Сизларга ёрдам беришини айтаётганлар ёлғон гапиряпти

448
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Сизларга ёрдам беришини айтаётганлар ёлғон гапиряпти

Ўз аҳлини алдамайдиган етакчи эса рост сўзламоқда… Қай бирига эргашасизлар?

Россия-Эрон-Туркия ўртасидаги уч томонлама учрашувда «Москва баёноти» чиқарилди. Баёнот учала давлат келишган бандларни ўз ичига олади. Ундаги асосий бандлар қуйидагилардан иборат: Суриядаги устувор масала режимни ағдариш эмас, «терроризм»га қарши кураш; ўзлари Сурия кризисининг ечими деб ҳисоблаган ишлар қаторидан ҳарбий ечимни чиқариб ташлаш; мухолафат билан режим ўртасидаги келишувга эришиш учун янги музокараларни бошлаш.

Бу учрашув Ҳалаб шаҳридаги шарқий районлар аҳолисини ва қўзғолончиларини кўчириш амалиёти билан бир вақтда бўлди. Ушбу амалиётдан олдин ҳам мухолафат етакчилари билан Россия ўртасида Анқарада учрашувлар бўлиб ўтган эди. Бу эса учрашувлар бошланганидаёқ Ҳалабни «топшириш» ишига киришилганига далолат қилади. Ҳозир Анқара билан мухолафат гуруҳлари ўртасида учрашувлар бўлаётгани, уларда мазкур уч томонлама учрашувдаги келишувларни тартиблаштириб олинаётгани ҳақида гап-сўзлар сизиб чиқмоқда. Бу эса ичкарида қоришиш бўлаётганига оид хабарлар тўғри эканидан дарак беради. Яъни бу хабарлардан очиқ кўриниб турибдики, гуруҳларни иккига-мўътадил ва экстремистга бўлиш амалиёти кетмоқда. Сиёсий ечимга ва фуқаролик давлатида гавдаланувчи Ғарб лойиҳасига рози бўлган гуруҳ мўътадил гуруҳга, рози бўлмаганлари эса экстремист гуруҳга ажралади.

Дарҳақиқат, Ҳалабни «топшириш»дан Ғарбнинг янги бир босқични бошлаётгани яққол кўриниб турибди. Мана, Туркияни олинг. У Шомдаги мусулмонлар қотиллари сафида туриши билан асл башарасини фош қилди. Илгари яширин бўлган нарса, энди бу босқичда очиқ бўлиб қолди. Ғарб айни босқични сиёсий ечимни амалга ошириш ва буни Шом аҳлига – улар бомбардимон, вайронагарчилик, қирғин ва қочқинга айлантириш каби шунча азоб-уқубатларни бошдан кечирганидан сўнг – зўрлаб ўтказиш босқичи, дея баҳоламоқда. Ғарб шунингдек бу босқични Шом қўзғолони қулашининг бошланиши ҳамда Шом тоғути ва режимига бевосита туғилаётган хавфни олдини олиш босқичи, деб ўйламоқда. Бироқ, булар кофирларнинг ўйлари, холос, қудратли ва ҳикматли Аллоҳнинг изни ила, бу ўйлари ўзларини ҳалок қилади.

Сиз Шом аҳлининг вазифангиз, Ҳалабни «топшириш»ни қўзғолон ниҳоясига айлантирмасликдир. Аксинча, сиз буни ҳақиқатдан янги бир босқичга, лекин Аллоҳ душманлари истагандек эмас, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло истагандек босқичга айлантиринг. Бу босқичда биз кофир Ғарб нуфузини юртларимиздан ва қўзғолонимиздан чиқариб ташлаб, қароримизни ўз қўлимизга оламиз. Бу босқичда ўзларини қўллаб-қувватловчимиз, дея даъво қилган, аммо энг биринчилардан бўлиб ёрдамсиз қолдирган давлатларга бўлган қарамлик мусибатларига якун ясаймиз. Бу босқични аниқ маълум лойиҳа бўлмиш буюк Ислом лойиҳасини қабул қилиш босқичига айлантирамиз, бу лойиҳа билан жинояткор режимни ағдариб, ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этамиз.

Эй Ислом диёри маркази бўлмиш Шомдаги мусулмонлар!

Анқарада бошқарилаётган бу учрашувлар, улардан келиб чиқаётган Ҳалабни «топшириш» натижаси, уларда режалаштирилаётган «терроризм»га қарши кураш ва музокараларнинг бошланиши, буларнинг барчаси шунга далолат қилмоқдаки, қўзғолонни сотиладиган ва сотадиган гуруҳлар қўзғолонига эмас, қайта Уммат қўзғолонига айлантириш вақти келди. Холис кишиларнинг ўз ролларига эга бўлиш ва ўз сўзларини айтиш пайти келди. Шом аҳлининг қўзғолон ўз ҳаракати давомида холис онгли сиёсий етакчиликни, яъни қўлида «ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» ақидасидан балқиб чиққан тиниқ сиёсий лойиҳаси бор етакчиликни йўқотганини англаб етиши вақти келди. Шубҳасиз, бу сифатлар тўла Ҳизб ут-Таҳрирда мужассам. У сиз Шом аҳлига Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росули Aнинг Суннатларидан истинбот қилган рошид Халифалик лойиҳасини тақдим қилмоқда. Дарҳақиқат, Ҳизб қўзғолон давомида ўзининг сиёсий онгини ва етаклашга қодирлигини исботлади, сиёсат йўлакларида тўқилаётган фитналардан огоҳ этишда пешқадам бўлди. У ушбу муборак қўзғолон бошлангандан буён сиёсий маблағ хавфи нима эканини баён қилиб келди. Шом қўзғолонига дўст эканини даъво қилувчи давлатлар жуда хавфли рол ўйнашларидан огоҳ этишдан бир кун ҳам тўхтамади. Ҳақни баралла айтиб, душманлар таклиф этган барча кенгқамровли сулҳлардан иборат барча сулҳларга рози бўлмади ҳамда мухолафат билан режим ўртасидаги ҳар бир музокарани рад этиб келди. Ўз масаламизни душманларимизга топшириш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш эканини баён қилди. Мана шулардан сўнг холис гуруҳлар ва фаоллар ўз етакчиликларини Ҳизб ут-Таҳрирга берсалар тўғри бўлган бўларди. Чунки бу нарса покиза қонлар тўкилишини олдини олиш ва Аллоҳ йўлидан бошқа нарса йўлида беҳуда тўкилмаслиги учун ҳамда қўзғолонни омонлик соҳилига элтиб, уни қутқариб қолиш учун керакдир. Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ * وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни 781абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти

26 робиул-аввал 1438ҳ

 25 декабр 2016м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here