Американинг Россия ва Хитойга нисбатан амалий сиёсати

41
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Американинг Россия ва Хитойга нисбатан амалий сиёсати

Савол: Америка президенти Обама 2016 йил 29 декабрда, яъни Оқ уйдан кетишидан уч ҳафта олдин Россияга қарши қатор кучли жазо чоралари жорий қилинишини билдирди. Жумладан, жосуслик қилган, деган баҳона билан Америкадан 35 рус дипломати ҳайдаб чиқариладиган ҳамда Мэриленд ва Нью-Йоркдаги рус дипломатик миссиялари ёпиладиган бўлди… Бундай кескин чораларнинг барчаси Америка Россияни Америкадаги сайловларга қарши хакерлик ҳужумида айблаганидан кейин қўлланди… Бу чораларнинг барчасини мана шу тақозо қиляптими? Ёки русларнинг Суриядаги ролида шу чораларни тақозо қилган бирон ўзгариш борми? Ёки бу ерда бошқа сабаблар борми? Трамп Россия билан алоқаларни яхшилаш зарурлигини айтаётган бир пайтда Обаманинг бу алоқаларни кескинлаштираётганига сабаб нима? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб: Жавоб аниқ бўлиши учун аввало юз берган иш воқесини, сўнгра саволда келган сўровларни кўриб чиқамиз:

Биринчи: Юз берган иш воқеси: Тўғри, АҚШнинг ҳозирги маъмурияти Америка-Россия алоқаларини ҳақиқатдан ҳам кескинлаштиряпти. Россия бу «нома»ни тушунди. Шунинг учун бунга дарҳол қарши муносабат билдирди. Кремл расмий вакили Песков «Америка жазо чоралари бузғунчилик ва душманлик руҳидаги кутилмаган чоралар бўлганлигини билдириб: Обама маъмурияти энг қуйи даражага етган Россия-Америка алоқаларини бутунлай емирмоқда – деди. У Москва Вашингтон чораларига қарши муносиб жавоб бериш устида ишламоқда – деб билдирди». (Русиял Явм канали ва француз канали, 2016 йил 29 декабр). Ана шу алоқаларни кескинлаштириш йўналишларидан бири Американинг қуйидаги қадамлари бўлди:

