Анқарада рус элчиси ўлдирилиши ортида нима турибди?

601
1

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Анқарада рус элчиси ўлдирилиши ортида нима турибди?

Савол:

2016 йил 19 декабрда Туркия пойтахтида хавфсизлик ходимларидан бири рус элчисига қарата ўт очиб уни ўлдирди. Бу манзара бевосита эфирда кўрсатилди. Бу ҳодиса элчи Анқарадаги санъат кўргазмасида нутқ сўзлаётган пайтда рўй берди. Турк ҳукумати бу амалиёт ортида Гулен турганини билдирди. Бу айблов қанчалик тўғри? Бу амалиётга ундаган омил нима? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин.

Жавоб:

Жавоб аниқ-тиниқ бўлиши учун қуйидаги ишларни кўриб чиқиш зарур:

Аввало: юз берган нарса воқеси:

  • Яқинда Ҳалабда юз берган қирғин мусулмонлар бошига тушган яна бир фалокат бўлди. Бу фожианинг ўзи мусулмонларнинг ҳисларини жунбушга келтиришга, уларнинг туйғуларини аланга олдиришга ва уларни юз берган бу қирғинга қарши рад жавоби сифатида қатор ишларни амалга оширишга ундашга кифоя қилди. Зеро Туркия ҳокими Эрдоганнинг хиёнати, унинг Ислом ва мусулмонларнинг биринчи рақамли душмани Америка тўқиган тил бириктирув фитнасини амалга оширишдаги роли ва Америка хизматкори Россиянинг ва тоғут Башарнинг хиёнаткор Эрон, унинг Ливандаги Ҳизби ва тўдалари иштирокида амалга оширган жиноятларидаги роли аниқ кўриниб қолди.
  • Ўша полициячи рус элчисини отиб ўлдирганидан кейин исломий шиорларни, араб тилида «Биз тирик эканмиз жиҳод тўғрисида Муҳаммадга байъат берганмиз» деб ҳайқирди. У турк тилида «Ҳалабни унутманглар, Сурияни унутманглар, Аллоҳу Акбар» деб ҳам ҳайқирди. У буларни кўп марта такрорлади. Бу эса унинг яқинда Ҳалабда юз берган ҳодисалардан ва бутун Сурияда унинг мусулмон аҳлига қарши қилинаётган жиноятлардан қаттиқ таъсирланганига далолат қилиб турибди. Чунки у: «Ҳалаб ва Сурияда юз берган бу зулмда қўли бор ҳар бир кимса бунинг бадалини албатта тўлайди» деб ҳайқирди. У «Модомики бизнинг юртларимиз тинчлик-омонликда бўлмас экан сизлар ҳам тинчлик таъмини асло тотмайсиз…» деб ҳам ҳайқирди. (Ахборот агентликлари, 2016 йил 19 декабр). Йигит бу хитобни Сурияни вайрон қилган ва мусулмонлар юртларига босқинчилик қилган Америка, Россия, икковининг иттифоқчилари, тобелари ва тўдаларига қарата йўллагандек бўлди. У бу хитобни уларнинг қилган жиноятлари бу Уммат хотирасидан асло ўчмаслиги ва уларга ваъда қилинган азоб куни уларнинг бошига Аллоҳ изни билан албатта келиши… мазмунидаги бир нома сифатида йўллади.
