Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир

1829
0

Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир

 Бугунги кунда мусулмон ёшлари орасида кенг тарқалиб, оммавий нишонланаётган “Валентин куни” ҳақида гапирмоқчиман. Унинг келиб чиқиш тарихи хусусида кўп мақолалар ёзилганлиги сабабли бунга тўхталиб ўтирмайман. Бироқ, биз эътибор беришимиз керак бўлган муҳим жиҳат борки, бу насроний байрам бўлишига қарамай, насронийларнинг ҳаммаси ҳам буни нишонланадиган байрам деб эътибор қилмаслигидадир. Яна бир муҳим жиҳати битта дин вакили бўла туриб, бир қисми нишонлаб, аксари нишонламайдиган, бундан ташқари, насроний дини Ислом нозил бўлиши билан ҳеч қандай эътибори қолмаган ҳолда биз мусулмон фарзандларига уни нишонлашга тарғиб қилинишидир. Бу куфрнинг яна бир фасоди бўлиб, мусулмон авлодни бузишдан бошқа нарса эмас. Чунки бир миллатни бузиш, мамлакатни таназзулга олиб келишни энг синалган йўли, ўсиб келаётган ёш авлод онгини шундай нарсалар билан заҳарлашдан иборатдир.

 Бошқа мафкура, ўзга эътиқод ва ботил байрамлар орқали ҳиссиётга берилувчан ёшларни ўз мақсади сари етаклашда шундай бузғунчи байрамларни оммавийлаштириш орқали осон кечади. Аввало, бундай байрамларга чиройли ном берилади; “Валентин куни – севишганлар байрами”. Зохири чиройли, аммо унинг ичига беркитилган асл мақсад яширин. Муҳаббат сўзи нозик туйғуларни чертиб янграши, алал-оқибат ақлдан ҳиссиётни устун санайдиган авлодни саросимага солмай қўймайди. Бундай ҳужумлар ўз куртагини очиб, мусулмон ёшлар орасида шу кунни байрам қилиб нишонлаётганларни кўряпмиз.

 Бир ишга киришишдан олдин инсон албатта, уни ўз ақлига солиб кўради. Шу ўринда мусулмонлик нуқтаи назаридан қарасак, Аллоҳ таоло барча инсоният учун Исломни дин қилиб танлади ва Исломдан ўзга ҳар қандай дин Унинг хузурида мақбул эмаслигини таъкидлаган.

“Ким Исломдан бошқа динни истаса, бас, ундан ҳаргиз қабул қилинмас”, (Оли Имрон сураси, 85-оят).

 Демак, мусулмон ўз эътиқодидаги байрам, урф ва амалларни қилишга буюрилган. Бундан ташқари, ҳозирги техника ривожланган бир даврда яшаяпмиз. Бу эса алоқа воситалари орқали дунёнинг у чекасидан бу чеккаси билан боғланиш ва хоҳлаган хабарни сониялар ичида тарқатиш имконини берди. Валентин куни ҳам чиройли байрам сифатида тарқатиш орқали оммавийлаштириб борилмоқда.

 Муҳаббат асли кимга ва қандай бўлиши кераклиги ҳақида Ислом уламолари ўз раъйларини билдириб ўтишган. Шундай экан муҳаббат ҳақидаги баъзи уламолар фикрини келтириб ўтаман:

 Азҳарий: “Банданинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўриши уларга итоат этиши ва буйруқларини бажариши демакдир”, дейди. Байзовий: “Муҳаббат итоат этишни хоҳламоқдир”, дейди. Ибн Арафа: “Арабларда муҳаббат бир нарсани қасд билан ирода қилмоқдир”, дейди. Зажжож: “Инсоннинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўриши уларга итоат этиши, Аллоҳ буюрган ва Расули олиб келган ишларга рози бўлишидир”, дейди… Бу Аллоҳ ва Расулига бўлган бўлган муҳаббатдир.

 Шу ўринда инсоннинг инсонга нисбатан муҳаббати борми, деган савол бўлиши мумкин. Ҳа, у ҳам бор нарса. Лекин бу дегани ўзга эътиқоддаги кофирлар байрамини нишонлаш, улар қандай севишишса биз мусулмонлар ҳам улардек бўлишимиз керак дегани эмас. Яъни, уларнинг фаҳшга, зинога ва энг жирканч аҳлоқсизликларга тўла байрамини нишонлаш орқали бўлмайди. Мусулмон икки дунё азизлигининг ягона сабаби бўлмиш ўз дини ва эътиқодидан олади.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг “Исломда ижтимо низоми” китобида шундай дейилади:

 Ҳаёт фаровонлиги ва хотиржамлигини таъминлайдиган ҳамда аёлнинг эркак билан бўлган алоқаларини табиий равишда тартибга соладиган, руҳий жиҳат – унинг асоси, шаръий ҳукмлар, шу жумладан ахлоқий қийматни рўёбга чиқарадиган ҳукмлар эса ўлчови бўладиган ягона низом – Исломдаги ижтимоий низомдир.

 Чунки Ислом инсонга – унинг эркак ё аёллигидан қатъий назар, унда ғаризалар, туйғулар, майл-истаклар ва ақл мавжуд бўлган инсон, деб қарайди. Бу инсонга ҳаёт лаззатларидан фойдаланишга рухсат беради ва бу лаззатлардан кўпроқ насиба олишига монелик қилмайди. Лекин бу лаззатлардан жамоат ва жамиятни муҳофаза қиладиган, инсон фаровонлигини рўёбга чиқариш мақсадида инсонга олдинга юриш имконини берадиган тарзда рухсат беради.

 Чунки бу низом нав ғаризасига – у инсон навининг давом этиши учун яратилган, деб қарайди. Бу низом эркак ва аёл ўртасидаги эркаклик ва аёллик алоқаларини шундай пухта тартибга соладики, бу ғариза ўзининг табиий йўлидан юриб, Аллоҳ уни инсонда яратишдан кўзлаган мақсадга олиб боради. Бир вақтнинг ўзида эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиб, эркаклик ва аёллик алоқасини тартибга солишни улар ўртасидаги барча алоқаларни тартибга солишнинг бир қисмига айлантиради. Бу тартиб эркак ва аёлнинг бирга жамланишидан юзага келадиган ўзаро ҳамкорлик жамоат, жамият ва шахсга яхшилик келтирувчи ҳамкорлик бўлишини таъминлайди. Шу пайтнинг ўзида ахлоқий қийматни рўёбга чиқаришни ва уни энг олий ғоя – Аллоҳнинг розилиги бошқаришини таъминлайди. Шундагина поклик ва тақво ҳаётда бу икки жинс ўртасидаги алоқалар тариқатини белгилаб беради ва ҳаёт услублари ва воситаларини бу тариқатга бирор ҳолатда ҳам зид келмайдиган қилиб қўяди.

Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар хотиржам бўлишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир”. (Рум сураси 21-оят)

 Муслима синглингиз

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here