АҚШ элчихонаси Тожикистонда терактлар юз бериши эҳтимолидан огоҳлантирди

439
0

АҚШ элчихонаси Тожикистонда терактлар юз бериши эҳтимолидан огоҳлантирди

 АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси қўшма штатлар ўз фуқароларини мазкур республикада террорчилик ҳужумлари эҳтимолидан огоҳлантирди.

 “АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси террорчилар гуруҳи одамлар гавжум жойларда ёки Афғонистон билан чегара участкаларида ҳужум уюштириш мумкинлиги ҳақида ахборот олди. Бу Тожикистон ҳудудида террорчилик ҳужуми бўлиши ҳақидаги сўнгги маълумотдир”,- дейилади элчихона хабарида.

 Элчихона АҚШ фуқароларига гавжум жойлардан четда бўлиш, жамоат транспортига чиқмасликни ҳамда лагер ва Тоғли Бадахшон вилоятига саёҳатга бормасликни тавсия қилган.

 Илгарироқ Афғонистоннинг шимолий туманлари полицияси бошлиғи тарафидан Толибон “жангари”лари Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига сездирмасдан кириб олишлари учун Қундуз вилоятига ҳужумни кучайтиришгани билдирилган эди.

Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, шу йилнинг январидан сентябрь ойигача Афғонистон билан чегара ҳудудида 22та тўқнашув содир бўлган ва бу тўқнашувларда 12 нафар афғонистонлик гиёҳванд моддалар ташувчилар йўқ қилиниб, 15 нафари қўлга олинган..

Туркистон:

Бу ҳам АҚШнинг матбуот орқали олиб борадиган сиёсий найрангларидан биридир.

Қирғизистонда ўтган сентябр ойида, “Октябрда йирик қўпорув амалиётлар амалга оширилади” деб матбуот ҳужуми уюштирган эди. Ўшанда ҳам, гўёки мамлакатдаги АҚШ фуқороларини огоҳлантираётгандек бўлиб, аслида бутун Қирғизистон фуқороларига ваҳимали хабарларни эълон қилиш орқали халқни пароканда ҳолатга келтиришга ҳаракат қилган эди.

Тожикистон ҳам худди Қирғизистон сингари, АҚШнинг ноқонуний агитация ва пропоганда ишларига қарши ҳеч қандай чора кўра олмайди. Аксинча, давлат раҳбарлари ҳам АҚШнинг бу асоссиз маълумотларига таяниб, мусулмонларга қарши олиб бораётган репрессив ҳаракатларини янада кучайтиришади. Ҳатто улар АҚШга қарата “Бу маълумотларингга бирор бир асосларинг борми, нега бу маълумотларни аввал бизнинг махсус хавфсизлик хизматлар билан муҳокама қилиб, сўнг бамаслаҳат иш кўрмаяпсизлар” деб айта олишмайди ҳам.

АҚШда бирор шахс ёки матбуот хизмати ё бошқа давлат хавфсизлик хизматлари шунга ўхшаган бир маълумотни тарқатса борми…, ҳатто асосли ва фактлар билан бўлган тақдирда ҳам, уларни йўқ қилиб юборади.

Тожикистон хавфсизлик хизмати ва тожик ҳукумати бу ваҳимали хабарлар ортида ким турганини ва улар айтишаётган қўпорув амалиётларини ўзлари тайёрлаб боришаётганини яхши билишади. Шунинг учун улар бу етакчи давлатларни рози қилиш йўлларини қидиришади. Шу йўлни топиб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб беришса, АҚШ огоҳлантираётган қўпорув амалиётлари тўхтаб туриши ёки бироз ортга сурилиб турилиши мумкин бўлади. Бу йирик давлатларни кичик ва ҳолсиз давлатларга нисбатан одатий муомиласи бўлиб, дунё қонун қоидаларининг ҳаммаси, улар учун бизни устимизда зўровонлик ва халқаро қонунни узурпация қилиш асосига қурилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here