  • Ҳайрон қолинган иш шу бўлдики, маъмурлар уни қамоққа олишмади, балки уни қасддан ўлдиришди. Бунинг қасддан қилингани шундоқ кўриниб турибди. Чунки тоғутлар агар йигитни қамоққа олиб уни суд қиладиган бўлишса унинг Ҳалаб ва Сурия ҳақидаги шиорларни, ҳокимларнинг, хусусан Эрдоганнинг Ҳалабни ёрдамсиз ташлаб қўйгани ҳақидаги шиорларни баралла ҳайқиришни давом эттиришидан қўрқишди. Чунки бунда Ҳалабни ёрдамсиз ташлаб қўйган Эрдоган ноқулай ҳолатга тушиб қоларди. Шунинг учун бу полициячини ўлдириш ҳақидаги буйруқ Эрдоган томонидан келган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. Чунки шунда Эрдоган ноқулай вазиятлардан ва уларнинг оқибатларидан қутулиб қоларди! Аслида йигитни – гарчи у «мени тириклайин қўлга ололмайсизлар» деб ҳайқирган бўлса-да – бемалол қамоққа олиш имкони бор эди. Чунки у ерга катта сондаги хавфсизлик ходимлари бостириб киришган эди. Йигит эса ана шу сўзларни ўз позициясида қаттиқ туришини ва ҳеч қўрқмаслигини билдириш учун ҳайқирган эди. Шунга асосланиб Онадўли ахборот агентлиги 2016 йил 21 декабрда қуйидагиларни билдирди: «Прокуратура ходимлари санъат кўргазмасига бостириб кирган махсус кучларнинг полициячи Мавлуд Олтинтошни тириклайин қўлга олмасдан уни нима сабабдан ўлдиришгани бўйича тергов олиб боришга киришишди». Ноқулай вазиятда қолган Эрдоган хавфсизлик ходимларини ҳимоя қилиб, уларнинг йигитни ўлдиришганини бундай деб оқлашга уринди: «Уни тириклайин қўлга олмасдан ўлдиришгани сабаби ҳақида турли фол очишлар бўляпти, қаранг Бешиктошда – у ерда ҳужум қилганлардан бирини қўлга олишга уринишган пайтда – нима бўлди»… Лекин бу ҳодиса Бешиктошдаги ҳодисага асло ўхшамайди. Чунки кўргазма залида полициячи бир ўзи душман давлат Россияга қарши исломий шиорларни ҳайқирди. Йигит Суриядаги куфр режимини ва бу режим бошлиғи тоғут Асадни ҳимоя қилиш учун Суриядаги мусулмонларни кечаю кундуз ўлдираётган ва уларнинг юртини вайрон қилаётган Россияга қарши исломий шиорларни ҳайқирди. Чунки Ҳалабда рўй берган геноцид (қатли ом) бутун мусулмонларнинг қаҳр-ғазабини қўзғади. Бу ғазабни полициячи йигитнинг ҳайқириқлари ва такбирлари ифодалади… Бешиктошдаги амалиёт эса курд миллатчи, илмоний, сепаратчи ташкилот уюштирган амалиёт бўлиб, унинг Исломга ва унинг мақсад-ғояларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки бу ташкилотни ундовчи мақсадлар Исломдан жуда йироқдир ва бу ташкилот сиёсий жиҳатдан мустамлакачи давлатлар билан боғланган… Шунинг учун полициячи билан рўй берган бу ҳодисани Бешиктошдаги ана шу ҳодиса билан солиштириб гапириш алдаб чалкаштиришнинг бир туридир, холос. Демак бу ҳужжат ўрнига ўтмайди. Аксинча у – уни рўкач қилаётган кимсани ниқобламай унинг башарасини очиб қўядиган – рад қилувчи ҳужжатдир!

