Сўзларнинг энг хайрлиси амал билан тасдиқланганидир

1194
2

Сўзларнинг энг хайрлиси амал билан тасдиқланганидир

Бир инсоннинг сўзлари нақадар самимийлигини аниқлаш учун энг муҳим мезон, унинг айтган гаплари қилаётган амалига монанд бўлишидир. Айтилган гап амал билан тасдиқлансагина самимий ва таъсирли бўлиши мумкин. Улуғ саҳоба Саид ибн Омир р.а. Ҳазрати Умар р.а.га шундай деган эди: “Сўзларнинг энг хайрлиси амал билан тасдиқланганидир”.

Айтилган сўз Аллоҳ Таолонинг ҳам, бандаларнинг ҳам наздида қийматли бўлиши учун амал билан тасдиқланиши зарур. Сўз ва амал бир бирига монанд бўлиши муҳимлигини Аллоҳ Таоло Соф шундай баён қилади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ

Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир). (Соф 2-3)

Демак, айтилган сўз амалда ўз тасдиғини топмаса, гуноҳ жиҳатидан кишига етарлидир.

Шу маънода, Президент Эрдоғаннинг ал-Жазира телевидениясига берган интервюси пайтида айтган гапларига эътиборингизни тортмоқчиман. Эрдоған ал-Жазира билан ўтказган суҳбатида Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. ва унинг суннати ўзи учун йўл харитаси бўлишини, бу суннатни ҳаётда татбиқ қилиши билан хатолардан узоқлашганлигини билдирди. (http://www.ntv.com.tr/dunya/cumhurbaskani-erdogan-el-cezireye-konustu,yZ550n8DzkCVHbF2cBfdTA)

Расулуллоҳ с.а.в.нинг сийратлари бизга маълум бўлганидек, Эрдоганнинг сиёсий ишларини ҳам кўриб турибмиз. Айтиб ўтганимиздек, айтилган сўз қадр қийматини топиш учун амал билан тасдиқланмоғи керак. Саҳиҳ йўллар билан ривоят қилинган Пайғамбаримизнинг ҳаёти ва суннатлари аслида Эрдуғоннинг бу сўзларида самимият бор-йўқлигини очиб беради. Зеро сўзларнинг энг хайрлиси ва Аллоҳнинг наздида ўтимлиси амал билан тасдиқланганидир. Яъни қисқача айтганда, айтилган сўз исботланиши керак. Марҳамат, Эрдоғаннинг амаллари Пайғамбаримизнинг суннатига мосми, унинг йўли ҳақиқатдан ҳам Росулуллоҳ с.а.в.нинг йулига монандми, биргаликда кўриб чиқамиз.

