Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти янги кампания бошлади

521
0

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти янги кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти “Ҳалаб ва Аракан ёнмоқда”, номли кампания бошлаганлигини эълон қилди.

“Ҳалаб ва Араканда юз бераётган ғайриинсоний қирғинларга қарши ҳокимлар ва куч эгалари сиёсий масъулдир. Биз Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти сифатида янги кампиния бошладик. Мазкур кампания орқали Ҳалаб ва Араканда ёнаётган оловнинг сўниши, тинимсиз давом этаётган зулмларга чек қўйилиши ва мазлум мусулмонларнинг фарёдларига қулоқ тутилиши учун авваламбор раҳбарларни ва куч эгаларини, қолаверса бутун мусулмонларни сиёсий огоҳликка даъват этамиз”, дейилади эълонда.

Ижтимоий тароқлардаги Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилоятига қарашли қуйидаги саҳифаларни кузатиб бориш орқали кампания ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/HTturkiyemedyaofisi/
https://twitter.com/HizbutTahrirTR
https://www.instagram.com/hizbuttahrirturkiye/

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор мазкур кампания доирасида барча мусулмонларга видео мурожаат йўллади. Жаноб Қор ўзининг видео мурожаатида жумладан шундай дейди:

“Эй мусулмонлар! Бирманинг бутпараст ҳукумати Аракандаги мусулмон биродарларимизни вахшийларча қатл қилиб, уйларига ўт қўймоқда. Фарзандларини ақл бовар қилмайдиган қийноқларга солиб, муслима аёлларнинг номусларини топтамоқда.

Россия ва Асад режими эса Америка Қўшма Штатлари ҳукми остида Ҳалабни бомбалашда ва аёлларни, болаларни, қарияларни қатл этишда давом этмоқда. Халқи мусулмон бўлган эллик олти давлат ҳокимларининг мавжудлигига қарамай, қаҳрамонона нутқлар сўзлаб, аммо жасурона бир қадам ҳам ташлашдан ожиз раҳбарларнинг мувжудлигига қарамай ва казармаларда ётиб, давлат тўнтаришидан бошқа ҳеч нарса қила олмаган қўмондонларнинг мавжудлигига қарамай, бу ишлар тиним билмай давом этмоқда.

… Мянма ҳукумати ҳам, Россия ва Ассад режими ҳам, Аракандаги ва Ҳалабдаги мусулмонларни “терроислар” дея ўзларининг қирғинларини оқлашга уринмоқда”.

Қуйидаги ролик орқали Маҳмуд Қорнинг мурожаати билан тўлиқ танишишингиз мумкин:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here