МХДҚ ходимлари гиёҳванд модда билан қўлга олинди

641
0

МХДҚ ходимлари гиёҳванд модда билан қўлга олинди

 Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, МХДҚнинг амалдаги ва собиқ ходимлари Бишкек шаҳрида 7,5 кг героин гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган. Улар гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келишгани аниқланган.

 “Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ички хавфсизлик хизмати ва Қирғизистон ИИВнинг қўшма тезкор ҳаракатлари натижасида Қирғизистон ДМХҚнинг собиқ ва ҳозирда ишлаётган бир неча ходимлари қўлга олинди. Ўтказилган тадбирлар натижасида тахминан 7,5 килограмм героин ноқонуний айланишдан тўхтатиб қолинди”, – дея хабар қилди МХДҚнинг матбуот хизмати.

Қўлга олинганлар Бишкек шаҳри ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб келинган.

 Туркистон:

Қирғизистонда марказий ҳукуматнинг таъсир доираси торайиб борган сари куч органлари худди, салтанат ичидаги алоҳида бир салтанатга айланиб боришмоқда. Даставвал расмий ҳукумат ўзига мухолиф бўлган кучларни назорат ва қўрқув остида ушлаб туриш учун куч органларига катта имконият ва салоҳиятларни бериб келди. Бундан ташқари, ҳукумат куч органлари бошқарув аппаратига, хусусан МХДҚга раҳбар тайинлашда асосий эътиборни уларнинг касбий махоратига эмас, балки итоатига қаратди. Бунинг натижасида соҳага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган шахслар раҳбарлик курсиларига ўтиришди. Оқибатда бу соҳа энг коррупциялашган тармоққа айланди, асл вазифаси халқ манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш бўлган идора, фуқаролар, хусусан мусулмонлар ҳисобидан бойлик орттирувчи жиноий тўдага айланиб қолди.

  ИИВ матбуот бўлими томонидан эълон иқлинган ҳисобатда, ўтган йилнинг 9 ойи мобайнида фуқаролар томонидан орган хизматчилари устидан 1840 нафар шикоят келиб тушган. 55 нафар орган ходими ишдан ҳайдалиб, 71та ходим ишдан бўшатилган. Бундан ташқари 1318 орган хизматчиси жазога тортилиб, 693 материал терговга жўнатилган. Буларнинг ичидан 81 каши устидан жиноий иш қўзғатилган. Шунга қарамай, ҳукумат ўзини ва фуқаролар хавфсизлигини ҳамда жиноий ишларга қарши курашиш вазифасини шу жиноятчиларга, яъни орган ходимларига тўлиқ топшириб қўйди. Юқоридаги шикоятлар юзта мазлум фуқаронинг биттаси томонидан ёзилган бўлиши мумкин. Чунки аксар ҳолларда фуқаролар ўзларига нисбатан содир этилган ҳуқуқ бузилишлари юзасидан шикоят қилишдан ҳам қўрқишади. Зулмлар кўлами расмий ҳисоботда келгандан кўра анча кенг. Бунга орган ходимлари устидан олиб борилаётган ишлар имкон қадар бости-бости қилиниши ёки умуман ёпиб юборилишини қўшиш мумкин бўлади. Ҳукумат яъни вазирлар бу ишларга кўз юмибгина қолмай, балки жиноятчиларга ҳомийлик ва улар билан шерикчилик қилишади. Чунки бу ходимларнинг ифлос ишларидан тушган даромадлар юқоридагилар билан бўлинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here