  • Бир томонда Аллоҳнинг душманларини ҳеч қачон дўст тутмаган, Аллоҳга душманлик қилганларни ўзининг душмани деб билган ва уларни рози қилиш учун асло Исломдан воз кечмаган Пайғамбар турса, иккинча томонда эса Аллоҳнинг душманларини дўст тутган, уларнинг розилиги учун Ислом ва унинг қадриятларидан воз кечган раҳбар турибди.
  • Бир томонда “Аллоҳнинг Нусрати қачон келади”, дейиладиган даражада оғир азиятлар ва қийинчиликларга дучор бўлишига қарамай, нусратни фақат ва фақат Аллоҳдан келишига умид боғлаган пайғамбар турса, иккинча тарафда эса супер давлатларга қучоқ очган, улардан ёрдам кутган ва ҳар хил келишувлар тузган раҳбар турибди.
  • Бир томонда “وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمْ النَّارُ” – “Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар.” оятига амал қилиб, золимларга қарши мазлумларнинг ёнида турган Пайғамбар турса, иккинча тарафда эса золимлар билан ҳамкорлик қилиб, мусулмонларнинг қони тўкилиши учун яримта сўз билан бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшган ва мазлумларнинг фарёдларига қулоқ солмаган раҳбар турибди.
  • Бир томонда “Аллоҳнинг динини ўлим баҳосида бўлса ҳам қоим қилиш учун юборилдим”, дея Аллоҳнинг динини ҳаётда ҳакам қилишни мақсад қилган ва ҳукмронликни фақат Аллоҳга топширган пайғамбар турса, иккинча тарафда эса илмонийликка тарғиб қилган, ҳукмронлик ҳуқуқини Аллоҳдан олиб инсонлар тамонидан тузилган тузумга берган ва уни ҳимоя қилган раҳбар турибди.
  • Бир томонда “وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ” – “Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг!” оятига биноан инсонлар орасида Аллоҳ рози бўладиган ҳукмлар билан ҳукм қилган, бошқа ҳукмлар билан ҳукм юритишни тасаввурига ҳам келтирмаган пайғамбар турса, иккинча томонда эса демократиянинг аччиқ меваларидан бўлган эркинлик ва замонавийлик сафсаталари остида Аллоҳнинг ҳукмларини ҳаётдан узоқлаштирган раҳбар турибди.
  • Бир томонда мусулмонларнинг номусига чўзилган қўлларни муҳосаба қилиш учун қўшинни сафарбар қилган пайғамбар турса, иккинча тарафда эса мусулмонлар номуси ҳақида гап кетганда реал сиёсий баҳона ортида яшириниб, узоқдан фақат танқидий баёнотлар билан чекланган раҳбар турибди.
  • Бир томонда “мусулмонлар учун ғам-ташвиш чекмай тонг оттирган киши улардан эмас” деган ва мусулмонлар дардини ўзининг дарди деб билган пайғамбар турса, иккинча тарафда эса Кашмир, Шарқий Туркистон, Ироқ, Фаластин ва ён қўшнимиз Сурияни кўрмасликка олган, уларга ёрдам қўлини чўзмаган раҳбар турибди.
  • Бир томонда қанчалар азоб уқубат тортишига қарамай, кофирлар билан ҳамкорлик қилишни рад қилган пайғамбар турса, иккинча тарафда эса кофирларнинг ёмонлик столига ўтириб мусулмонларнинг қадриятлари устида битимлар тузган раҳбар турибди.

Эрдоған ва у каби раҳбарларга шундай савол билан мурожаат қилмоқчиман:

Росулуллоҳ с.а.в. ҳаётининг қайси саҳифасида ва суннатида Аллоҳнинг ҳукмини ҳаётдан четлатган илмоний тузум ва демократияга дуч келдингиз? Айтингчи,  Росулуллоҳ с.а.в. қачон Аллоҳнинг душманларини дўст тутибди? Қаерда ва қачон бирор шаҳримизни ишғол қилинишига кўз юмибди? Ёрдам сўраб фарёд қилганлардан юз ўгирганлигини кўрдингизми?

Асло! Росулуллоҳ с.а.в. сийратиининг ҳеч қаерида бу ишларга дуч келмайсиз.

Аммо сиз, эй раҳбарлар, эй Эрдуғон!

Сизлар-чи, кофирларга қарши мусулмонлар билан бир сафа тура олдингизми? Йўқ. Аксинча сиз Сурияда вайроналар остида қолган мусулмонларнинг фарёдига қулоқ солмадингиз.  Ақсо Масжидининг “орангизда довюрак инсонлар қолмадими?”, деган нидосига парво ҳам қилмадингиз. Ислом диёрларида зулмга учраган мусулмонларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига зулмни раво кўрган қонли қўлларни тутиб, мусулмонларга хиёнат қилдингиз. Шаҳидлар қони устида арзимас битимлар тузиб босқинчи яҳуд вужуди “Исроил” билан келишиб олдингиз ва Аллоҳнинг душманларини дўст тутдингиз.

Пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатлари ҳам, Эрдоғаннинг ишлари ҳам кундек равшан. Инсоф билан баҳо берган инсон Эрдоғаннинг йўл харитаси Росулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига мосдир, деб айта оладими?! Буни айтиш учун у инсофдан юз ўгирган бўлиши лозим.

