Умматни фиқҳ асосида фикрий бошқариш Ислом сиёсатидир

96
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

 Умматни фиқҳ асосида фикрий бошқариш Ислом сиёсатидир

 Уммат — бир ақидани қабул қилган халқ бўлиб, биз Ислом ақидасини қабул қилганимиз сабабли ИсломУмматнинг бир бўлагимиз. Мўминлар учун ишларида иҳтиёр йўқ, “демократия” мўминларга ҳаром, хоҳ ибодат бўлсин, хоҳ иқтисод бўлсин, хоҳ сиёсат бўлсин, яъни Умматни жамиятдаги ва ташқи ишларини тартибга солиш ва бошқариш шаръий ҳукмлар асосида олиб борилиши шарт. Аллоҳ Таоло ҳар бир ишнинг ҳукмини баён қилиб, фақат ўша асосида ишларни амалга ошириш керак деб амр қилган экан, мўминнинг ишларида иҳтиёр йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89]

Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

— «Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди». [6:153]

Агар халқ ҳақиқатдан ҳам мўмин бўлсалар, айниқса Умматга раҳбарлик қилаётган етакчилар, олимлар билиб-билмай ҳар қандай ишни, гарчи арзимас ҳам ўз билганича, ақлларидан келиб чиқиб қилишлари билан ҳеч қачон зафарга эриша олмайдилар, чунки бу қабул қилган ақидаларига зиддир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمْ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

— «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром» деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар».           [16:116]

Росулуллоҳ(с.а.в) Румга қарши жиҳодга ҳозирлик кўраётган бир вақтда вафот қилдилар, сўнг Уммат ишини бошқариш Абу Бакр(р.а)га юклатилди. Бир томондан Ислом Давлати ташкил қилинганига эндигина ўн йил бўлган, ички ишларни тартибга солиш халифа зиммасидаги катта муаммо, чунки муртадлар зоҳир бўла бошлаган эди. Иккинчи томондан, саҳобалар (р.а.) жиҳодни вақтинчалик тўхтатиб туриш, лоақал лашкар қўмондонини ёш ва тажрибада Усома ибн Зайд(р.а)дан кўра каттароқ бўлган бошқа қўмандонга алмаштириш ҳақида ўз райлари билан давлат раҳбарига қарши чиқдилар. Шунда Абу Бакр(р.а): “Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадлари совумасдан уни сўзларини бузишни бошладингларми?! Аллоҳга қасамки, Росулуллоҳ(с.а.в) боғлаган ливони ҳам ечмайман, У Зот(с.а.в) тайинлаган раҳбарни ҳам бўшатмайман. Росулуллоҳ(с.а.в) қўйган чўпни ҳам ўрнидан силжитмайман”— деган маъноларда ўзининг қатъий сўзларини айтиши ҳамда уларнинг райларини фикран хато эканини тушунтириши балан Умматни ўзининг тўғри йўлига йўналтирди.

Шунингдек ички сиёсатда ҳам асос ақл эмас, шаръий ҳукм бўлиши вожиб, эсингизда бўлса, Умар(р.а)га бир аёл унинг маҳрларни тўрт юз дирҳамдан оширишдан одамларни қайтарганини инкор қилиб: «Бу сенинг ҳаққинг эмас, эй Умар, Аллоҳ Субҳонаҳунинг:

وَءَاتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنطَارًا فَلاَ تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا

„… аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!“, [4:20] деганини эшитмаганмисан?», деди. Шунда Умар(р.а): «Аёл тўғри топди, Умар хато қилди», дедилар.

Саҳобаи киромларнинг(Аллоҳ уларнинг барчасида рози бўлсин) ғолиб бўлишларининг сирри ҳам шариатни маҳкам ушлашликларида эди.