  • «АҚШ президенти Барак Обама 2016 йил 15 декабрда Қўшма Штатлар русларнинг Америкадаги сайловларга таъсир ўтказиш учун уюштирган хакерлик ҳужумига қарши жавоб чораларини кўради, деди. Обама «NPR» (National Public Radio) радиосига берган интервьюсида изоҳ бериб: ҳар қандай ажнабий ҳукумат сайловларимизнинг тоза ўтишига таъсир қилишга уринадиган бўлса биз ҳеч шубҳасиз чоралар кўришга мажбурмиз, деб биламан – деди». У қўшимча қилиб: «Биз ўзимиз ихтиёр қилган вақт ва жойда жавоб чорасини кўрамиз» деди. Америка президенти сўзини давом эттириб: «Жавоб чорасидан баъзиси аниқ-ошкор бўлади, баъзиси эса бундай эмас…». (Франс 24 сайти, 2016 йил 16 декабр). Мана Америка маъмуриятининг жавоби Обама Россияга қарши эълон қилган жазо чораларида кўринди.
  • АҚШ президенти Обама Россияга масхаралаш тарзида ҳужум қилиб уни «бир кичкина давлат» деб атади. У бундай деди: «Улар кичкина ва заифдир, уларнинг иқтисоди бошқалар сотиб олишни истайдиган бирон нарсани ишлаб чиқармайди, нефт, газ ва қурол-аслаҳалардан бошқани ишлаб чиқармаяпти ва ривожланмаяпти…». (Русиял Явм, 2016 йил 17 декабр).
  • «Рейтер ахборот агентлигига кўра Америка молия вазирлиги 2016 йил 20 декабрда етти рус бизнесменига ва саккизта ширкатга қарши янги жазо чоралари жорий қилинганини билдирди. Бу жазо чоралари Россиянинг Қрим ярим оролини аннексия қилганига қарши ва Украинада бўлаётган курашга норозилик сифатида жорий қилинди… Бу жазо чоралари етти шахсга қарши қаратилган бўлиб, уларнинг орасида рус ҳукуматига яқин ҳисобланган «Россия банки»нинг бир неча ходимлари ҳам бор. Москва ўзига қўшиб олган Қрим ярим оролида иш олиб бораётган тўрт қурилиш ва транспорт ширкатларига нисбатан ҳам жазо чоралари қўлланадиган бўлди… АҚШ маъмурияти бу қадам «Россиянинг Қримни босиб олишини рад этишни ва бу ярим оролни ўзига қўшиб олиш уринишини тан олишни рад этишни таъкидлайди» деб қўшимча қилди…». (DotMsr, 2016 йил 20 декабр).
  • Россиянинг ўз ядровий қуролларини такомиллаштиришни давом эттиришига қарши жавоб сифатида Америка юлдузлар уруши программасига қайтиш ҳақида «ҳиргойи» қила бошлади. Бу борада фазони ҳарбийлаштиришга рухсат берадиган Америка қонунларига тузатиш киритилди «шуни кўрсатиб ўтиш керакки, Америка конгресси тасдиқланиш босқичида турган қонун лойиҳасига иккита муҳим тузатиш киритди, улардан бири Вашингтоннинг ракетага қарши мудофаасини ёйиб жойлаштириши чекланган бўлишини бекор қилса, иккинчиси бу системадаги янги компонент (таркибий қисм)ларни лойиҳалаштириш ишини бошлашни тақозо қилади, бу иш келажакда шу системани фазода жойлаштиришга йўл ҳозирлаш учундир. «Лос-Анжелес Таймс» газетаси республикачилар партиясидан сайланган намояндалар палатаси аъзоси ва иккала тузатишни илгари сурганларнинг энг каттаси Трент Френкснинг эътирофини келтирди. Унинг тан олишича иккала тузатиш «стратегик мудофаа ташаббуси» программасига асосланади, бу программани президент Рональд Рейган 1983 йилда бошлаган эди, уни «юлдузлар уруши» деб ҳам аталади…». (Дорул Ахбор сайти, 2016 йил 24 декабр). Ундан мақсад Россия билан вазиятни кескинлаштиришдир.
  • Америка намояндалар палатаси 2016 йил 2 декабр жума куни 2017 йилда Америка мудофаа вазирлигига «Россияни тийиб қўйиш» учун 3,4 миллиард доллар ажратиб берадиган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу қонун лойиҳасини намояндалар палатасининг 390 аъзоси маъқуллади, фақат 30 намояндагина қарши овоз берди. Америка мудофаа вазири Эштон Картер мудофаа бюджети лойиҳасини конгрессга таклиф қилиш чоғида Қўшма Штатларнинг «НАТОдаги иттифоқчиларини рус агрессиясига қарши туришда қўллаб-қувватлаш учун ўзининг Европадаги позицияларини кучайтиришини» билдирган эди…». (Рус спутник агентлиги, 2016 йил 3 декабр).
  • Бунга қўшимча ўлароқ Америка Россиянинг Сурия кризисини ҳал қилишдаги мартабасини туширди ва Керри-Лавров иккилигини Россия-Туркия иккилигига алмаштирди. Москва Керри-Лавров иккилиги билан кўп фахрланиб келаётган ва унга Россия буюклигининг қайта тикланишининг бир ишораси сифатида қараб келаётган эди. Америка гарчи рус ва туркларнинг Суриядаги ҳаракатларини – ўзининг Суриядаги режаларини шу тарафлар амалга оширишини кафолатлаш учун – қўллаб-қувватлаб, доимий алоқада бўлиб келаётган бўлса ҳам лекин Россия-Америка ифодаси ўрнига Россия-Туркия ифодаси қўлланадиган бўлгани Россиянинг халқаро мартабасини Туркиядек давлат даражасига тушириб қўйиш ҳисобланади. Буни ҳам Американинг Россияга босим ўтказиши доирасига киритиш мумкин.
  • Бу кескинлашиш Россияни ҳақиқатдан ҳам қўрқитиб юборди. Чунки Обама жорий қилган Америка жазо чораларига қарши жавоб бериш борасида Россия президенти қуйидагиларни айтди: «Москва ўзига қарши жорий қилинган янги Америка жазо чораларига қарши ўзининг жавоб бериш ҳуқуқини сақлаб қолади. Лекин Москва Америка маъмурияти тушган ҳозирги даражагача тушмайди ва дипломатларни асло нишонга олмайди». У бундай деб қўшимча қилди: «Биз америкалик дипломатлар учун муаммоларни пайдо қилмаймиз ва биронтасини ҳайдаб чиқармаймиз. Биз уларнинг оила-аъзолари ва болаларининг янги йил байрами чоғида одатда фойдаланиб келишган жойлардан фойдаланишларини ман қилмаймиз. Бунга қўшимча ўлароқ биз Россиядаги америкалик дипломатларнинг болаларини Кремлда ўтказиладиган янги йил тантаналарига ва рождествога таклиф қиламиз…». (Русиял Явм, 2016 йил 30 декабр). Москванинг одатда бундай ҳолатларда муомалага қараб муомала қилиш бўлган қарши жавоб беришдан ортга чекинганлиги қуйидаги икки масалага далолат қилади:

Биринчи масала: Москванинг Вашингтон билан юз берган бу кризис мақсадларидан ва оқибатларидан қаттиқ қўрқаётгани.

