Турк ОАВ Алмазбек Атамбаевнинг Истанбулдаги “касаллик тарихи”ни ёзиб чиқди

501
1

Турк ОАВ Алмазбек Атамбаевнинг Истанбулдаги “касаллик тарихи”ни ёзиб чиқди

 Маълумки, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 19 сентябр куни БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун Бишкекдан Истанбул орқали Нью-Йоркка учаётган вақтда Истанбул аэропортида юраги ёмон бўлиб қолгани хабар қилинган эди.

  ТуркиянингSiyaset cafe” нашри Атамбаевнинг Истанбулдаги касаллиги тўғрисида ўз кўзқарашини ёзиб чиқди.

 Нашрнинг ёзишича, Истанбул аэропортига қўнган Алмазбек Атамбаев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғонга Нью-Йоркдаги БМТ ассамблеясига бирга бориш таклифи билан мурожаат қилган. Бироқ, Атамбаев Эрдоғондан “ЙЎҚ” жавобини олгач “шошилинч касал бўлиб қолган”. Худди моҳир актёр каби образга кириб, тез ёрдам машинаси билан шифохонага кетаётган видео тасмани жамоатчиликка чиқарган. Шундан сўнг туристик зона ҳисобланган Измирнинг Чашма қишлоғига “дам олишга” кетган.

 Siyaset cafe”нинг ёзишича, Эрдоғандан “ЙЎҚ” жавобини олганидан сўнг Атмабаев воситачиларни ишга солиб бир ҳафта давомида Москвадан қандай хабар келишини кутиб ётган. Хабар келиши билан шоша-пиша дам олишни ташлаб, “Москвада муолажа оламан” деган баҳона билан учиб кетган.

 Нашрнинг ёзишича,бундан ташқари Атамбаев Туркиядан қочган “ФЕТО”чи, “İpek Holding”нинг эгаси Ақин Ипекни Қирғизистондаги “олтин конларини” сотиш мақсадида чақириб, энг юқори даражадаги протокол билан қарши олган. Ақин Ипек бу “олтин кон”ларидан” фойда тушмаслигини кўрганидан сўнг, шахсий самолёти билан ортга қайтиб кетгани сабабли Атамбаевнинг янги фойда топиш тўғрисидаги режаси ҳам амалга ошмай қолган.

 Нашрга кўра, бугун Қирғиз халқи ичида Атамбаевга қарши жуда жиддий оппозиция вужудга кела бошлади. Қирғизистон давлати ҳозир камбағал,  келажаги мавҳум. 5 миллион халқи бор Қирғизистон Хитойдан 2,5 миллиард доллар қарз бўлсада, Атамбаев 2,5 миллард долларлик қарзни қирғиз халқи тўлай олади деган сўзларни ишлатиб келади. Қирғизистон давлати қашшоқликдан боши чиқмай турган бир вақтда Атамбаев мамлакатдаги энг қиммат 100 тонна олтин заҳираси эга, қиймати 5 миллиард долларлик “Жеруй” олтин конини Россияга 100 миллион доллар эвазига сотиб юборди. Қирғизистон давлати фойда қатори бу олтин конидан 100дан бир фоизини ҳам ололмади.

Туркистон:

Атамбаев Грузияда нутк сўзлаётиб, Қирғизистонда бўлиб ўтган икки маротаба давлат тўнтаришида хам, бир ўзи бир неча маротаба жонбозлик кўрсатиш орқали вазиятларни ўнглаб юборганини мисол қилиб келтирди. У ўзини намуна қилиб келтиришига Украинани танқид қилиш мавзуси сабаб бўлди. Атамбаев уялмай, Украинанинг ташқи мустамлакачи йирик давлатлардан ёрдам олаётганини танқид қилди.

Юқоридаги мақола эса, воқеда Атамбаевнинг БМТ халқаро ташкилотининг саммитида иштирок этишдан қандай қочганига далолат қиляпти. Хақиқатда хам ходиса худди шундай бўлган эди. Атамбаев саммитда қатнашиб, мамлакатининг манфаатларини ва унга бўлган халқаро босимларни баён қилиб, етакчи давлатлар олиб бораётган сиёсатларидан дунёга шикоят қилиб, ички ишларимизга уларнинг аралашишаётганини айтиб, буларга қандайдир чоралар кўриш механизмини ишлаб чиқишга бутун аграр ва учинчи дунё мамлакатларини чақириб келганида эди,  сўнг Украинага маслахат берса ярашар эди.

