Россия Калининградга ракета мажмуалари ташлади

649
0

Россия Калининградга ракета мажмуалари ташлади

Россия мудофаа вазирлиги Калининград яқинига “Искандер-М” ракета мажмуалари ташланганини тасдиқлади. Вазирликнинг расмий вакили генерал-майор Игор Конашенковнинг айтишича, “ракета қўшинларининг бўлинмалари жанговар тайёргарчилик доирасида Калининград вилоятига ташланган ва келгусида ҳам ташланади”.

 Конашенковнинг қўшимча қилишича, россиялик ҳарбийлар ракета мажмуаларини “Амбал” юк кемасида ташишганда атайлаб уни яширишмаган. Бу АҚШ разведкачи сунъий йўлдошининг параметрларини аниқлаш учун қилинган, деб айтди Конашенков.

 “Ракета мажмуаларини ташиш сир тутилмади. “Искандер” юк кемасига ортилишидан олдин бу ҳудуддан учиб ўтаётган америка разведкачи суний йўлдоши учун унинг ишлаш параметрларини аниқлаш мақсадида атайлаб қўйиб қўйилди. Узоқ кутишга тўғри келмади – америкалик ҳамкорлар гўёки бизни фош қилишгандек, буни ўзлари бизга тасдиқлашди”,- деди Конашенков.

 7 октябр куни “Reuters” ахборот агентлиги АҚШ разведкасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Россия Калининград вилоятига “Искандер-М” ракета мажмуаларини ташлаётганини маълум қилган эди.

 Маълумотларга кўра, ушбу мажмуа 500 км гача узоқликдаги нишонни мўлжалга олишга қодир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here