Иккинчи масала: Москванинг Вашингтондаги янги Трамп маъмурияти икки мамлакат ўртасидаги алоқалар структурасини Москва рози бўладиган асосларда қайта йўлга қўйишига умид боғлаётгани. Россия ўзининг ҳаммага таниш заиф сиёсий тажрибаси сабабли бўлғуси президент Трамп Россияга нисбатан қарашда ўзининг ўтмишдоши Обамадан фарқ қилади деб хаёл қилмоқда. Руслар Америкадаги бошқарувнинг кенг муассасалари ҳар қандай президентни – у қайси партиядан бўлмасин – ўз мамлакатининг ташқи сиёсатини давом эттиришга мажбурлашини ва Обама билан Трамп ўртасидаги фарқдан ҳам Американинг аллақачон чизиб қўйилган сиёсатини амалга ошириш мақсад қилинишини ҳисобга олишмаяпти.

Иккинчи: саволда келган сўровларни кўриб чиқиш:

  • Обама маъмурияти Россияга қарши жорий қилган бу кучли жазо чоралари Америка русларнинг Суриядаги халқаро вазифани бажаришда ўзгаришсиз давом этаверишларига ишонч ҳосил қилиб хотиржам бўлган бир шароитда юзага келмоқда. Зеро, Россия ўзига юкланган бу вазифани энг мукаммал тарзда бажармоқда. Америка Россияни Сурия ботқоғига ундан чиқолмайдиган даражада пухта ботириб ташлади. Америка бундан хотиржам бўлгач Россия мартабасини ўзининг югурдак вакили турк режими билан Сурия бўйича шерик бўлиш даражасига туширди. Россия асосий ўйинчи Америка режими билан шерик бўлиш ўрнига турк режими билан шерик бўладиган бўлди… Шулар сабабли демак Американинг Россия билан бўлган алоқаларини кескинлаштиришининг ва унга тобора кўпроқ босим ўтказишининг Сурия масаласига ҳеч бир алоқаси йўқ. Чунки Россия ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Сурия борасида Америка манфаатларига хизмат қилишни қаттиқ туриб давом эттирмоқда. Бунга Америка асло шубҳа қилмайди. Аксинча Россиянинг Сурия борасидаги сиёсати Американинг Эрон, унинг югурдаклари, Сурия режими, Туркия ва унга малай бўлган оппозициядан иборат тобелари ихтиёрига қамалиб қолди. Шунинг учун Россия ўзининг мустақил сиёсатини юргизолмайди ва Суриядан уни номаълумликка ташлаб чиқиб ҳам кетолмайди. Шунинг учун ҳам Россия ўзининг Лозиқия ва Тартусдаги ҳарбий базаларини мустаҳкамлаб кенгайтирмоқда… Россия – агар унинг Сурияда эътиборли қуруқлик кучлари йўқлигини ҳисобга олинадиган бўлса – Суриядаги жанг ҳаракатларига ўз ҳукмини ҳам ўтказа олмайди. Шулар сабабли демак русларнинг Суриядаги роли нафақат ўзгармас бўлиб қолди, балки Америка сиёсати билан, унинг Сурия кризисида рол ўйнаётган тобелари билан кишанланиб ҳам қолди… Шунинг учун демак бу кескинликка сабаб Россиянинг ўзига Сурия борасида Америка чизиб берган ролдан воз кечгани эмас, чунки Россия ўзига Америка чизиб берган ролдан воз кечгани йўқ.
  • Президент Обама эълон қилган Америка жазо чоралари демократлар партияси ва бу партиянинг президентликка кўрсатган номзоди Хиллари Клинтоннинг сайловда ютқазишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган хакерлик ҳужумига қарши ғазабга тўлиб билдирилган реакция (қарши муносабат)дир, деб ўйлаш ҳаргиз жоиз бўлмайди. Чунки агар шундай бўлганида эди Обама маъмурияти – ҳали сайлов коллегияси Трампнинг 2016 йил 19 декабрда Қўшма Штатларнинг расман президенти этиб сайланганини тасдиқлашидан олдиноқ – жазо чоралари мавзусини дарҳол тезлатган бўларди… Бу масалани янги президент сайланиб бўлиб ва уни улардаги конституцион институтлар тасдиқлаб бўлганидан кейин қўзғаш эса ана шу сайловларнинг ҳақиқий бўлганига ва бўлғуси президентнинг ҳақиқий сайланганига кучли шубҳа туғдирар эди. Бунга ҳисса қўшишни эса ҳеч қайси Америка маъмурияти истамайди… Биз қандайдир шарт-шароитлар жазо чораларининг сайлов натижалари тасдиқланишидан олдин бўлишига тўсқинлик қилди деб тахмин қилган тақдирда ҳам буюк давлатларнинг сиёсий тушунчаси шуни тақозо қиладики бундай давлат бўлғуси президентнинг ғалаба қозонгани тан олинганидан кейин сайлов натижаларини эълон қилишга мажбур бўлиб қолса хакерлик ҳужумидан бошқа ишларни сабаб қилиб кўрсатади, маъмуриятга келаётган президентнинг ҳақиқатдан ҳам ғалаба қозонгани ҳақидаги шак-шубҳаларни бартараф қилиш учун шундай қилади. Россиянинг сайловларга аралашганини ҳужжат қилиб бу жазо чоралари янги президентнинг ғалаба қозонгани расман тасдиқланганидан кейин қўлланди. Демак, Россиянинг сайловларга аралашгани кескинликнинг ҳақиқий сабаби эмас.
  • Россиянинг ўз ядровий арсеналини ва баллистик ракеталарини такомиллаштириши Американинг ҳозирги босимларига сабаб бўлди, бу рус президенти айтган гапларга қарши билдирилган муносабат бўлди, деган фикр айтилиши ҳам мумкин «Президент Путин Москвада мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан ўтказган йиғинда: «Ядровий стратегик кучлар қобилиятини янги сифат даражасига кўтариш зарур, бундай даража Россияни қуршаб келаётган ҳарбий хатарларга қарши курашиш имконини беради» деди…». (Онадоли агентлиги сайти, 2016 йил 22 декабр). Бунинг бирон таъсири бўлганида ҳам лекин Россия иқтисодининг кичик ҳажмда эканлиги Москванинг бу йўналишдаги ҳаракатларини жиддий бўлмаган ҳаракатлар қилиб қўяди. Қолаверса, Қўшма Штатлар ва умуман Ғарб Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин Россия саноатининг кенг таянчларини йўқ қилишга муваффақ бўлди. Натижада Россия – гарчи ўз ҳарбий саноатининг катта миқдорини сақлаб қолган бўлса ҳам – хом-ашёларни экспорт қиладиган давлатга айланиб қолди. Яъни Россия халқаро майдонда Америка билан рақобатлашишга ҳаракат қилмайди. Аксинча у Америкадан Россиянинг халқаро сиёсатдаги ролини қабул қилишини талаб қиляпти, холос. Америка эса бу талабларни бутунлай рад этмоқда. Ҳатто Россиянинг Сурияда Америкага хизмат қилаётгани ҳам Американи Россияни бир буюк давлат сифатида тан олишга ва уни бошқа халқаро масалаларда шерик қилишга тортолмади. Яъни, Совет Иттифоқи меросхўри бўлган ва Америка-Совет келишуви тарихи саҳифаларини мерос қилиб олган Россия ўзининг Сурияда Америка билан ҳамкорлик қилиши кенг доирадаги келишувга олиб келади, деб умид қилган эди. Шунинг учун Россия Америкадан халқаро майдонда янада кўпроқ ҳамкорлик қилишни талаб қилиб келаётган эди. Бу эса фақат русларнинг сиёсий калтабинлигига далолат қилади, холос. Чунки, Америка Совет Иттифоқи билан тузган келишуви саҳифаларини аллақачон йиртиб, майдалаб ташлаган. Америка Совет Иттифоқи билан келишувни – Совет Иттифоқининг олам бўйлаб таъсирли ва сезиларли таъсири бор пайтида – тузган эди. Шундай экан Америка ҳозир Обама кичкина давлат деб атаган Россия билан бундай келишув тузишни қандай қабул қилиши мумкин, ахир?! Зеро Россия бундай янги кичик ҳажми билан Америкага – бу кескинликни тақозо қиладиган – ҳақиқий таҳдид сололмайди. Буларнинг барчаси Россиянинг ўз ядровий арсеналини такомиллаштириш ҳақидаги баёнотлари Обаманинг Россия билан алоқаларни кескинлаштиришининг ҳақиқий сабаби эмаслигини кўрсатиб турибди.

