Қрим мусулмонларига жиннилардек муомала қилинмоқда

440
0

Қрим мусулмонларига жиннилардек муомала қилинмоқда

Россия томонидан ишғол қилинган Қримнинг қўғирчоқ ҳукумати мусулмонларга нисбатан Совет Иттифоқи даврида бўлгани каби жиннилардек муомала қилмоқда. Яъни диний айбловлар билан айбланган мусулмонлар психиатрик экспертизадан ўтказиш баҳонасида руҳий касалхонага олиб кетиляпти. Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасига аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган ва мажбуран психиатрик экспертизага олиб кетилган Муслим Алиев беш кундан буён руҳий кассаллар даволанадиган касалхонада ушлаб турилибди.

Докторлар Алиевдан психиатрик текширув (шахснинг ақлдан озган ёки озмаганлигини аниқлаш) жараёнида унга қўйилаётган айб, яъни Ҳизб ут-Таҳрирга доир провокацион саволлар беришмоқда. Бу ҳақида Алийевнинг адвокати Эдем Семедляйев маълум қилди.

“Умумий аҳволи яхши. Аммо мени хавотирга солган жойи шуки, шифокорлар унга Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолиги, Қрим муфтиси, ИШИД ва шиялар ҳақида саволлар беришмоқда. Тахминан бу саволлар тергов ходимлари томонидан тайёрланган. Чунки билишимча, психиатрия клиника ходимлари бундай саволлар билан шуғулланишмайди”, дейди 21-ноябр куни мижозининг аҳволидан хабар олган адвокат Эдем Семедляйев.

Адвокатлар Эдем Семедляйев ва Эмил Курбединовлар барча ҳамкасбларини ва журналистларни бу маълумотларни тарқатишга даъват этдилар. Уларга кўра, бошқа маҳбуслар ҳам навбат билан психиатрия экспертизасига юборилади.

“Олти нафар Қримлик сиёсий маҳбуслар ҳам психиатрик шифохонасига юборилиши режалаштирилган. Биз Қрим татарларига қарши қўлланилаётган руҳий қийноқлар ортиб бораётганлигига гувоҳ бўляпмиз”, дейди адвокат Эмил Курбединов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here