Шунинг учун фиқҳни билмаган инсон Умматни тўғри йўлга етаклаши у ёқда турсин, ҳатто ўзи ҳам тўғри йўлда юролмайди. Фиқҳни фикрий тушунмаган инсон шариат талабини ўз ўрнида амалга оширмай қўяди. Чунки ҳар қандай муаммони тушуниб, унга алоқадор ҳукмни билиш ақлнинг иши бўлиб, ҳукмларни фикрий тушунмаган инсонда уларга нисбатан қалб ҳотиржамлиги бўлмайди ва ўз воқеълигидан бошқача қилиб тадбиқ қилиш хавфи бор. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

— «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар». [4:65]

Шунинг учун мўминлар ҳукмини билмаган ишларини қилишилари умуман мумкин эмас, балки билганлардан сўрашлари фарз. Расулуллоҳ(с.а.в) Абу Довуднинг Жобир(р.а)дан ривоят қилган ҳадисида шундай деди:

«أَلاَ سَـأَلُوا إِذْ لَمْ يَعْلَمُوا فَإِنَّمَا شِفَاءُ الْعِيِّ السُّؤَالُ»

“Билмасалар, сўрамабдиларда. Чунки, жоҳилликнинг давоси сўрашдир”.

Шунга кўра, даъватчиларда Умматга таъсир ўтказиш ва даъват йўлида кураш билан бир вақтда ўрганиш ҳам тўхтамаслиги керак. Чунки Ислом ақида ва шаръий ҳукмдан иборат, ақидаси ҳам, ундан келиб чиққан ҳар бир ҳукм ҳам сиёсатдир. Нусусларда юзлаб ҳодисаларнинг тарихини, шаръий ҳукмларни амалга оширишга ундайдиган суратда туйғуларга таъсир қилиш учун келтирилган. Ҳукмни ўз далилларидан истинбот қилиш томонидан айтилганда “фиқҳ” дейилади. Масалан: Аллоҳ шундай дейди:

إِنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ

— «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир». [12:40] ёки

 Росулуллоҳ(с.а.в): «Сизлардан бирор киши то хоҳиши мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлмайди» деган ҳадисдан мужтаҳид “мўминнинг хоҳиш-истаги шариатга тобе бўлиши, ҳар бир сўзи, амаллари ва чиқарган ҳукмлари шариатдан олиниши фарз” деса, бу фиқҳ бўлади. Энди фарз-вожибларни амалда татбиқ бўлишига қаттиқ қизиқиш, ҳаракат қилиш ёки ҳаромлардан тийилиш, уни қилишдан нафратланиш ёки суннутларга интилиш, ҳавас қилиш каби ишларни тасаввур қилиши, ҳамда ҳар бир ҳукмга боғлаб ҳаётдаги воқеълигини тасаввур қилиши фикрий тушуниш бўлади. Лекин биз, иш шунда тўҳтаб қолмаслик керак, балки ҳар бир мўминни мазкур ҳадисда амр қилинган ҳолатга айлантириш учун туйғуларга тегиш, тарихни, ҳаётдаги ибратли мисолларни келтириш билан мўминнинг ҳаёт йўлидаги йўналишини Ислом томон бошқариш фарз, ҳамда юксаклик чўққилари томон етаклаб бориш керак деб табаний қилганмиз. Даъватчининг фаолияти шаръий ҳукмларга асосланган бўлса ҳам, Исломни тушунишни ва етказишни фикрий бўлишини зарур бўлсада, кўзга кўринган жиҳати сиёсий жиҳати бўлиши шарт. Яъни фиқҳни билиш ва уни фикран яхши тушунишнинг ўзи билан Ислом тўлиқ бўлмайди, балки асосий жиҳати; ички ва ташқи ишларни бошқаришдан четда қолади. Шунинг учун фиқҳни билмаган ёки уни фикрий тушунмаган даъватчи Ислом сиёсатини билмайди. Шунингдек мақсад фақиҳ, муфаккир ёки муаллим бўлиш ҳам эмас, балки ўзининг ва Умматнинг ҳаётини Ислом асосида тўғри томонга йўналтириш иши бўлиши зарур.

Ғариб.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here