Учинчи: шундай қилиб демак юқорида айтилган ҳолатлар бу кескинликнинг ҳақиқий сабаблари эмас. Аксинча сабаб бошқа нарсадир. Буни қуйидаги ишларни тадаббур қилиш билан тушуниб олиш мумкин:

  • Ҳар қандай сиёсатчи бугун Америка олдида турган асосий қийин муаммо Хитойнинг юксалиб келаётгани эканлигини осонлик билан тушуна олади. Хитой бир гигант иқтисодни барпо қилишга эришди. Бундай иқтисод Американинг оламдаги иқтисодий якка хўжайинлигига таҳдид қилишнинг ҳақиқий имкониятини беради. Бундан ташқари Хитойнинг ҳарбий сарф-харажатлари ҳам тезлик билан ўсиб бормоқда. Бу сарф-харажатлар Россия, Британия ва Франция каби давлатлар сарф-харажатларини биргаликда олганда ҳам улардан анча ортиқдир. Бугина эмас, балки Хитойнинг кўпгина ҳарбий программалари сирлилигича қолмоқда. Шунинг учун Хитой америкалик сиёсатчиларнинг кундалик ташвиши бўлиб қолди. Америкалик расмийларнинг баёнотлари охирги пайтларда шу йўналишда бўлиб қолди. Масалан Америка мудофаа вазири Эштон Картер Хитойнинг янада ҳарбийлашиш эҳтимоли юқоридир, деди. Унинг айтишича Америка ҳозир ўтиш даври босқичида турибди… «Вашингтон – «ДПА»: Америка мудофаа вазири Эштон Картер Калифорния штатидаги мудофаа клубида: «Исёнга қарши курашиш ва терроризмга қарши курашишдан 14 йил кейин… биз ҳозир келажагимизни белгилаб бериши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларига қарши жавоб зарбаси бериш учун стратегик ўтиш даври босқичи гирдобида турибмиз» деди. Картернинг айтишича Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ерларни ўзлаштириши янада ҳарбийлашиш ва янада ёмонроқ хатар эҳтимолини оширди…». (Қудсул Арабий, 2016 йил 8 ноябр). Қолаверса президент Обаманинг айтишича Американинг келажаги бугун Осиёда белгиланади. «Америка президенти Барак Обама ўзининг Америка ташқи сиёсати мувозанатини – бу сиёсат Осиёга янада каттароқ эътибор қаратиши учун – қайта тиклашга бўлган уриниши ўз президентлигининг бир «ўткинчи янгилиги» эмаслигини айтди…». («Вьентьян», «Рейтер», Еттинчи кун, 2016 йил 6 сентябр). Унинг бутун эътиборни Осиёга қаратиши Хитой билан қарама-қаршиликка киришиш демакдир.
  • Америка Совет Иттифоқи даврида Хитой билан Совет Иттифоқи ўртасида коммунистик партиянинг бирлиги ундови билан ўзаро яқинлашиш бўлганига гувоҳ бўлган эди. Ўша даврда Америка Совет Иттифоқини мағлуб қилишга жиддий ҳаракат қилаётган эди. Шунинг учун Совет Иттифоқининг Хитой билан яқинлашишини жиддий хатар сифатида қабул қилди. Шу боис бу ўзаро яқинлашишни бўлиб ажратиб ташлашга ҳаракат қила бошлади. Бу Совет Иттифоқини заифлаштириб уни мағлуб қилиш учун ташланган бир зарурий қадам эди. Ўша даврда Киссинжернинг Хитой билан Совет Иттифоқи ўртасидаги алоқаларга путур етказишга оид режаси пайдо бўлди ва Киссинжер бу борада катта муваффақият қозонди… Ҳозир эса ана шу воқеликнинг акси бўляпти. Чунки эндиликда Америка Хитойнинг кучайишидан қўрқмоқда ва Хитой билан Россия ўртасида ўзаро яқинлашиш содир бўлаётганини сезмоқда. Америка бу яқинлашишни – Хитойни яккалаб қўйиб заифлаштириш учун бир зарурий қадам сифатида – йўқ қилишни истайди. Яъни Америка илгаригидек иш тутмоқчи, лекин бу сафар бошқача йўл билан. «Вашингтон Пост» газетаси мана шунга ишора қилди. «Русиял Явм» 2016 йил 18 декабрда шу газетадан олинган қуйидаги сўзларни келтирди: «Мақолада келишича 45 йил олдин собиқ Америка президенти Никсон «учлик»: Совет Иттифоқи-Қўшма Штатлар-Хитой тузилмасини ўзгартиришга уринди. Бунда у Пекин билан алоқаларни ривожлантиришга киришишга умид боғлади. 1972 йил 4 февралда Никсон ўзининг ўша пайтдаги миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Киссинжер билан учрашиб ўзининг Хитойга қиладиган сафарини у билан муҳокама қилди. Киссинжер ана шу учрашув чоғида президент Никсонга «Хитойлар ҳам руслар каби баб-баравар хатарлидир, ҳатто улар яқин келажакда руслардан ҳам хатарлироқ бўлишади» деди. У президент Никсонга хитоб қилиб «20 йилдан кейин келадиган Америка президенти сизга ўхшаган доно бўлса ўзининг хитойликларга қарши сиёсатида русларга таянади» деб қўшимча қилди».
  • Бу билан эса Американинг Россияга қарши охирги жазо чоралари нега жорий қилинганинигина эмас, балки Американинг Россияга қилаётган босимлари бир мунча даврдан бери нега давом этиб келаётганини ҳам тушуниб олиш мумкин. Республикачилар партиясининг, яъни яқинда Оқ уйга келадиган президент Трамп партиясининг конгрессдаги кўпчилик аъзолари мана шу босим билан чиқишмоқда. Демократлар партияси ҳам шу босим билан чиқмоқда. Бу босим Американинг Россияга қарши янги сиёсатидир. Ундан мақсад Россияни Хитойга қарши Қўшма Штатлар билан иттифоқчи бўлишга тортишдир. Гўё Америка: Обама идораси Америка-Россия алоқаларини емириб уларни энг қуйи даражага тушириб қўйди. Лекин Россия президент Трамп Оқ уйга келиши билан ўзининг Вашингтон билан бўлган алоқаларини яхшилаш учун бир олтин фурсатга эга бўлади – демоқда. Руслар ҳам буни очиқ-ошкор айтишмоқда. Яъни Америкадаги бошқарувнинг ўзгармас муассасалари Обама идорасининг қолган кунларидан Россия билан муносабатларни тез кескинлаштириш учун фойдаланмоқда. Буни қасддан қилмоқда. Чунки шунда Россия учун бир нажот чамбараги ва умид қолмайди. Россия учун Оқ уйга келадиган Трамп маъмурияти билан, битимларга ишонадиган ана шу маъмурият билан тил топишишдан бошқа йўл қолмайди. Яъни Россия билан алоқаларни яхшилаш фақат Хитой хусусида Россия билан бир йирик битим тузиш билангина бўлади. Америка бу ишни амалга ошириш учун президент Трамп президент Путинни ҳурмат қилиши, шунинг учун иккаласи Хитойга қарши дўстлар сифатида иттифоқчи бўлишлари мумкинлиги ҳақида тарқалаётган миш-мишлардан фойдаланмоқчи.