Иккинчи: Бу ҳодисага нисбатан билдирилган муносабатлар:

  • Рус элчисининг ўлдирилиши Американи ташвишга солиб қўйди. Чунки Америка ўзининг Суриядаги лойиҳаларини амалга ошириш учун Россияни ишга солмоқда. Америка Россия билан тўла иттифоқ тузиб, барча ишларни у билан келишиб олиб бормоқда. Шунинг учун Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри бундай деди: «Қўшма Штатлар рус элчиси Андрей Карловнинг бугун Анқарада ўлдирилганини қаттиқ қоралайди…». (Рейтер, 2016 йил 20 декабр). Керри уни: «тубан ҳужум» деб атади ва «ўзининг мамлакати Россия ва Туркияга бу ҳужум борасида текширув ўтказишда ёрдам беришга тайёр» эканини билдирди. Америка ташқи ишлар вазирлиги вакили Кирби эса: «Биз бу зўравонлик амалиётини – унинг келиб чиқиш сабаби қандай бўлишидан қатъий назар – қаттиқ қоралаймиз. Биз элчи ва унинг оиласи билан ҳамфикр ва ҳамдардмиз» деди. Оқ уй расмий вакили, Америка мудофаа вазирлиги ва янги сайланган президент Трамп командаси ҳам рус элчисининг ўлдирилганини қаттиқ қоралашди. Чунки Америка ва Россия битта сафдадир.
  • Америкага малай ва Америка буйруғи бўйича Россия билан иттифоқ тузган Эрдоган бу ҳодиса ўзининг Россия билан бўлган алоқаларига таъсир қилишини истамайди. Биз унинг рус самолёти уриб туширилгани мавзусини қандай ҳал қилганини ва руслардан узр сўраганини кўрдик. У ўзининг Америка режасини бажариш учун қўзғолончиларни алдаб уларни Ҳалабдан чиқариш мақсадида қанчалик хиёнат қилганини Аллоҳ душмани Путин билан августда тузган келишуви билан фош қилиб қўйди. Эрдоганнинг бу хиёнатини Путиннинг ўзи очиб қўйди. Бу билан у ўзининг иттифоқчиси Эрдоганнинг шармандасини чиқарди ва унинг савлат тўкиб, ҳамма ёқни кезиб ўзининг ёлғон қаҳрамонлиги ва сохта жасурлиги билан мақтанолмайдиган қилиб қўйди… Ваҳоланки Эрдоган Путинга – иккаласи августда Петербургда учрашишган пайтда – хорларча хушомад қилиб Путинни иттифоқчи ва азиз дўст деб атаган эди! Рус элчиси ўлдирилишининг эртаси куни Эрдоган рус элчиси ўлдирилганига қарамай Сурия масаласи бўйича ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида ўзининг рус ҳамкасби Путин билан келишиб олганини билдириб бундай деди: «Турли соҳаларда, хусусан Сурия масаласида Россия билан ҳамкорликни давом эттираверишимиз борасида президент Путин билан қарашларимиз бир хил, бу ҳужум сабабли бу ҳамкорлик тўхтаб қолмаслиги керак…». (Ал-Жазира, 2016 йил 20 декабр). Унинг ташқи ишлар вазири Човушўғли эса ўзининг рус ҳамкасби Лавров билан Москвада учрашиб қуйидагиларни айтди: «Туркия ва Россия Сурияда ва бошқа минтақаларда сиёсий ечимга эришиш учун ўзаро ҳамкорликни давом эттираверади». У элчини ўлдириш амалиётини «Икки томон ўртасидаги алоқаларга зарар етказиш мақсадидаги қотиллик» деб атади. Чунки Путин бу амалиётни: «Рус-турк алоқаларини нормаллаштиришни ва Суриядаги тинчлик процессини барбод қилиш мақсади кўзланган провокация» деб атаган эди. Рус президенти расмий вакили Песков эса бундай деб билдирди: «Иккала мамлакат президентлари бу ҳужум борасида тергов олиб бориш учун бир муштарак комиссия тузиш тўғрисида ўзаро келишиб олишди». Шундай қилиб иккала тараф: рус ва турк расмийларининг бу ҳодиса тўғрисида битта фикрдалигини ва Сурияда тинчлик процесси ёки тинч ечим деган ниқоб остида Сурия қўзғолонига зарба бериш учун ўзаро ҳамкорликни қаттиқ туриб давом эттириш истагида эканлигини кўриб турибмиз. Туркия, Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари рус элчиси ўлдирилганининг эртаси куни учрашишиб буни (яъни ҳамкорликни давом эттиришни) таъкидлашди. Улар ўз баёнотларида Суриядаги илмоний низомни сақлаб қолиш зарурлигини ҳам таъкидлашди.
  • Европа ҳам Сурия қўзғолонига қаршидир. Европа ҳам Исломнинг Сурияда бошқарувга қайтишига қаршидир. Шунинг учун ҳам Европа Америка билан бирга ҳаракат қилди ва Сурияда илмоний низомни сақлаб қолиш ва сиёсий ечимни татбиқ қилишни маъқуллади. Европа буни 2015 йил 14 ноябрда ўтказилган Вена конференцияда билдирди. Европа хавфсизлик кенгашининг бунга тааллуқли қарорларини Америка ва Россия билан биргаликда маъқуллади. Европанинг бутун истак-мақсади Сурия масаласида ва сиёсий процессда бирон ролга эга бўлиш ва ҳалқаро майдонда бир четда яккаланиб қолмасликдир. Чунки Европа ҳам Америка ва Россияга ўхшаб Ислом ва мусулмонларга душмандир ва Исломнинг бошқарувга қайтишига қарши курашмоқда. Шунинг учун ҳам Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъуласи Федерика Могерини бу ўлдириш ҳодисасини қаттиқ қоралаб бундай деди: «Қабул қилиб бўлмайдиган бу ҳужум қаршисида чуқур шокка тушиб қолдим». (Ал-Жазира нет, 2016 йил 20 декабр). Британиянинг БМТдаги вакили Мэтью Рикрофт ҳам Туркиядаги рус элчисининг ўлдирилганига афсус билдириб «ўзининг мамлакати Сурия ичкариси ва ташқарисида терроризмга қарши курашда Москва билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги»ни билдирди. (Ал-Жазира нет, 2016 йил 20 декабр). Бу тўғрида Британия ташқи ишлар вазири Борис ҳам шарҳлар бериб «ҳужумни қўрқоқлик ва хоинлик» деб атади. (Русиял Явм сайти, 2016 йил 20 декабр).

