Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши уруш эълон қилди

482
0

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Исломга қарши уруш эълон қилди

Ислом Ҳамкорлик ташкилоти бош котибияти кенгаш маркази мулоқот, тинчлик ва ҳамфикрликка қаратилган ўз ишини ҳижрий 1438 йил бошида бошламоқчи эканини расман эълон қилди. Шунингдек, айни марказ электрон сайтининг ишга туширилиши ташқи ишлар вазирлари кенгашининг қирқ учинчи сессияси давомида расман эълон этиладиган бўлди. Маълумки, ташқи ишлар вазирлари кенгашининг қирқ учинчи сессияси 2016 йил 18-19 кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтиши белгиланган.

Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг бош котибиятида мулоқот ва алоқалар маъмурияти остида ишловчи айни марказ, терроризм, экстремизм ва зўравонликка (буларнинг ҳар қандай шаклига, жумладан, электрон алоқа тармоғи, ахборот воситалари ва электрон фазовий каналлар ёрдамида) тарғиб этишига қарши курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Унинг мақсадларидан яна бири, мазкур иллатлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун ташкилотга аъзо давлатларнинг тарғибот-ташвиқот ҳолатларини ва воқеаларини ёритадиган механизм яратиш ҳамдир.

Ташкилот бош котиби Иёдамин Маданий жаноби олийларининг изоҳлашича, марказ бир неча муҳим вазифаларни ўз зиммасига олмоқчи, улардан бири, терроризмга тарғиб қилувчи даъватларнинг ёлғонлигини фош этиш вазифасидир. Бу вазифани ижтимоий тармоқлардаги сайтларга қарши реакция сифатида мактублар юбориш, мусулмон ёшлар учун муҳим саналган идеологик мавзуларга оид ўзаро ёзишмалар олиб бориш ҳамда террорчи жамоаларнинг ноҳақ даъволари башарасини очиб ташловчи видеотасмалар ва ҳужжатли программалар тайёрлаш орқали амалга оширилади.

Бош котиб ҳазратларининг қўшимча қилишича, айни марказ террорчи жамоалар тарғиб қилаётган хато тушунчаларга қарши курашиб, бу тушунчаларни Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдан ҳужжатлар билан тўғрилаш ҳамда ташкилотга аъзо давлатлар олиб бораётган сиёсатлар ҳақида ижобий тасаввур пайдо қилишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, зўравон экстремизмга қарши кураш ва уни тақиқлашдан манфаатдор турли маҳаллий ва регионал ташаббуслар ўртасида ўзаро алоқа боғловчи минбар бўлиш ролини зиммасига олади.

Ушбу марказнинг параллел бошқармалар билан ҳамда аъзо давлатларда терроризмга қарши курашдан манфаатдор миллий марказлар билан ҳамкорлик қилишини, шунингдек, айни Ислом Ҳамкорлик ташкилоти муассасалари, регионал жиҳозлар ва БМТга қарашли махсус ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

Маданий жаноблари аъзо давлатларни Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот, тинчлик ва ҳамфикрлик маркази ўз ролини фаол ва самарали адо этишга муваффақ бўлиши учун мазкур режа билан ўртоқлашишга чақирди. Улардан аъзо давлатлар ўртасида айни соҳада янада кенгроқ доирада жонли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун баёнотлар базасини тайёрлашга ҳисса қўшишни талаб қилди. «Ислом Ҳамкорлик ташкилоти».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here