  • Бу эҳтимолни кучайтирадиган нарса шуки, Оқ уйга келаётган президент Трамп ҳали ўз мансаби вазифаларига киришмай туриб Америка-Хитой алоқаларини янада кескинлаштиришга киришди. У Хитой товарларига катта солиқлар солиш ва Америка ширкатларини қайтиб келишга қизиқтириш ҳақида сайлов олдидан ўзи берган ваъдаларни бажаришини айтмоқда. Бу эса Хитой учун катта тижорий таҳдиддир. Трамп Тайван президенти билан боғланиш ташаббуси билан чиқди. Бу бир хатарли ҳодисадир. Бу ҳодиса Америка ўзининг Хитойга босим ўтказиш, жумладан «бир бутун Хитой» сиёсатидан воз кечиш билан таҳдид қилиш карталарини аралаш-қуралаш қилаётганини кўрсатади. Бу эса Хитой бир катта сиёсий таҳдиддир. Шунинг учун янги Америка маъмуриятининг энг бирламчи вазифаси Хитойнинг юксалиши масаласини ҳал қилишдир. «Русиял Явм» 2016 йил 18 декабрда «Вашингтон Пост»дан олган ушбу хабарни тарқатди: «Американинг сайланган президенти Дональд Трампнинг иш юритиши унинг Хитой борасидаги Америка сиёсатини қайта кўриб чиқиш имкониятини ўрганиб чиқаётганини айтиб турибди. Трамп Пекинга нисбатан қаттиққўл сиёсатни кўрсатишга чақирди. Буни у ўзининг интервьюларида ва телефон орқали сўзлашувларида билдирди. Янги сайланган Америка президенти Тайван президенти билан телефон орқали боғланди. Бу эса бир неча ўн йиллардан бери илк марта бўлмоқда. Яқинда эса Трамп «Фокс Ньюс» канали билан бўлган мулоқот чоғида Вашингтоннинг «бир бутун Хитой» сиёсати принципларига ёпишиб олганлиги тўғри иш эканлигига ўзининг шубҳада эканлигини билдирди. Маълумки Қўшма Штатлар бу сиёсатни президент Никсоннинг Хитойга қилган тарихий сафаридан буён юргизиб келмоқда. Айни вақтда Трамп Хитойни тижорий соҳада макру ҳийлалар ишлатганликда ҳам айблади».
  • Аммо Трампнинг Хитойга қарши Россия билан битим тузиши қандай бўлади. Америка албатта заиф рус иқтисодини Хитойга қарши қўйишни режалаштираётгани йўқ. Америка рус сақофатини Хитойга қарши ишга солишни ҳам режалаштираётгани йўқ. Чунки Россия ўзида социализм қулаганидан кейин ўзига хос бўлган ҳар қандай сақофатдан холи бўлган бир мамлакат бўлиб қолди. Аксинча Американинг кўзи Россиянинг ҳарбий қудратига тикилмоқда. Америка бу қудратдан Хитой борасида фойдаланиши мумкин. Масалан Америка Россияни Шимолий Кореянинг ядровий қуролларига қарши иштирок этишга ёки Россиядан ёки Ўрта Осиёдан Хитойга энергия манбаларини етказиб беришларга таҳдид қилишда иштирок этишга таклиф қилиши мумкин. Ёки Америка Россияни ҳатто Хитой денгизидаги кемаларнинг эркин қатнови тўғрисида бир махсус сиёсатни жорий қилишда иштирок этишга ва Хитойни бу ороллардан сиқиб чиқаришга оид Америка ҳаракатларига шерик бўлишга таклиф қилиши ҳам мумкин… Бу вариантларнинг барчаси ҳамда Россияни Хитой билан бевосита қарама-қаршиликка киришга мажбур қилиш, буларнинг барчаси Россия учун халқаро майдонда ўз жонига қасд қилиш демакдир. Лекин Россия зоҳирда ўзини буюк давлат сифатида сақлаб қолиши эвазига ўзини Американинг мана шу сиёсатлари тузоғида кўриши мумкин!! Россиянинг Хитойга қарши уни ўз томонига қўйиш учун Америка ўтказаётган босимлардан қочиб қутула олишини тасаввур қилиш қийин. Чунки Россия сиёсий калтабинлик касалига чалинган. Унинг бу касаллиги сурункали касалликка айланди. Шунинг учун Россия оқибатларга баҳо беролмайди. Масалан Россия ўзининг Сурияга ваҳшиёна аралашуви сабабли мусулмонлар билдирган қарши муносабатларга ҳам бепарволик кўрсатиб келмоқда. Бунга сабаб Россиянинг калтабинлигидир. Чунки у мусулмонларга нисбатан подшоҳлар ва ҳозирги президентларга хос бўлган характерда қарамоқда. Натижада уларда ўзига таҳдид соладиган нарсани кўрмаяпти. Россия Американинг ана шу подшоҳлар ва президентлардан кўра узоқроқни кўра олгани учун Суриядаги бу вазифани ўзи бажаришидан бош тортганини тушуниб етмаяпти. Шуларнинг барчасига асосланиб демак айтиш мумкинки Обама эълон қилган жазо чоралари ва бу қасддан кескинлаштиришдан мақсад Россияни бурчакка қисиб қўйиб уни «дўсти» Трамп томонга тортишдир! Натижада Трампнинг Россия билан – уни Хитойдан йироқлатишга оид – битим тузишгагина эмас, балки Хитойга қарши душманлик ҳаракатларини амалга оширишга ҳам йўл ҳозирланган бўлади. Бу кескинликнинг кучлироқ эҳтимол тутилган сабаби мана шудир. Обама ўз президентлигининг охирги кунларида Трампга йўлни ҳозирлаб қўйиш учун шу кескинликка таянмоқда. Чунки ана шунда Трамп Американинг мазкур сиёсатидан кўзланган мақсадни амалга ошира олади. Бу сиёсатни Америка муассасалари янги давр учун ишлаб чиқди. Бунга ишоралар далолат қилиб турибди… Чунки Америка сиёсатини муассасалар белгилайди ва уни президентлар – президент қайси партиядан бўлмасин – бажаради.
  • Хитой ҳақида айтадиган бўлсак, у ўзини хатар қуршаб келаётганини яхши тушуниб турибди. Шунинг учун Хитой Россияни – гарчи эҳтиёткорлик билан бўлса ҳам – инвестициялар билан қизиқтирмоқда, Россия билан биргаликда муштарак ҳарбий манёврларни ўтказмоқда ва Сурия хусусида хавфсизлик кенгашида ветога тааллуқли масалаларда Россияни ёқлаб овоз бермоқда. Буларнинг барчасини Хитой Вашингтоннинг Россиядан ўзига қарши фойдаланишига йўл қўймаслик учун амалга оширмоқда. Лекин Россияга нисбатан хитойлик сиёсатчилар зеҳнидаги душманона қараш деярли мустаҳкам томир отиб улгургандир. Бироқ тобора улканлашаётган Хитой иқтисоди талаб қилаётган янги манфаатлар ва бу иқтисоднинг Россияда мўл-кўл топиладиган хом ашёларга ва энергия ресурсларига ўта муҳтожлиги ана шу душманлик қарашини парда ортига яширишга мажбур қилмоқда.

