АҚШ Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий қилади

515
0

АҚШ Россияга қарши навбатдаги санкцияларни жорий қилади

 АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти “сайловларга аралашган” Россияга қарши санкцияларни бугун киритишни режалаштирмоқда.

 Янги санкциялар амалдаги чекловларни кенгайтириш ва дипломатик даражадаги чораларни амалга татбиқ этишни назарда тутади. Шунингдек, телеканалнинг хабар беришича, АҚШ ҳукумати бир неча “махфий” чораларни ҳам қўллайди.

 “Тахминларга кўра, янги санкциялар доирасида ёлғон маълумот тарқатиш билан шуғулланган Россия кампаниясига алоқадор маълум бир кишилар номи ошкор этилади”, – деб хабар қилди CNN.

 Аввалроқ, америкалик сенатор Линдси Грэм Ригадаги чиқиши давомида “конгресс Россиянинг сайловларга алоқадорлигини текширувдан ўтказади ва ҳар икки партия томонидан тасдиқланган янги санкциялар Россия ва шахсан президент Владимир Путинга қаттиқ зарба бўлиб тушади”, дея айтиб ўтди (Reuters агентлигидан иқтибос).

 Телеканалнинг аниқлашича, АҚШнинг жавоби январда Барак Обамага разведка томонидан тақдим этиладиган ҳисоботга боғлиқ бўлмайди. Тахминларга кўра, бу ҳисобот ичида “Хитойнинг 2008 ва 2012 йиллардаги киберҳужумлари ҳақидаги махфий разведка маълумотлари, шунингдек Россия махсус хизматлари томонидан 2016 йилги президентлик кампанияси вақтида ёлғон ахборот тарқатилиши билан боғлиқ хабарлар” бўлади.

 Янги чоралар АҚШ ҳукумати томонидан муҳокама қилинганидан сўнг икки ой ўтиб киритилиши мумкин.

 Маълумот учун, АҚШ бир неча бор Россияни сайловларга аралашганликда айблаганди. Барак Обама эса ўзининг ҳар йилги матбуот анжуманида Владимир Путинни “аралашувларни тўхтатиш”га шахсан чақиргани ҳақида маълум қилди. Бу ҳолат Демократик партия серверларининг бузиб кирилишидан сўнг юз берган.

Туркистон:

Халқаро сиёсат оламида икки турда ва икки йўналиш бўйлаб кураш олиб борилади.

1) Мабдаий: Яъни системалар ўртасидаги кураш. Бунда, етакчи система вакиллари янги бош кўтариб келаётган мабдага қарши биргаликда кураш олиб боришади, худди бугунги кунда юз бераётганидек. Ҳозирги пайтда устимиздаги мавжуд капиталистик система вакиллари янгидан уйғониб келаётган Ислом мабдасига қарши бир фронт бўйлаб ҳамкорликда ҳаракат олиб боришяпти. Бу кураш майдонида АҚШ билан Россия, ЕИ ва барча капиталистик давлатлар ҳамкорлик қилишмоқда.

2) Манфаатлар кураши: Бу кураш оламдаги ҳар бир мамлакат ўртасида маълум даражада олиб борилади. Бунда, ҳар бир давлат ўз манфаатини ҳимоя қилиш асосида ўзаро бир-бирига кураш олиб боради. Масалан АҚШ Россия ва ЕИ давлатлари билан доимий кураш ҳолатидадир. АҚШ дунё етакчилигини сақлаб туриш мақсадида уларни доим бирор муаммога гирифтор қилиб, ўзига бўлган тобеъликларини мустаҳкамлаб олмоқчи бўлади. Ўз навбатида дунёдаги қолган мамлакатлар ҳам, АҚШ ва бошқа йирик давлатларнинг босимларидан қутилиш учун имкониятлари даражасида доим чора тадбирлар излаб боришади. Бу – бир система ичида бораётган табиий кураш жараёнлари десак тўғри бўлади.

Юқоридаги АҚШнинг Россияга бўлган муомаласи ёки Шом аҳлига қарши уларнинг бир бири билан тил бириктиришлари бир бирига зид ҳаракатларга ўхшаб кўринади. Лекин ҳар икки муомала ҳам муайян манфаат устига қурилган. АҚШ Россия билан ҳарбий ҳамкорлик олиб бораётгани боис Европа давлатларининг баъзи манфаатларига путур етмоқда. Масалан мигирантлар муаммоси ва хавфсизлик масаласи шулар жумласидан. АҚШ Россиядан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланаётган бўлса, Европадан мафкуравий қувват маркази сифатида фойдаланади.  Уларнинг ҳар иккиси ўз ўрнида АҚШ  учун керакли ва манфаатлидир. Шунинг учун АҚШ Россиядан Ислом ва мусулмонларга қарши мабдаий курашда фойдаланиб бораётиб, уни ҳарбий агрессор сифатида дунёга намоён қиляпти. Мақсади Россияни Европага таҳдид қилувчи ҳарбий қувват сифатида ушлаб туришдир. АҚШ бир вақтнинг ўзида Ислом системасига қарши куфр олами билан бирга курашга бошчилик қилиб, Россия билан ҳамкорлик қиляпти ҳамда Европа билан бирга Россияга иқтисодий зарба бериб боряпти. Чунки Россия Сурияда ҳарбий тузоққа деярли тушиб бўлди. Унинг ички иқтисодий ҳолати муаммолар гирдобига ботиб боряпти. Шунинг учун АҚШ Россияга ҳар қанча босим бермасин, Путиннинг АҚШга хизматчи бўлишдан ўзга чораси йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here