Хитой ҳукумати мусулмонларни қўрқитишни янги усулини топди

479
0

Хитой ҳукумати мусулмонларни қўрқитишни янги усулини топди

 ОАВ томонидан 15 феврал куни Шинжон-Уйғур вилоятининг Хўтан шаҳрида пичоқ билан қуролланган одамлар амалга оширган ҳужум натижасида 8 киши қурбон бўлиб, 10 киши яралангани, ҳужумчилардан 3 нафари полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

 Мазкур ходиса ортидан Шинжон ҳукумати маҳаллий “террорист” ва “айримачи”ларни қўрқувга солиш учун Хўтан шаҳрида кенг кўламли парад ташкил этди.

 “Reuters” нашрининг хабарига кўра, парадда тиш-тирноғигача қуролланган минглаб полиция ходимлари ва ҳукуматпараст кўнгили отряд жангчилари иштирок этган. Шинжон ҳукуматининг билриришича, бу парад айримачиларга “куч-қувватни кўрсатиш ва қўрқитиб қўйиш”ни мақсад қилган.

 “Доимий хушёрлик ва террорчиларга бўлган тўтовсиз босимлар орқали биз уларни бурчакка қадаб қўйдик. Энди улар нажот топиш умидида ўзларини ҳар томонга уришяпти”,- деди маҳаллий партия қўмитаси раҳбари Чжу Хайлун.

 Туркистон:

Худосиз Хитой ҳукумати 1949 йили аҳолисининг асосий қисми уйғур мусулмонларидан иборат бўлган Шинжонни босиб олгач, уйғур мусулмонларни ўз эътиқодларидан қайтариш, Ислом динини ҳаётдан ва жамиятдан суриб ташлашга бўлган ҳаракатини бир дақиқага бўлса ҳам тўхтатмади. Уйғур мусулмонларга диний илмлар ўрганиш тақиқланди. Ёшларга исломий илм бериб келаётган олим ва уламолар қувғин қилди, турли хил айбловлар билан қамоққа ташлади. Эркакларни соқол қўйиши аёлларни ҳижоб ўраши ман қилинди. Имомлар майдонда оммавий рақс тушишга мажбур қилинди. Ҳаттоки рамазон ойида рўза тутиш, ҳукумат ишида илаётган мусулмонларга намоз ўқиш тақиқланди. Бу ишларни барчаси расмий ҳукумат иддао қилганидек, “террорист” ва “экстермист”ларни йўқ қилишга қаратилган эди.

 Агар ўз эътиқодига мувофиқ ҳаёт кечириш, дини буйриган амалларни бажариш радикализм белгиси бўлса, оддий мусумонларни барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум қилиш нима деб аталади!? Аслида куфр бошчилари ва улар чизиб берган лойиҳа асосида ҳаракат қилиб мусулмонларни оммавий қирғин қилаётган, ҳар хил баҳоналар билан қамоққа ташлаётган, тинч ҳаёт кечиришларига, дини талаб қилгандек яшашга йўл бермаётган ҳукуматларни ўзи ҳақиқий террорист эмасми? Террор – тинч аҳолини қўрқувга солиш, жисмоний зўровонлик кўрсатиш деган маънони англатади. Хитой ҳукуматининг тиш-тирноғигача қуролланган полицияни омма кўз олдида параддан ўтказиши тинч аҳолини қўрқувга солиш бўлиб, мана шу ҳақиқий террор ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here