Хитой Американинг ўзига душманлигини ҳам яхши тушунади. Шунинг учун Обама билан – унинг Хитойга қилган охирги сафари чоғида – юз берган ҳодиса – уни камситишнинг бир тури бўлганлиги эҳтимолдан узоқ эмаслиги буни кўрсатиб турган ишоралардан биридир «ўзининг Қўшма Штатлар президенти сифатида Хитойга қилган охирги сафари чоғида Америка президенти Барак Обама йигирмалик саммитида қатнашиш учун ўзини Ханчжоу аэропортига олиб келган самолётнинг ортидаги фавқулодда (авария ҳолатида фойдаланиладиган) зинапоядан фойдаланишга мажбур бўлди. Бунга бирон ёнғин ёки техник носозлик сабаб бўлгани йўқ. Балки Хитой маъмурларининг унга одатдагидек самолётнинг олд қисмидан чиқиши учун махсус зинапояни ҳозирламаганликлари сабаб бўлди. Кузатувчиларнинг фикрича Хитой Америка президентини қасддан таҳқирлади ва бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг қанчалик кескинлашганини акс эттириб турибди. Маълумки иккала мамлакат бир қанча ишлар ва масалаларда келиша олмаяпти. Бу масалалар бошида Қўшма Штатлар ва Жанубий Кореянинг шу Жанубий Корея ерларида ракетага қарши мудофаа системасини жойлаштиришни эълон қилганлиги турибди. Американинг жанубий Хитой денгизи борасида Хитой билан Филиппин ўртасидаги низога нисбатан тутган позицияси ва Вашингтоннинг Хитой пўлат импортларига қўшимча бож солиқларини солиш тўғрисидаги охирги қарори ҳам бор…». (Ал-Жазира, 2016 йил 5 сентябр).