Германияда ҳам ҳукумат рус элчиси ўлдирилганини қоралади. Немис канцлери Ангела Меркелнинг расмий вакили Штеффен Зайберт душанба кечқурун твиттердаги твитда: «Бу суиқасд ҳақидаги хабар жуда қайғули бўлганини» ва немис ҳукумати бу беҳуда амалиётни қаттиқ қоралашини билдирди. (Ал-Жазира нет, 2016 йил 20 декабр). Француз ташқи ишлар вазири Жан Марк Эрлот эса: «Бу зўравонлик ва террорни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди» деб айтиб элчи оиласига ўз таъзиясини ва Россия билан Туркияни қўллаб-қувватлашини билдирди… (Ал-Жазира нет, 2016 йил 20 декабр).

  • Энди Эрдоганнинг Фатҳуллоҳ Гулен жамоатини айблаганига келсак, бу айблов нотўғридир. Эрдоган 2016 йил 21 декабрда бундай деди: «Анқарада рус элчисини ўлдирган қуролли кимсанинг Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи тармоғи аъзоси эканлигида ҳеч шубҳа йўқ… Унинг кўрсатма олишидан тортиб боғланишигача бўлган барча алоқалар Гуленнинг террорчи тармоғига ишора қилиб турибди…». (Рейтер, 2016 йил 20 декабр). Бундай айблов янгилик эмас. Чунки Эрдоган бошчилигидаги турк давлати ҳақиқатни яшириш учун барча ишда шу жамоатни айблашга одатланиб қолди. Масалан бу давлат 15 июлдаги барбод бўлган тўнтариш уринишини режалаштирган инглизлар малайларини йўқ қилишни яшириш учун шу жамоатни тўнтаришга уринишда айблади. Гуленнинг ўзи эса элчи ўлдирилганини қаттиқ қоралади. Бу ҳақда шу ҳаракат вакили Аслон Дўғон бундай деб билдирди: «Жаноб Гулен бу амалиётни, рус элчиси ўлдирилганини тамоман қоралайди, у буни «шармандалик» деб атади. У турк ҳукуматининг жамоатни шу ўлдириш амалиёти ортида турганлик билан айблаганини «кулгини қистатувчи» деб атади». (Рейтер, 2016 йил 20 декабр).

