоси Европада тангликни вужудга келтиришда давом этмоқда. Европа Иттифоқи қочқинларни иттифоққа аъзо давлатларга жойлаштириш назарда тутилган режани 2015 йилда ратификация қилган эди. Бироқ сўнги рақамларга кўра, иттифоққа аъзо давлатлар 160 минг қочқинлардан атиги 8%ини қабул қилган холос.

Ҳозиргача фақат Финляндия ва Малта давлатлари қочқинларга оид ўз вазифаларини бажармоқда. Паноҳ излаб Италия ва Грецияга келган ўн минглаган қочқинлар қийин аҳволда лагерларда қолиб кетмоқда. Европа Иттифоқи қочқинларни жойлаштириш режасига риоя қилишни рад қилган давлатларга жарима каби айрим жазо чораларини қўллаш учун тайёргарлик кўрмоқда. Брюссел Европа Иттифоқи аъзоларини “бошқа баҳона” қабул қилмаслиги борасида огоҳлантирди.

“Бизнинг иттифоқимиз икки тамойилга асосланади: бирдамлик ва масъулият. Бу фақат маънавий қадриятлар эмас, балки бирлик тушунчалари ва қонуний боғловчи тамойиллардир”, дейди Еврокомиссиянинг қочқинлар масаласи бўйича комиссари Димитрис Аврамополос.

Аросатда қолган Европа Иттифоқи қочқинлар оқимини тўхтатиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Германия жиноят содир этган қочқинларни депортация қилиш жараёнини тезлаштирди. Венгрия ҳукумати муҳожирлар оқимини олдини олиш учун Сербия чегарасини сим тўсиқлар билан ёпиб олди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Венгрияни ҳуқуқий қочқинларга ҳақоротомуз муомала қилиш ва жисмоний экспулатация қилишда айблашмоқда.

“Миграция муаммоси ҳозирда Европада энг муҳим масала ҳисобланади. Ҳатто евро муаммосидан ҳам муҳимдир. Миграция муаммоси Европанинг бутунлигига тўсиқ бўлишидан ташқари, унинг ички хавфсизлигига ҳам таҳдид туғдирмоқда”, дейди сиёсий мутахассис профессор Вернер Патзелт.

Капитализмнинг касофати туфайли иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган Европа Иттифоқи бир тарафдан қочқинлар муаммоси билан оввора бўлар экан, иккинчи тарафдан Брехит натижасида пайдо бўладиган бўшлиқни мувозанатга солиш стратегияси билан шуғулланмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Европа Иттифоқини оғир аҳволга солаётган бир қанча бундай долзарб масалалар келажакда унинг бирлигини савол остига қўяди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here