Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

396
0

Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

 Президет матбуот хизматининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев иш сафари билан Санкт-Петербургга жўнаб кетган. Иш сафари давомида Алмазбек Атамбаев Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (КХШТ) ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши (ОЕИК)нинг сессиясида иштирок этади.

 Хабарга кўра, ОЕИК йиғилишида иттифоқни ташкил этилгандан бери амалга оширилган ишлар натижалари чиқарилиб, келжакдаги ҳаракатлар белгилаб олинади. Бундан ташқари, ОЕИКнинг божхона кодекси тўғрисидаги келишув имзоланиши кутилмоқда.

 Бош вазир ўринбосари Олег Панкратовнинг журналистларга маълум қилишича, Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида Қирғизистон қирғиз-қозоқ чегарасидаги ветеринария назоратини олиб ташлаш масаласини кўтаради.

 Унинг сўзларига кўра, ветеринария назорати бўйича мутахассислар келиб текширув ўтказишган. Қозоғистондан бошқа ташкилотга аъзо давлатлар, текширув хулосалари асосида ветеринария назоратини олишга рози бўлган.

 Панкратов Қирғизистон ҳукумати бу галги йиғилишда ветеринария назоратини бекор қилиш бўйича масала ижобий хал қилинишига умид қилаётганини билдирди.

 Туркистон:

 Россия президенти Путин ҳам ҳар йилги анъанавий катта матбуот йиғинида Қирғизистонда фитосанитария назорати соҳасида муаммолар мавжуд эканлигини маълум қилган ва “Қирғизистонни Қозоғистон ва Россия билан муомилаларида айрим қийнчиликлар бор. Қишлоқ хўжалиги соҳасида Қирғизистонда фитосанитария назорати масаласида муаммолар бор. Биз қўлимиздан келган ёрдамни бериб келяпмиз. Қозоғистон ҳам шундай қилади деган умиддамиз”,- деган эди.

 Ҳа, Россия бошчиигида тузилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Қозоғистонга қўл келди. Қозоғистон вазиятдан фойдаланиб ўзининг дехқон ва ишбилармонларини ҳимоя қилиш мақсадида, Қирғизистондан иттифоқ мамлакатлари бозорларига ўтиб бораётган баъзи маҳсулотларни Евроосиё иттифоқи ҳудудига киришдан ман қила бошлади. Яъни ўзида ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ва етиштирилаётган мева, чорва ва сабзавотларни ташкилотга аъзо давлатлар бозорига етказиб бериб, Қирғизистондан келадиганини деярли ўтказмай қўйди. Натижада Қиргизистон иқтисоди касодга учраб, иттифоқ келтирган зиёндан минглаб фуқаролар азият чекишяпти.

Биз, ЕОИИга аъзо бўлишга ҳаракат бошланган кундан бери, бу иттифоқ сиёсий ва иқтисодий тузоқдан бошқа нарса эмаслиги, иттифоққа аъзолик Қирғизистон ва халқи учун ҳеч қандай манфаат келтирмаслиги ҳақида кўп бора огоҳлантириб келдик. Мана бугунга келиб Атамбаев ҳам иттифоққа аъзо бўлишнинг ижобий жиҳатларидан кўра, салбий томонлари кўп бўлганига иқрор бўлди.

 “Кўплаб ўзгаришлар бўлди. Уларнинг ичида яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам бор. Афсуски, вақти-вақти билан салбий кўринишлар кўп бўлиб, Қирғизистонни ЕОИИга аъзо бўлиши мамлакатда салбий из қолдирмоқда.  Албатта, улар иқтисодий натижада ҳам салбий из қолдирмоқда”,- деди Атамбаев Санкт-Петербергдаги йиғилишда.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here