Атамбаев охирги вақтларда бирор анжуманда иштирок этса, ўша йиғилишнинг мавзусини тиниқ тушуна олмаётгандек кўриняпти. Унинг сиёсий зукколиги ўта заифлашиб бораяпти. У одам бутун Қирғиз мамлакатининг номини кўтариб чиқаётган шахс эканлиги сабабли бутун Қирғизистон халқи призидентнинг хатоларидан ва нотиқликдаги беўхшов баёнотларидан уяла бошлашди. Муаммо Қирғизистоннинг ички сиёсатидадир. Яъни, Атамбаевнинг призидент аппарати ва унинг атрофидаги сиёсатчилар сиёсий ва дипламатик тарафдан ўта заиф ва тажрибасиз, мамлакат стротегиясини белгилашда хеч қандай уқувга эга бўлмаган сиёсий элементлардан иборатдир.

Атамбаев телевидения орқали “биз бир биримизга нисбатан кечиримли бўлишимиз керак” деди. Бу призидентнинг атрофида ундан қувват олаётган сиёсий гурухнинг мағлубиятини тан олиши, деб бахоланди. Яъни призидент атрофидаги сиёсий гурух Қирғизистон элитасининг ишончини қозониб, уларнинг қуввати билан мухолиф кучларни сиёсий майдондан суриб чиқариб юбора олмади. Бунга уларнинг сиёсий тажрибасизликлари ва юқоридаги айтилаётганидек, призидентнинг ташқи сиёсатда тутган бетайин позицияси хам сабаб бўлди. Чунки Қирғизистоннинг ташқи ва ички сиёсатида ўзгаришлар содир бўлишида халқаро сиёсат хамда уни юргизиб бораётган оламий таъсир қувватига эга бўлган йирик давлатларнинг роли жуда катта. Атамбаевнинг халқаро сиёсатдаги вазни, роли ва эътибори унга бўлган муомилада мухим ахамиятга эга.

Атамбаев, “бир биримизни чуқимай, кечиримли бўлсак яхши бўларди” деди. Бу нима деган гап? Яъни, коррупция харакатлари, жиноятлар, ўғриликлар, пора олиш ва шу каби жиноятлар содир бўлишида бир бирларимизни чуқумай юрсак яхши бўлар эди, демоқчими? Худди шу каби жиноятлар ёки булардан юз, минг баробар кичик ва ахамиятсиз жиноятлар бошқа шахслар, яъни салтанатдан четда турган оддий фуқоро томонидан содир этилса, бу жиноятнинг фош қилинишига яхши иш деб баҳо берилади ва уни амалга оширган амалдор шахс рағбатлантирилади. Нега худди шу каби, лекин минг баробан йирикроқ жиноятларнинг юзи очила бошланса, “бир биримизни чуқумай юрайлик”, дейилади. Бу келишимнинг ўзи уюшган жиноят (коррупция) эмасми!?

Бир аёл призидентнинг кўрсатмаси ва қўллови остида куч органлари томонидан қамоққа олинди. Суднинг хукми билан 8 йилу 8 ойга қамоқ жазосига хукм этилди. Вахолангки у аёлнинг 7 та фарзанди бор эди! Бу аёл экстремист эмиш! У жамиятимизга хавф туғдираётган эмиш! Зарар келтираётган эмиш!

Миллионлаган доллар ва тиллоларни ўғирлаб, толон торож қилувчи (мородёр)лар ва юзлаган йигитларнинг қонини тўкиш йўли билан Бакиевларни қувиб, уларнинг гектарлаган ерларини халқдан яшириб эгаллаб олган сиёсатчиларимиз бир бирларини чуқумай юришса яхши бўлар эмиш. Негадир бу етакчиларимизнинг жиноятлари бир бирлари томондан кечирилиш билан ёпилиб кетиши яхшилик эмиш. Вахоланки улар ўзлаштириб олган банк ячейкаларидаги нақ пуллар ва бошқа манфаатлар уларники эмас, халқникидир! Бу товламачилар бир бирларига нисбатан кечиримли бўлиб, бир бирларининг ўғирлик ва босқинчиликларини беркитишса яхши бўлар эмиш. Бу эси хуши жойида одамнинг гапи эмас!

1 COMMENT

  1. Холвани хаким еб, калтакни етим ейди.. деганлари шу булса керак-да!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here