Роҳинга мусулмонлари аёллари ва болаларини адолат ва ҳимоя билан таъминлашга рошид Халифаликкина қодирдир

476
0

Роҳинга мусулмонлари аёллари ва болаларини адолат ва ҳимоя билан таъминлашга заиф комиссиялар эмас ёлғиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликкина қодирдир

«Гардиан» газетаси ва бошқа кўплаб ахборот воситалари Британиянинг Роҳинга мусулмонлари қийинчиликлари мавзусини кўтаргани тўғрисида хабар тарқатди. Бу мавзуни яқинда Мьянма янги ҳукумати бош вазираси Аун Сан Су Чжининг Британияга ташрифи чоғида кўтарган. Британия бош вазири Борис Жонсон Су Чжи хонимни «Роҳин вилояти комиссияси» ташкил этилгани билан табриклади. БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан раҳбарлигидаги бу комиссия Мьянмадаги Роҳинга мусулмонлари билан бутпарастлар ўртасидаги низони ўрганиш билан шуғулланади. Британ ташқи ишлар вазири бу комиссия ташкил топишини «ноумид Роҳинга вазиятини» ҳал эта бошлашдаги муҳим қадам, дея баҳолади. Су Чжи хоним ҳам унинг ҳукумати Аннанга тузиб берган комиссия раҳбариятини ҳурмат қилишини билдирди. Ваҳоланки, айнан шу хоним Роҳинга мусулмонларига қарши содир этилган ваҳшиёна муомалалар ва мунтазам равишдаги репрессияларга нисбатан лом-мим деган эмас. Аксинча, Демократия Учун Миллий Ассоциация матбуот воизи ўзининг партияси ўтган йили сайловларда ғолиб чиққанидан сўнг бир кун  ўтибоқ – репрессия қилинган мусулмон озчиликка ёрдам бериш бирламчи масала эмас, деди. У ҳам армия томонидан қўллаб-қувватланган собиқ ҳукумат позициясини такрорлади, яъни Роҳинга Бангладешдан ноқонуний келган муҳожирлар эканига шама қилди. Албатта, бу нарса, сийқаси чиққан насиҳатлар беришдан нарига ўтмайдиган ва Роҳинга аёлларию болаларига ҳеч қандай ёрдам бермайдиган мана шу комиссия ролида акс этади. Комиссия эса бир ифлос қадам Су Чжи ва унинг ҳукумати томонидан бажариладиган умумий муносабатлар кампанияси, холос, бундан бошқа нарса бўлишга ярамайди. Улар ушбу муслима жамоа бошдан кечираётган даҳшатли вазият олдида бир нима қилаётгандек бўлиб кўринишса, бас. Аммо аслида, Аннаннинг ўзи айни ташаббуснинг фойдаси йўқлигини эътироф этди. Масалан, 8 сентябр пайшанба куни Янгонда матбуот конференцияси чоғида «Биз бу ерда терговчилар ҳам, полициячилар ҳам эмасмиз», деган сўзлари билан инсон ҳуқуқларининг бузилишини ҳаргиз назорат қилмаслигини исботлади.

Шубҳасиз, Роҳинга аёллари ва болалари сиёсий омиллар сабаб ҳаракат қиладиган, аслида ҳеч нарса қўлидан келмайдиган бунга ўхшаш ожиз комиссияларга муҳтож эмас. Бу комиссиялар – шундай бўла туриб – анча вақтдан бери ноинсоний муомала ва маълум маиший вазият мавжудлигига ҳужжат тайёрлайди, холос. Мьянмадан то Сурияга қадар, Фаластиндан то Марказий Африкага қадар ҳукуматлар, БМТ ва бошқа ташкилотлар иштирокида сон-саноқсиз миссиялардан, комиссиялардан, терговлардан… Уммат умидини узиб бўлган. Буларнинг ҳаммасини ғамхўрлик ва тергов учун бир ёлғон ўй, мазлумлар учун сохта умид, дея тасаввур қилиш мумкин. Бироқ ҳақиқатда эса, улар қатли омда қанча қурбонлар бўлганини санаш билан ва буларни ожизларча қораловчи баёнотлар чиқариш билан шуғулланади. Бир вақтнинг ўзида, қирғинлар ва азоб-уқубатларга чек қўйиш учун бирор ишончли ечимларни ёки мақсадли чора-тадбирларни тақдим қилмайди. Бугун Роҳинга мусулмонлари ҳамон репрессияга учрамоқда ва «фуқаролиги йўқ»лар синфига ажратилмоқда. Шу кунгача Мьянма ёки бошқа давлатлар фуқаролигини олиш ҳуқуқидан, ҳатто Бангладеш, Малайзия ва Индонезия каби аксар аҳолиси мусулмонларни ташкил қилувчи қўшни давлатлар фуқаролигини олиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилдилар.

Ҳали ҳам 140.000дан зиёд Роҳинга юрт ичкарисидаги энг хор, тиқилинч аҳволдаги қочқинлар лагерида қолмоқда. У ерда тўйиб овқат емаслик, турли касалликларга чалиниш билан қийналмоқдалар. У ердан ташқарига чиқиш ман этилган, на ҳуқуқлари бор, на даволаниш ва таълим олиш каби ҳуқуқлари. Ўтган йили Лондондаги қиролича Мария университетида Мьянма давлатининг жиноятларини ўрганиш бўйича халқаро ташаббус ўтказилди. Унда «Роҳинга қатли омнинг сўнгги босқичларини бошдан кечирмоқда», «улар қатли ом»га дуч келиш арафасида эдилар, деган сўзлар айтилди… Ҳа, БМТнинг ўзи у ҳеч кимга фойда келтирмайдиган ташкилот эканини, ички идорий келишмовчиликлардан боши чиқмаслигини, Роҳинга ва бошқа мазлум мусулмонларни ҳимоя қилишда эса унга омадсизлик мерос эканини аллақачон исботлади. Дарвоқе, яқинда шу ташкилотга қарашли Халқаро Озиқ-овқат Программаси Роҳин вилояти ичкарисидаги айрим қочқинлар лагерларига озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини озайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Буларнинг барчаси шунга очиқ далолат қилмоқдаки, бугунги оламшумул демократик тузум Роҳинга мусулмонларининг ҳам, дунёнинг бошқа ерларидаги мазлум мусулмонларнинг ҳам аёлларию болаларини ҳимоя қилишга қодир эмас, буни истамайди ҳам. Шу билан бирга, бу нарса мусулмонларга етарли далил бўлиб турибдики, улар адолат ва хавфсизлик ўрнатишни даъво қилувчи ғайриисломий ташкилотлар, ҳайъат ва ҳукуматларнинг бирортасига асло ишонмасинлар. Албатта, Роҳинга аёллари ва болалари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидаги исломий етакчиликка муҳтождирлар. Зеро, ёлғиз шу давлат уларни ҳимоя қилишга қодир, ёлғиз шу давлат уларни Аллоҳ Таоло ажратиб берган ҳақ-ҳуқуқлар билан таъминлайди, ёлғиз шу давлат уларга зулму хавфдан холи иззат-ҳурматли келажакни рўёбга чиқариб беради. Ушбу давлатни барпо этиш учун меҳнат қилмасдан туриб, яхшиликка ҳаракат қилиш ёки уни орзу қилиш, бутун дунёдаги мусулмонлар учун ҳеч қандай натижа келтирмайди, узундан-узун орзуларни ва машаққатларни келтиради, холос.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنْكَبُوتِ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

«Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди, уйларнинг энг нимжони эса ўргимчак уяси, албатта, агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)» [Анкабут 41]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here