  • Замон ҳазилларидан бири шуки, собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ва собиқ Америка ташқи ишлар вазири Киссенжернинг шахсан ўзи – кексайиб қолганига қарамай – бугун русларнинг келаётган президент Трамп билан ярашув тузишининг «чўқинтирувчи отаси» бўлиб турибди. Шунинг учун унинг шахсан ўзи Москвага келиб мана шу йўналишга, яъни Хитойга қарши Россия билан иттифоқчи бўлиш йўналишига ундаш учун Путин билан учрашмоқда. Россия Киссенжер ўзининг (яъни Россиянинг) манфаатлари ҳақида қайғуряпти деган хаёлда буни олқишламоқда! Чунки «Рус президентининг матбуот вакили Дмитрий Песков, Москва собиқ Америка ташқи ишлар вазири Киссенжернинг Россия билан АҚШ ўртасидаги алоқаларни тиклашда иштирок этишини олқишлайди, деб билдирди. Песков сешанба куни берган интервьюларида собиқ Америка ташқи ишлар вазири Киссенжер энг доно, заковатли ва билимдон сиёсатчилардан биридир, у Россия ишлари бўйича ва Америка-Россия алоқалари соҳасида чуқур тажрибага эга – деди…». (Арабийя ахборот тармоғи сайти, 2016 йил 27 декабр).