Шуниси ҳам маълумки бу жамоат ва унинг бошчиси Гулен Ислом ва мусулмонлар ҳақида асло қайғурмайди. Шунинг учун бу жамоат яҳуд вужудининг Мармара кемасига ваҳшиёна ҳужум қилиб 10 турк мусулмонни ўлдирганини оқлаб чиқди. Бу жамоат яҳудийлар билан иттифоқчидир ва уларни ўзи каби мўминлар деб ҳисоблайди. Бу жамоат мусулмонлар билан иттифоқчи бўлмайди, уларнинг масалаларига ёрдам бермайди ва ҳеч қайси исломий масалани табанний қилмайди ва қўллаб-қувватламайди. Бу жамоат Исломий Халифалик лойиҳасига қаршидир, бу лойиҳа устидан истеҳзо билан кулади ва унинг учун иш олиб бораётганларга қарши курашади. Бу жамоат 2013 йил охиригача Эрдоганга шерик бўлиб келди. Шундан кейин у билан келишолмай қолди. Бу келишмовчилик Америка манфаатларига хизмат қилишда ким ўзарга мусобақалашиш қабилидандир…  Демак бу жамоат ҳам Эрдоганга ўхшаб Америкага малайдир, у ҳам Эрдоган ва унинг партиясига ўхшаб Америка манфаатларига хизмат қилади, демократияни, илмонийликни ва Америка лойиҳаларини қабул қилади. Шунинг учун бу жамоат бирон мусулмонга ёрдам бермайди ва мусулмонлар манфаатлари ёки масалалари тўғрисида қайғурмайди. Демак бу жамоат мустамлакачи кофирларга қарши ҳаракат қилиш ортида туришдан бутунлай йироқдир… Ҳатто Россия ҳам бу жамоатдагиларни айбламади. Рус президенти вакили Песков: «Элчига суиқасд қилишдан ким жавобгар эканлигини аниқ айтишга ҳали эрта» деб турк расмийларининг Гулен жамоатини бу амалиёт билан айблашларини рад этди. У: бу суиқасд Туркия ҳайбатига берилган бир зарба эканлиги аниқдир – деди. (Русиял Явм, 2016 йил 21 декабр). Бу баёнот Эрдоганнинг шу полициячидан ва унинг оиласидан интиқом олишига олиб келди. Чунки у полициячининг ота-онасини, синглисини ва бошқа яқинлари, дўстларини (ҳаммаси бўлиб 13 кишини) қамоққа олиш тўғрисида буйруқ берди. Шундан кейин Эрдоган рус президенти билан боғланиб унга таъзия билдирди…!

Учинчи: бу амалиёт ортида турган ундовчи омиллар:

Юз берган бу ҳодиса воқеси ҳақида юқорида ўтган нарсаларни ва турли томонлардан билдирилган муносабатларни кўриб чиқиш билан шу нарса аён бўладики, бу полициячи амалиётни ёлғиз бир ўзи, ҳеч бир томон билан боғланмасдан амалга оширган. Бу Россиянинг Сурияда қилган ваҳшиёна жиноятлари учун бир интиқом олиш бўлди, бунга ундаган омил исломий туйғулар бўлди. Биз ҳеч кимни Аллоҳга пок қилиб кўрсатишга уринмаймиз. Аллоҳ уни раҳмат қилсин ва унинг аҳли оиласига сабр қилишга илҳом берсин.

إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

«Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир»  [Анфол 46]

Биз Азиз, Ҳаким Аллоҳдан мусулмонлар бошидан ғам-кулфатларни кетказиб ёруғ кунларга олиб чиқишини ва уларга Халифаликлари тикланиши билан нусрат беришини сўраб қоламиз. Ўшанда Халифалик ҳар бир мустамлакачи кофирга, ҳар бир зўравон тоғутга ва ҳар бир мунофиққа ўзлари лойиқ бўлган ва улар ортида турганларнинг капалагини учириб юборадиган энг ёмон жазо аламини албатта тоттиради. Халифалик ҳар бир мазлумга ёрдам беради ва ҳар бир жароҳатни тузатади.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ $ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»  [Рум 4-5]

26 робиул-аввал 1438ҳ

25 декабр 2016м

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here