Иккиюзламачи сиёсат

536
0

Иккиюзламачи сиёсат

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон Туркияда Халифалик қулатилиб, унинг ўрнига эълон қилинган “Туркия жумҳурияти” куни муносабати билан Президент саройида зиёфат ташкил қилди. Зиёфатда сиёсатчилар, фуқаролик жамиятининг вакиллари, машҳур санъаткорлар ва академиклардан иборат  икки минг киши таклиф этилди.

“Бугун ғози Мустафо Камол бошчилигида эълон қилинган давлатимиз Туркия жумҳуриятининг 93 йиллигини нишонламоқдамиз. Қулликка рози бўлмаган турк миллати босқинчиларга қарши жангда ғалабани қўлга киритди. Бу ғалаба ортидан “ҳукмронлик ҳалқники” тамойилига асосланган Туркия жумҳуриятини қурдик”, деди Президент Эрдоған жумҳурият куни байрами муносабати билан сўзлаган нутқида.

Бироқ бундан бир ой аввал Туркия президенти “Туркия жумҳурияти”нинг эълон қилинишига сабаб бўлган Лозанна битими танқид қилиб, “Тарихда бизга нисбатан қандай ишлар қилишди?! 1923 йилда бизни Лозанна шартномасига кўндиришди. Айрим кимсалар бизга Лозанна шартномасини ғалаба дея “едириш”га уринишди. Ҳаммаси маълум. Эгей денгизини кўриб тутибсиз. Бақирсак эшитиладиган оролларни Лозанна шартномасига кўра, Грецияга бердик, шуми ғалаба? У ерлар бизга қарашли ерлар эди. У ерларда бизнинг жомеларимиз, ибодатхоналаримиз бор. Ҳозир эса биз денгиз ости ер майдонимиз ва денгиз усти ҳаво майдонимиз қаергача чўзилганлиги ҳақида тортишиш билан оворамиз. Бунга ўша битимга имзо чекканлар сабабчидир”, дея баёнот берган эди.

Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қор Туркия президентининг бир бирига қарама-қарши баёнотларини изоҳлар экан, бундан ажабланмаслигини билдирди. Қорга кўра, ҳозирда бир-бирига зид баёнотлар бериш сиёсатчилар орасида одатий ҳолга айланган.

“Туркияда сиёсат юритишнинг бирор бир ўлчови қолмади. Баъзан “реал сиёсатнинг ҳам ўлчови бўлмайдими?”, деган савол туғилади. Сиёсатчиларнинг тилидан чиқаётган ёлғон ва қарама-қарши баёнотлар шунчалар кўпайиб кетганки….

Аввалги сиёсатчилар ҳам ёлғон ва қарама-қарши баёнотлар беришарди. Бироқ улар ўзларининг иккиюзламачиликларини яширишни ҳам билишарди. Бугунги  сиёсатчилар эса ҳеч уялмай, ёлғон ва қарама-қарши баёнотлар беришдан тап тортишмай қолишди” дейди Маҳмуд Қор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here