Трамп: Терроризмга қарши кураш ҳақида ўйлаш керак

435
0

Трамп: Терроризмга қарши кураш ҳақида ўйлаш керак

2017 йил 20 январ куни президентлик вазифасини бошлаши кутилаётган Доналд Трамп Америка Қўшма Штатлари хорижий мамлакатлардаги можароларга аралашиш ва бошқа режимларни қулатиш сиёсатига чек қўйиб, унинг ўрнига терроризмга (Исломга) қарши кураш ҳақида ўйлаш кераклигини таъкидлади. Трамп бу ҳақида ўзининг сайловчиларига ташаккур билдириш учун Шимолий Каролина штатига қилган сафари маҳалида айтиб ўтди.

“Улар ҳақида ҳеч нарса билмайдиган режимларни ағдариш пойгасига чек қўйиб, терроризмга қарши кураш ҳақида ўйлаш керак. Шу мақсадда бўлган ҳар бир ўлка бизнинг дўстимиздир. Эски дўстликларимизни мустаҳкамлаш ва янги дўстликлар ўрнатишни истаймиз. Энди бузғунчи ташқи аралашув сиёсати ва тартибсизликларга чек қўйиш керак”, деди Трамп.

Шунингдек, мазкур сафари чоғида янги маъмуриятнинг ҳарбий сиёсати ҳақида ҳам тўхталиб ўтган Трамп Пентагон раҳбарлигига истеъфодаги генерал Жеймс Маттисни номзод сифатида кўрсатишини билдирди. Унга кўра, АҚШ мудофаа вазирлиги учун уни бошқарадиган иқтидорли одам керак.

Пентагоннинг янги раҳбари бўлиши кутилаётган генерал Жеймс Маттис АҚШнинг Ироққа бостириб кириши давомида мусулмонларга нисбатан амалга оширилган бир қанча қатлиомлар, хусусан Фаллужа қатлиоми учун масъул шахс сифатида кўрилади.

Ҳарбий хизмати давомида “Қутурган ит” лақабини олган Истеъфодаги 66 ёшли генерал Жеймс Маттис 1991 йилда биринчи Кўрфаз урушида, 2001 йилда Афғонистонни босиб олишда, 2003 йилда Ироққа бостириб киришда фаол иштирок этган. Ҳаёти бўйи мусулмонларни қирғин қилишда устаси фаранг бўлиб кетган Маттис 2005 йилда Сан-Диегода аскарларга сўзлаган нутқида, “Баъзи одамларга ўт очиш жуда завқли бўлади”, деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here