Балки, сиз азиз ўқувчилар орасида менга Расулуллоҳнинг мушриклар билан имзолаган Ҳудайбия сулҳини эслатмоқчи бўлганлар бордир. Шуни айтиб қўяй, бошидан охиригача ваҳий орқали амалга оширилган, воз кечишнинг заррача миқдорини ҳам ўз ичига олмаган, аксинча азизликдан иборат Ҳудайбия сулҳи Ислом номидан сиёсат юритаётганлар учун далил бўлишдан покдир. Улар Ҳудайбия шартномасини ўзларининг сиёсий ишларига далил сифатида келтириши Ҳудайбия сулҳининг соҳиби Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонларга нисбатан туҳматдир.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, Эрдоған ва у каби раҳбарлар юрган йўл Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўли эмас. Аксинча, уларнинг йўллари Аллоҳнинг душманларини рози қиладиган йўлдир. Биз Пайғамбаримизнинг муборак минҳожидан узоқ, кофирларнинг орбитаси бўйлаб ҳаракатланган раҳбарларни хоҳламаймиз. Аксинча, Росулуллоҳ с.а.в.нинг йўлидан юриб, мусулмонларнинг кўз ёшларини аритадиган, биродарларининг жонини ғарбликлардан азиз билиб, армияларини биродарлари учун ҳаракатга келтирадиган ва душманни қўрқувга соладиган Рошид Халифаликни хоҳлаймиз. Чунки Рошид Халифалик Росулуллоҳ с.а.в. мерос қилиб қолдирган бошқарув ва У зот башорат қилган ҳақиқатдир.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Абдуллоҳ Имомўғли

2 COMMENTS

  1. Шуни айтиб қўяй, бошидан охиригача ваҳий орқали амалга оширилган, воз кечишнинг заррача миқдорини ҳам ўз ичига олмаган, аксинча азизликдан иборат Ҳудайбия сулҳи Ислом номидан сиёсат юритаётганлар учун далил бўлишдан покдир. Улар Ҳудайбия шартномасини ўзларининг сиёсий ишларига далил сифатида келтириши Ҳудайбия сулҳининг соҳиби Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонларга нисбатан туҳматдир
    Ассалому алейкум Азиз Биродарлар. Манашу абзасда нима демокчи болдингизлар тушунмвй колдим

    • Ва алайкум ассалом. Азиз биродар. Бу ерда айтмоқчики, мана ҳозирда Ислом ўлкаларининг раҳбарлари Исроил билан ёки АҚШ билан битимлар тузишмоқда. Агар уларга “нега куфр билан битим тузяпсилар, Нега мусулмонларни ўлдираётган АҚШга ҳарбий базаларни топшириш учун у билан келишим тузяпсилар” дейилса, улар Росулуллоҳ с.а.в.нинг Ҳудайбийяда мушриклар билан тузган сулҳини далил қилиб келтиришади. Аслини олганда Росулуллоҳ с.а.в. Ҳудайбия сулҳида мусулмонларнинг зарарига битим тузган эмас эдилар, аксинча барча ишлар мусулмонларнинг манфаати учун бўлган эди. Мусулмонлар воз кечиши мумкин бўлган нарса эса фақатгина Маккага кирмасдан ортга қайтишлари эди холос. Бу ҳам бўлса, бир мартага шундай, келгуси йилда эса улар бутунлай Каъбани мусулмонларга бўшатиб беришни ваъда қилишди. Аммо сулҳда белгиланган тинчлик битими эса фақат мусулмонларнинг фойдасига эди. Энди бир бир ўйлаб кўринг: Инжирлик базасидан учган ҳарбий самалётлар Суриядаги мусулмонларни аёвсиз қирғин қилаётган бир пайтда, Инжирлик ҳарбий ҳаво базасини АҚШнинг қўлига топширган битимга Ҳудайбия сулҳини далил қилиш мумкинми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here