Диний айбловлар билан қамалганлар алоҳида сақланади

512
0

Диний айбловлар билан қамалганлар алоҳида сақланади

 Жазони ижро этиш давлат хизмати раиси Таалайбек Жапаровнинг маълум қилишича, Қирғизистон қамоқхоналарида диний айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган маҳбусларни бошқа маҳкумлардан алоҳида сақлаш режалаштирилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бундай махсус қамоқхоналарни Чуйдаги учта муассасада ташкил этиш режалаштирилган.

 Ҳукуматнинг иддаосига кўра, диний айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган маҳбуслар қамоқхоналарда Жиноят кодекисининг бошқа моддалари билан қамалганларни ҳам ўз сафларига тортишмоқда.

 Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда мамлакат бўйича 300дан зиёд одам диний айбловлар билан жазо муддатини ўтамоқда.

Туркистон: 

“Диний айбловлар” деган атаманинг ўзи тушунарсиз. Бу сўз Қирғизистондаги маҳбуслар ичида дини учун ёки диндорлиги учун қамалган одамлар бор эканини англатадими? Нима, Қирғизистонда диндор бўлганлиги учун одамлар қамалиши мумкинми? Демак, диндорлар (асосан 299-модда бўйича) диний тушунчалари ёки ибодат ва ҳаракатлари бўйича қамалишган. Яъни улар ўзларидаги мустақил фикрлари ёки амаллари учун эмас, балки асосан Ислом дини кўрсатмаларига итоат қилганлари ёки диний фикрларни ташқарига олиб чиққанлари учун жазоланишган. Аслида ҳар икки ҳолатда ҳам, буларнинг қонунлари бўйича қамаш мумкин эмас эди. Яъни, диний бўладими ёки мустақил ўзининг фикрими, фикр эркинлиги устивор деб эълон қилинган мамлакатда, бундай инсонларни қамаш мумкин эмас эди.

Энди бу фуқоролар қамалганларидан кейин уларни ҳатто қамоқхонада ҳам оғизларини ёпиб қўйишмоқчи бўлишаяпти. Улар суднинг ҳукми билан фақат эркинликларидан маҳрум бўлишди. Озиқ овқатдан қисман тийиб қўйиш, кийим кечакдан чеклаш, фикрдан тийиш, оилавий алоқаларидан тийиш ёки чеклаш мумкин эмас. Бунинг учун алоҳида суд ҳукми керак, агар қонунларида шунга рухсат берган жазо чоралари бор бўлса.

Вазиятлардан келиб чиқиб мусулмон биродарларга шундай мурожаат қиламиз;

Ҳукумат Аллоҳга ширк келтириб, шарият ҳукмларини оёқ ости қилиб, жамиятда фақат бизни айтганимиз бўлади, хоҳласак ҳижоб кийдирамиз, хоҳламасак йўқ, деб келяпти. Ҳатто Ўзбекистонда қамоқхонадан ташқарида ҳам намоз ўқиш таъқиқлаб қўйилди. Ўзбекистон динга қарши курашда Қирғизларга босим бера бошлаяпти. Демак яқин келажакда намозни ҳам чеклашади. Уламоларимиз эса, айбни яна ўзимизга қўйиб, уларни ҳукмларига шаръий тус беришга ҳаракат қилишади. Худди Ўзбек уламолари сингари. Чунки Қирғизистон ҳам Ўзбекистон сингари уламоларга фақат икки йўлдан бирини танла деб, зулмга тўла қамоқхонани ва ширкка шерик бўлиш ортидаги шу дунё фаровонлигини кўрсатишаяпти. Жуда озчилик одам охиратини шу дунё учун сотиб юборишга рози бўлади. Демак турмаларда диний одамлар кўпайиши кутиляпти.

Эй Мўмин мусулмон биродарлар. Бизларга синов келиши муқаррар! Бу Аллоҳнинг, мўминга охиратдаги даражотларини янада кўтариб олиши учун имконият бериш тариқатидир. Лекин қамоқхонада мўминнинг иши тўхтаб қолиши мумкин эмас. Аллоҳ Таоло Юсуф (ас) зиндонбанд қилиб, бизларга қиёмат кунигача ҳужжат қилиб берди. Яъни даъват маҳбуслардан соқит бўлмайди.

Шунинг учун биродарлар, маҳбусликка таёргарлик кўриш ишларини йўлга қўяйлик. Яъни, маҳбус одам аввал ўзига тегишлик нарсаларни барчасини яхши ўрганиб билиб олиши вожиб. Чунки ҳазрат Умар (ра) “мен бировнинг ҳаққини емайман, бировга ҳам ҳаққимни едириб қўймайман” деганлар. Қамоқхонада ҳам Аллоҳнинг ҳукумларига имкон қадар риоя қилиш вожиб.

Ҳукумат ходимлари, яъни шу тармоқдаги министрлардан бошлаб оддий мулозимларигача, маҳбусларнинг устидан мўмай даромад орттириш йўлида коррупция тармоғини тузиб олишган. Улар маҳбусларнинг озиқ овқат, кийим кечак ва бошқа инсоний эҳтиёжларига керак бўлган заруратларнинг катта қисмини ўзлаштириш орқали миллионлаган маблағларни ўғирлашади. Бюджетдан ажратилаётган ёки халқаро ҳуқуқ нормалари билан белгиланган, инсонни инсоний даражада ушлаб туриш учун керак бўлган миқдорларни зудлик билан ўрганиб чиқиб, қамоқхона ичкарисида ҳам, ташқарида ҳам шу меъёрларни берилишини талаб қилишимиз керак. Биз мўминлар куфр системасининг ифлос сиёсати ва коррупциявий манфаатларини рўёбга чиқаришларидаги қуроли ёки асбобига айланиб боряпмиз. Ҳар бир маҳбус, унинг дини миллати ва жиноятининг даражасидан қатъий назар, ўз ҳаққини олиш ҳуқуқига эга. Биродарлар, биз нафақат ўзимизни ёки мўминларни устидан, балки бутун инсоният, жумладан ғайридин ва мушриклар устидан ҳам жавобгармиз. Уларни ҳаққини, ҳатто улар ҳоҳламасалар ҳам, биз талаб қилаверамиз. Чунки Аллоҳ мўмин мусулмонларни башарият учун холоскор ва жавобгар қилиб яратди. Бунга нусусларда далиллар жуда кўп.

Даъват бу фақат сўз билан айтиладиган гапларгина эмас. Балки одамнинг бирор бир ҳолатда ўзини ўша холатдаги шароитга нисбатан шаръий позициясини маҳкам тутиб туриб бериши дегани. Бу баъзида гапириш билан, баъзида сукут сақлаш, фақат ҳаракат билан чекланиш, ҳақ ҳуқуқини талаб қилиш ва ҳоказо ҳолатлар билан давом этади.

Ҳақ ҳуқуқимизни адо эта олишмаса, қамашдан тийилишсин. Фуқороларини қашшоқлик гирдобига тортиб бораётган бир пайтда, булар маҳбуслар сонини кўпайтириб боришаяпти. Нега? Чунки улар маҳбусларга, қайтадан тарбияланиши керак бўлган одам деб эмас балки даромад манбаъи деб қарашади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here