Ўзбекистон халқи қандай раҳбарни кутмоқда

455
2

بسـم الله الرحمن الرحيم

 Ўзбекистон халқи қандай раҳбарни кутмоқда

 Узоқ йиллардан бери золимона тузимлар остида эзилган, айниқса охирги даврлардага келиб яшашдан ҳам тўйган халқ бўлгуси раҳбардан ўзгаришлар кутмоқда. Бу ўзгаришлар ҳокимият устидагиларни алмаштирни эмас, балки бутун тузимни ўзгаришини хоҳламоқда. Яқин келажакда шундай ўзгаришлар бўлишига умид билдирмоқдалар. Аммо у қандай ўзгаришлар эканлигини ва унинг аниқ программаларини билишмасада, лекин умумий маънода халқни инсонлар каби яшашлари учун шароитлар бўлишига кўз тикмоқдалар. Лекин ҳозирги тузимга бўлган нафрат туйғусидан ва бузуқ шароитдан фойдаланмоқчи бўлган ғаламислар, ўзларининг ифлос мақсадларига эришиш илинчида ҳар хил режалар тузушмоқда. Бу яна бегуноҳ, содда халқнинг бошига балолар олиб келади. Энди бунга йўл қўймаслигимиз керак.

Биринчи иш шиорларни тўғрилашдан бошланади. Масалан; “Ватан ҳамманики, уни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир виждонлик фуқаронинг бурчи” деган шиорни “Ватан ҳамманики, унинг устки ва остки бойликлари омманики! Ундан бир ховуч юлғунчи, мутттаҳамларгина фойдаланишига йўл қўймаслигимиз, ватанимизни ва бойликларимизни кўз қорачиғидек асрашимиз керак!” деган маънодаги шиорларга алмаштиришимиздан бошланади. Шунда ушбу ғояни рўёбга чиқарадиган программалар ишлаб чиқилади ва ўшандай программаларни қадрига етилади. Негаки, фақат ўз манфаатини ўйлаб, унга эришиш учун ҳар қандай ваҳшийликлардан тап тортмайдиган ёвуз, очкўз кимсалар осонликча бойликларимизни талон-тарож қилиш мақсадида биз учун “кониституция” ишлаб чиқади ва ўз малайларини бизнинг устимизга сунъий сайловлар билан олиб келишга ҳаракат қилишади. Уларга бу бойликлардан бир бўлагини ўзлаштириб олишларига ҳам имкониятлар яратиб беришни ваъдалар қилишади. Чунки улар бойлик тўплаганлардан қўрқмайди. Хоҳлаган вақтларида уларни ўз фойдаларига буриб қўйишлари мумкин. Бунга араб юртларидаги ёки Қирғизстоннинг собиқ раҳбарларини мисол қилиш мумкин. Улар эл-юртни қақшатиб тўплаган бойликлар қани? Улар кимларга фойда келтирмоқда? Бу ҳаммага маълум. Шунинг учун хоинлар қонунларни бузиб бўлса ҳам, бойлик тўплашларига кўз юмишларини ва уларни осонликча қўлга киритишга имкониятлар яратиб беришни ваъда қиладилар. Шу билан ўзларига содиқ малайларни жиловлаб олишади.

Шунинг учун “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деган шиорни “Ўзбекистоннинг келажаги фикрий юксалиш билан бўлади. Фикрий юксакликка қарши чиқиш хоинларнинг ишидир” деган шиорни қўтариш билан раҳбариятга хоин ижрочилар эмас, балки юксак фикрли, ўз ишини пухта эгаллаган иқтидорли раҳбарлар келади. Ўз халқига яхши имкониятларни тузиб берувчи бундай содиқ раҳбарлар келишини мустамлакачи кофр хоҳламайди. Унга бор кучи билан қарши чиқади. Фикрли инсонларга тазйиқлар ўтказиб, уларни халқ душманига чиқаришади. Халқни ишонтириш учун 1999 йилининг 16 февралида уюштиргани каби портлашларни ташкиллаштиришади. Кейин уларни қувғин қилиш, узоқ муддатли қамоқларга тиқиш, ҳатто ўлдириб юборишларига ҳам содда халқ тамошабин бўлиб тураверади. Аслида бу инсонлар ўзларининг манфаатларидан воз кечиб, оила, бола-чақаларини, ҳатто жонларини хатарларга қўйиб бўлса ҳам, эл-юрт учун фидоий бўлган, умматнинг ҳақиқий ўғлонлари, довюрак қаҳрамонлари эди. Фақат фикрий рақобат ва ҳар бир соҳани тўғри йўналтирадиган программалар устида баҳслашишлар натижасида ҳаётни тўғри тартиблайдиган, барча фуқароларнинг фаровонлигини таъминлайдиган тўғри система юзага чиқади.  Бу билан бизнинг ҳаётимизни барбод қилган золимона тузимларга нуқта қўйилади. Келажак авлод учун ҳақиқий бойлик, фикр бойлигини қолдирган бўламиз.

Ўз навбатда “иккиюзламачи раҳбарларга ҳукм берилмайди” деган шиор билан ҳар бир етакчиликни иддао қилаётган бўлғуси раҳбар ўзида катта масъулиятни хис қила бошлайди. Ҳар бир гапини шу соҳани тушунадиган инсонларга далиллаб беришни, қилган ҳар бир ишида халқ олдида жавоб беришни ўйлаб қадам ташлайди. Бировларга тақлид қилиш барҳам топади. Бошқариш лаёқатига эга бўлган, ҳаётни яхши тушунган, уни тартиблаштириш соҳасида ўз фикрига эга бўлган, иқтидорлик, ҳамда ҳақиқат олдида жонини ҳам қурбон қилишга тайёр бўлган фидоий раҳбар кўзга кўринади. Тўғри бу иш осон кечмайди. Лекин ҳақиқатларга элтувчи тўғри йўл фақат мана шудир. Бу мавзуни ёритишимиз учун кўп гапириш керак. Бошланишида шу мавзуъ ҳақида фикр-мулаҳаза билдиришлигингизларни умид қилиб қоламан.

Ғариб.

2 COMMENTS

  1. Исломий хаёт кайта бошланмас экан, бизнинг куксимизга хеч качон шамол тегмайди. Аллох таъолодан сураб коламиз: Эй Аллохим бизларга аввалги иймонли кишиларга курсатган тугри йулингни курсат! Бизларни солехлик либоси ила ясантир! Бизларни сафларимизни умидини яхшиликлардан, исломий хаётдан, Узингни розилигингдан хеч качон умидларини узмайдиган биродарлар билан кувватлантир!

  2. Асосийси демократик системаларга йул бермаслик. Чунки демократия оркали юксак келажакларни, адолатни руёбга чикаришлик бу саробдан узга нарса эмас. Бу мисоли кулида арра, теша, болта, рандасигина бор дурадгор темирдан дарвоза ясашга уринишлиги кабидир…

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here