АҚШнинг мафкуравий (идеологик) кураши фақат Исломга қаратиладиган бўлди

73
0

АҚШнинг мафкуравий (идеологик) кураши фақат Исломга қаратиладиган бўлди

Оқ уй маъмурияти Ислом мафкурасига қарши очиқ суратда кураш бошлади. Эндиликда барча мафкуралар четга сурилиб, фақат исломий мафкурага қарши кураш биринчи ўринга қўйиладиган бўлди. Бу ҳақида Рейтерс ахборот агентлиги “махсус хабар” номи остида хабар тарқатди.

“Трамп идораси зўравонликни ўз ичига олган мафкураларга қарши кураш дастурига ўзгартириш киритди. Бундан буён фақат “исломий экстремизм”га қарши кураш биринчи ўринга қўйилади”, дейилади агентлик тарқатган хабарда.

Шунингдек, мазкур хабарда айтилишича, дастурнинг “Countering violent extremism (CVE) Экстремизмга қарши кураш” деган номига ўзгартириш киритилиб “Исломий экстремизмга қарши кураш” ёки “Радикал исломий экстремизмга қарши кураш”, номи берилиши ҳам мумкин.

Туркияда чиқадиган “Ҳуррият” газетасининг журлалисти Мурат Еткин Рейтерснинг “махсус хабар”ига изоҳ берар экан, бу хабардан АҚШда мусулмонларнинг оқ танли ирқчилардан кўра хавфлироқ саналиши келиб чиқади, дея таъкидлади.

“Шу даражадаки, масалан, оқ танлининг устунлигини даъво қилиб террор ҳаракатини амалга оширадиган ва инсонларнинг ўлимига сабаб бўладиган экстримист гуруҳларга қарши кураш бу дастурдан чиқариб ташланади” дейди Мурат Еткин.

Туркистон:

АҚШнинг мафкуравий кураши фақат Исломгагина қаратилганлиги янгилик эмас. Аслида капилализм мафкураси қаршисида Ислом мафкурасидан бошқа мафкура қолган ҳам эмас. Социализм мафкураси қулагандан кейин Америка ўзига Ислом мафкурасини асосий ва ягона душман деб белгилади. Чунки унинг келажагига раҳна соладиган куч фақат Ислом мафкурасидагина мавжуддир. Фақат шу пайтгача бу масала “биз исломга қарши эмасмиз, балки зуравонликни ўз ичига олган барча мафкураларга қаршимиз” ёки “биз терроризм ва экстримизмга қаршимиз”, деган ёлғонлар билан ўраб талқин қилинар эди холос. Бугунга келиб Трамп Исломга қарши курашини ошкора бошлади.

Шунинг учун айтиш мумкинки, АҚШ ва Ғарб давлатлари дунёнинг турли ўлкаларида Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужумларини ниқоблаш мақсадида терроризм, диний экстремизм, фундаментализм шиорларини қўллаб келишмоқда. АҚШ ўз манфаатига мослаш учун терроризмга шундай таъриф берди. Унинг манфаати социализмдан кейинги ўзининг ашаддий душмани бўлган Исломни имкон қадар зайифлаштиришга боғлиқдир. Ҳозирда Исломнинг давлати мавжуд эмас. Капитализм эса бир қанча давлатларга эга. Шундай бўлишига қарамай, капитализм мафкураси ислом мафкураси қаршисида кундан кунга таназзулга юз тутиб бормоқда. Шу боис Исломга қарши курашни ошкоро эълон қилишдан бошқа чоралари ҳам қолмади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here