Саудия бюджетидаги дефицит ва қарз олиш сиёсати

436
0

Саудия бюджетидаги дефицит ва қарз олиш сиёсати

Куни кеча бутун минтақадаги энг кучли иқтисодий давлатлардан бири саналган ҳамда ер юзининг турли ерларидаги инвестиция ётқизиш учун яхши муҳит излайдиган йирик тадбиркорлар «қибла»си бўлиб келган Саудия, бугунга келиб, сўнгги ўн йилликдаги энг ёвуз иқтисодий кризиснинг ўлжасига айланиб турибди… Бугун унинг молиявий дефицити, валюта захирасининг камайиши уни ўз фуқароларига қарши ғоят тежамкорлик сиёсатини қўллашга ундамоқда, кейин эса кўпчиликнинг режасини барбод қилиб, Халқаро Банклардан қарз олишга мажбур қилмоқда.

Ҳисоботларга кўра, Риёз Яманга ҳужум қилиши, экстремистик жамоаларни, партия ва шахсларни молиялаштириши натижасида ўзининг валюта захирасидан етмиш миллиард доллар чиқариб олган. Бундан ташқари, у ОПЕК ташкилотида нефт нархини пасайтириш учун асосий ролни ўйнади. Бу ишлар унинг бюджетида йирик миқдорда дефицит келиб чиқишига олиб борди.

Нефт бойлигида сузиб юрган бир мамлакатнинг бундай оғир аҳволга тушиши Халқаро Валюта Фондини хавотирга солди. Оқибатда у Саудияни захираларни сақлаб қолиш учун молиявий сиёсат доирасини кенгайтиришдан ташқари ўзгартириш чора-тадбирларини қўллашга чақирди. Шунингдек, юртда янги солиқлар жорий қилишни, давлат ширкатлари даражасида шаффоф ва расмий иш ўринлари тақдим этишни талаб қилди. Халқаро Валюта Фонди Риёзни ички талабдаги ўсишга жавобан нефт баҳосини ошириб бориш чора-тадбирларини қўллашга чақирди.

Сўнгги пайтларда нефт нархининг аянчли равишда тушиб кетиши оқибатида Саудиянинг иқтисод ғилдираги жарлик сари сезиларли даражада кетмоқда. Бир баррел нефт 120 доллардан 48 долларга тушиб кетди. Бу эса ички даромадининг 85 %идан кўпини нефт маҳсулотлари экспортидан олинадиган бир иқтисодиёт қақшатқич зарба еганини англатади.

Саудиянинг миллий муассасаси саналган «Инвестиция даромади» муассасаси хабарига кўра, мамлакатнинг валюта захираси бир неча йилдан бери 2016 йилда энг паст даражага тушиб кетган. Масалан, 2014 йилдаги 732 миллиард доллар, 2015 йилга келиб 611.9га, 2016 йил август охирида эса 562 миллиард долларга тушиб кетган.

Мамлакат чиқарган молиявий ҳисоботларга қараганда, давлат бюджетидаги рекорд дефицит 2015 йил бюджетида 98 миллиардга етган. Айни дефицит 2016 йил бюджетида 87 миллиардга, 2016 йил охирига бориб, 107 миллиард долларга етиши тахмин қилинмоқда.

«Инвестиция даромади» муассасаси башоратларига кўра, 2015 йилда 142 миллиард риялни ташкил этган маҳаллий қарз жорий йил охирига бориб 263 миллиард риялга кўтарилади, 2017 йилда 503 миллиардга сакраши ҳамда қарзнинг жорий ва келаси йиллардаги маҳаллий ишлаб чиқаришга нисбатан кўрсаткичи 11.1 % ва 20.1 %га етиши тахмин қилинмоқда.

Саудиянинг қимматбаҳо қоғозлари ва Риёзнинг ташқи сиёсати:

Мана шундай аҳволда, Саудиянинг бир неча газета ва манбалари биринчи сиёсий ҳарактерга эга, кейин иқтисодий характерга эга қатор мулоҳазаларда Саудия иқтисодиёти яхши дейилмагани хабар қилинди.

Сиёсий характерга эга мулоҳазаларнинг биринчисида қимматбаҳо қоғозларни савдога чиқариш айтилган. Яъни аввалдаёқ эълон қилинишича, қимматбаҳо қоғозлар Лондон биржаси орқали сотувга чиқарилмаган, балки Ирландия бозори орқали чиқарилган.

Кузатувчилар буни шудай шарҳлайдилар: Риёз бунинг учун Лондонга нисбатан ғазаб билдирган, чунки Британиядаги сиёсий ва ахборот доиралари, жумладан, ҳукумат ва ноҳукумат доиралари томонидан улкан танқидлар қилиниб, уларда Саудияда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани, Яманга қарши урушда Риёз етакчилик қилаётган коалиция кучлари жиноятлар содир этаётгани айтилган. Жиноятлар шу даражада жиддий бўлганки, оқибатда, Британиядаги айрим сиёсатчилар ва партиялар Саудияга экспорт қилинувчи қуролларга эмбарго қўйишга чақирган.

