АҚШ “Россия фитнаси”га қарши 3,4 млрд доллар ажратди

491
0

АҚШ Россия фитнасига қарши 3,4 млрд доллар ажратди

 АҚШ Шимолий ва Марказий Европадаги иттифоқчиларига 3,4 млрд доллар миқдорида ёрдам кўрсатган. Давлат котиби Жон Керрининг сўзларига кўра, бу “Россия фитнаси”га қарши тақдим этилган. Керри Вашингтонда ўтказган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритди.

 “Биз демократик Украинани қўллаб-қувватлаяпмиз ва Россия фитнасига жавобан Шимолий ва Марказий Европадаги иттифоқчиларимизга ёрдам бердик”,- деган Керри.

 Унинг сўзларига кўра, бу маблағлар мамлакатларнинг хавфсизлигини кафолатлаш ва мудофаасини барпо этиш учун зарур бўлган.

 Бундан аввал, Керри ўзининг президент Обамага йўллаган сўнгги мурожаатида 2009-2013 йилларда Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни “кучайтириш” ядро қуролларини назорат қилиш ҳамда Афғонистондаги америкалик ҳарбийларга “зарур бўлган ашёларни етказиб беришни ташкил этиш”да “сезиларли устунлик” берганини таъкидлаган эди.

 Унинг қайд этишича, АҚШ ва Россия “айрим соҳалардаги” умумий манфаатлар йўлида “бирга ишлаш салоҳиятини сақлаб қолган”. Керри бу фикрининг исботи сифатида Арктикадаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва Эрон ядро дастури бўйича музокараларни келтириб ўтган.

 “Россиянинг Украинадаги агрессиясига жавобан эса, биз халқаро ҳамжамиятга етакчилик қилган ҳолда украин ҳалқини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияга қарши санкциялар киритишимиз керак”,- деб қўшимча қилган Керри.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here