Бу йўналишга Европадаги баъзи хабардор манбалар ҳам ишора қилмоқда. Масалан «Русиял Явм» 2016 йил 28 декабрда қуйидаги хабарни тарқатди: «Германиянинг «Билд» газетаси ёзишича, Киссенжер Хитой қудратининг ошиб бораётганини ҳисобга олинса Россия билан алоқаларни яхшилаш зарур, деган фикрдадир. Бу собиқ Америка ташқи ишлар вазири тажрибали музокарачидир, шунинг учун у шахсан ўзи президент Путин билан учрашди. У икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яхшилашда воситачи бўлиши ҳам мумкин. Немис газетасининг яна билдиришича Трамп Генри Киссенжернинг маслаҳатига биноан Россиядан жазо чораларини олиб ташлашга ҳаракат қилади, буни махсус Европа идоралари талаби билан ўтказилган таҳлил ҳам кўрсатиб турибди. Бу таҳлил президент Трампнинг ўтиш даври командасидан олинган маълумотларга асосланган…».

Буларнинг барчаси Американинг икки томон: Россия ва Хитой йўналиши бўйлаб амалий сиёсатни амалга ошираётганини кўрсатиб турибди. Бу сиёсатдан кўзланган асосий мақсад Россияни Хитойга қарши Америкага хизмат қилишга мажбур қилишдир. Обама маъмурияти бу сиёсатни Россияга босим ўтказиш босқичини очиш билан бошлаб берди ва бу маъмурият келаётган президент Трампнинг бу босқич битимини тузишини режалаштирмоқда. Америка Россиянинг Америка босимларига албатта бўйсуниши ва Хитойга қарши Америка билан биргаликда ҳаракат бошлаши хусусида ҳеч қандай шубҳа билдирмаяпти.

Тўртинчи: шундай қилиб йирик давлатлар ва ҳатто йирик бўлмаган давлатлар ҳам ўз манфаатларига эришишда ўзаро курашмоқда. Бунда фарқ бу давлатлар нуфузларидаги фарққа қараб бўлади. Бу давлатлар биргаликда келтириб чиқараётган оқибат эса олам бўйлаб шундоқ кўзга ташланиб турган мана шу бахтсизлик ва ёвузликдир… Аламлиси Исломнинг ишлар жиловини ўз қўлига оладиган ва бу оламни эс-ҳушига қайтариб, фақат Ислом юртларидагина эмас, балки оламнинг барча томонида яхшиликни ёядиган давлатининг йўқ бўлиб турганидир. Шунга қарамай Исломда

«Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»  [Аҳзоб 23]

ҳақиқий эр ўғлонлари бор. Улар Аллоҳ изни ила Ислом давлатини, рошид Халифаликни қайта тиклайдилар. Халифалик оламдаги мувозанатни яхшилик томон буради.

«Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир»  [Талоқ 3]

                                                                                                                                               

 

7 робиус-соний 1438ҳ

5 январ 2017м

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here