Сиёсий характерга эга мулоҳазаларнинг иккинчисига кўра, Риёз ўз сиёсати ва халқаро муносабатларида реал равишда Англо-Саксония доирасидан аста секин ўзини четга олмоқда. Саудия ҳукумати қимматбаҳо қоғоз ҳаридорлари ва ҳамкорларга чоп этишга оид айрим шартлар жорий қилди. Унга кўра, ҳаридорлар ва инвестор шахсларга муассасадан тўла чоп этиш ҳуқуқини берди, аммо АҚШ фуқаросидан бошқа шахслар бўлишини шарт қилди.

Лондонда чиқадиган «Ўрта Шарқ» газетасига кўра, Саудия ҳукумати жорий йил 23 октябрда қимматбаҳо қоғозларнинг АҚШ бозорида – бевосита ёки билвосита – сотиш ва муомала қилиш, шунингдек, АҚШ фуқароси бўлган шахслар фойдасига сотиш мумкин эмаслигини қаттиқ таъкидлади.

«Bloomberg» махсус иқтисодий агентлиги Саудиянинг айни масаладаги ижроси қасддан сиёсий характерга эга эканини таъкидлайди. Унга кўра, муаммо Саудия давлат молиявий структурасидадир ва Риёздан уларни яқин орада ҳал этиши кутилмаяпти.

Масалан, «Иқтисодия» газетаси ўнлаб миллиард доллар қимматбаҳо қоғоз чоп этишда биринчи кутилган сотувга чиқаришда 17.5 миллиард долларга етиб, барча қарзлар тўла ёпилганини хабар қилди.

Умуман олганда, Саудиянинг қимматбаҳо қоғозларни савдога чиқариши уч даврга бўлинади: 5 йиллик, 10 йиллик, 30 йиллик. Биринчи бўлакдаги 5 йиллик қарзлар 5.5 миллиард доллар бўлиб, йиллик процент нисбати номинал жиҳатдан 2.375 %га етади. де-факто жиҳатидан (аслини олганда) 2.588 %га етади. Учинчи бўлакдаги 10 йиллик қарзлар ҳам 5.5 миллиард доллар миқдорида бўлиб, йиллик процент нисбати номинал жиҳатдан 3.25 %га, де-факто жиҳатидан 3.407 %га етади. Учинчи бўлакдаги 30 йиллик қарзлар 6.5 миллиард миқдорида бўлиб, йиллик процент нисбати номинал жиҳатдан 4.5 %га, де-факто жиҳатидан 4.623 %га етади.

Процентнинг номинал ва де-факто нисбатлари ўртасидаги фарқ, долларнинг айни дамдаги айирбошлаш боҳоси билан чоп этиш вақтлари (5, 10 ва 30 йил) орасида кутилган баҳоси ўртасидаги фарқдир. Бу эса шуни англатадики, Саудия илгарги ҳолатидан ортга чекинди ҳамда ўзининг миллий валютаси бўлган риялни АҚШ доллари билан боғлашдан воз кечганини эълон қилди.

Бироқ айрим саудиялик доиралар айни қадамни зарурий, деб ҳисоблайдилар. Уларга кўра, бу қадам жорий йилнинг апрелидан бери 20 %дан зиёдга тушиб кетган Саудия банклари ҳиссалари кўрсаткичини 3.5 %га кўтаришга олиб борган ҳамда доллар оқиб киришига янги манба очди, бу эса икки асосий натижани келтириб чиқарди: бири, АҚШ долларининг Саудия риялига босим қилишини тўхтатди, иккинчи, ажнабий валюталарнинг Саудия захирасига бўлган босимларини камайтирди.

Модомики, бу қимматбаҳо қоғозларни босиб чиқариш Саудиянинг муҳим иқтисодий секторларида ижобий натижаларга олиб келган экан, арзон нефт асрининг тўхтамай давом этиши ҳам тахмин этилаётган экан, демак, бу икки нарсага далолат қилади: биринчидан, аслида, Саудия иқтисодиёти туб муаммоларни бошдан кечираётир. Иккинчидан, Саудия иқтисодиёти манбаларини саралаш ва унинг ўсиш характерини мустаҳкамлаш учун сарфланган ҳаракатларнинг аксари муваффақиятсиз чиқди.

Ушбу икки ҳарам юртида то Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида Аллоҳ шариати татбиқ этилмас экан, то унинг бойликларидан, ресурсларидан тоғут ҳукмдорлар мафаати учун эмас, мусулмонлар манфаати учун фойдаланилмас экан, ҳаргиз туб фойдали ечимлар бўлмайди.

 

Абдуллоҳ Наимий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here