Аҳмоқ Трамп

541
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Аҳмоқ Трамп

Трампнинг исломий оламдаги етти давлат мусулмонларини АҚШга киритмаслик ҳақида чиқарган қарори Америкадаги мусулмонлар ғазабини қўзғади. Ваҳоланки, бу қарор АҚШ маъмурияти «терроризмга қарши кураш» кампанияси доирасида қабул қилиб келаётган бир қатор қарорларидан фарқ қилмайди. Бутун диққат-эътиборни ҳозирда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тушунишга, бунга ўхшаш қарорларга қандай раддия билдириш кераклигига қаратиш мусулмонлар вазифасидир. Бу шаръий аҳкомларни қуйидаги тарзда тушуниш доирасида бўлади:

  • Америкадаги икки партия: Демократлар партияси билан Республикачилар партияси томонидан қўлланаётган «рад этиш ва қабул қилиш» сиёсати кундек маълум. Мусулмонларни рад этаётган Республикачилар сиёсати бўладими ёки уларни қабул қилаётган Демократлар сиёсати бўладими, бу икки партия ҳам мусулмонлар манфаатига мутлақо эътибор бермайди ва иккаласи ҳам Исломга бутунлай зид бўлган капиталистик системага хизмат қилади. Дарвоқе, Росулуллоҳ A Макка зодагонлари таклифидан бош тортишда жуда ажойиб намуна кўрсатдилар. Ўшанда улар Росулуллоҳга исломий аҳкомлардан баъзиларидан воз кечиши, бунинг эвазига улар даъватни давом эттиришга рухсат беришлари таклифини қўйишганди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ

«(Айтинг Муҳаммад) сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!» [Кафирун 6]

  • Қўрқув инсонларни жиловлаб олса, ғаризалари уларни шу қўрқувга боғлаб, бўйсундириб қўяди. Аммо Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга синов ва имтиҳондан қочиб қутулиб бўлмаслигини, бироқ Аллоҳга таваккал қилиб, Унга суяниб, тинимсиз амал қилиш кераклигини, ана шунда Аллоҳга яқин бўлишимизни эслатган. Чунки синов Аллоҳнинг мўмин бандаларига белгилаган қонуни. Аллоҳ Таоло бундай деди:

أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّى يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَى نَصْرُ اللَّهِ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ

«Ёки сизлардан илгари ўтган зотлар ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбарлар ва мўминлар: Ахир қачон Аллоҳнинг нусрати келади? дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг нусрати яқиндир»»  [Бақара 214]

Биз амалларимизнинг қўрқувга бўйсуниб қолишига, у билан бошқарилишига йўл қўймаслигимиз керак, балки уларни ҳалол ва ҳаром дохил шаръий аҳкомларга мувофиқ ҳаракатлантирмоғимиз даркор. Агар амалларимизни қўрқув бошқарадиган бўлса, бизни бутун Ислом Умматидан узиш ва у билан бирлаштирмаслик учун қаттиқ ҳаракат қилаётган кимсалар ғалабага эришган бўлади. Бу эса мусулмонлар сифатига зид, албатта. Ҳа, бизда Исломга нисбатан мутлақ тўла ишонч бўлмоғи ва исломий шахсиямизни, қадриятларимизни ҳимоя қилмоғимиз, одамлар билан киришиб, уларга Исломни етказиб, келаси авлод учун намуна бўлмоғимиз шарт. Аллоҳ Таоло

فَلَا تَخْشَوُا النَّاسَ وَاخْشَوْنِ

«Одамлардан қўрқманг, Мендан қўрқинг» [Моида 44]

дея бизга одамлардан қўрқмаслик кераклигини эслатган.

 3- Вайрон этиш, қирғин қилиш ва нотинч вазият яратиш капитализмнинг энг кўзга кўринган сифатларидандир. Америка президентининг Республикачилар партиясидан ёки Демократлар партиясидан бўлишининг фарқи йўқ, мусулмонларга нисбатан умумий сиёсат битта. Обама учоқларининг яширин ҳужуми билан Трампнинг очиқ-ошкор баёнотлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Чунки умумий сиёсат капиталистлар томонидан шафқатсизлик билан олиб борилаверади. Ахир, Обама даврида Америкадан бир миллиондан зиёд мусулмон ва бошқалар чиқариб юборилган! Обама сиёсати Трамп сиёсатига замин тайёрлаб қўйгани айтилмаса ҳам тушунарлидир. Энди Трамп айни сиёсат асосида мусулмонларни Америкага киритилишини тақиқлаш ва оила-аъзоларни бир-бирларидан бўлиб ташлаш сиёсатини қўллайди.

Мусулмонларнинг Америка ва бошқа Ғарб давлатларига ҳижрат қилишларининг сабаби ушбу давлатларнинг мусулмонлар бошига бомбалар ёғдираётгани ва мазкур рўйхатда қайд этилган етти исломий юртнинг айримларини босиб олганидир. Бало-мусибатлар фақат булар эмас, балки мусулмонлар қолган оила-аъзолари билан юртдан қочиб чиқиш учун чегаралар ва элчихоналар эшиклари олдида таҳқирланиб, хорланмоқдалар. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»  [Бақара 120]

Эй мусулмонлар!

Бизнинг вазифа Ислом аҳкомлари билан чекланиб, мусулмонлар сифатида бир-биримизни қўллашдан ҳамда Исломга нисбатан нотўғри қарашни йўқ қилиш учун жамиятга кириб боришдан иборат. Шунингдек, Ғарбнинг мусулмонларга нисбатан қўллаётган иккиюзламачилик сиёсатларини ва бузғунчилигини фош этмоғимиз, Ислом ва унинг қадриятлари буюклигини намоён этмоғимиз, уни золим ва зўравон тузумга альтернатив сифатида тақдим қилмоғимиз, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш сари бутун олам бўйлаб кетаётган фаолиятни қўллаб-қувватламоғимиз лозим. То Ислом аҳкомларига риоя қилинмас экан, бу дунё бахтига етиш ва охират азобидан қутулишнинг имкони йўқ. Унутманг, бизга Аллоҳ Таоло пешонамизга ёзиб қўйган ишдан бошқа нарса етмайди. Зеро, бизни ҳимоячимиз, ёрдамчимиз ва нусрат берувчимиз фақат Унинг Ўзидир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ 

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрир Америка

6 жумодул-аввал 1438ҳ

3 феврал 2017м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here