Курд мусулмон халқидир

739
0

Курд мусулмон халқидир

 Америка Ироқни босиб олгандан буён унга ирқчилик ва мазҳабпарастлик асосида бўлиб ташлашда гавдаланувчи янги харита чизиб бера бошлади. Шу билан бирга, курдлар учун давлат қуриб бериш ҳам АҚШ сиёсатларидан бири бўлиб келди. Буни амалга ошириш мақсадида Ироқ учун дастур ишлаб чиқди. Дастур матнида «бошқарув федерал бўлиши» айтилди. Шунингдек, 1-модда ва 116-моддаларида ҳам «Курдларнинг алоҳида ўз области, бу областнинг ўз ҳокимияти бўлади», дейилган, 117-модда уни тасдиқлаган. 119-моддада «яна бошқа областларни очиш лозим»лиги айтилган. АҚШ конгресси 2006 йилда сенатор Жозеф Байден Америка конгрессига тақдим этган хомаки қарорни қабул қилди. Унда «Ироқни уч областга бўлиш: шиа, сунний ва курдларга автономия бериш» қайд этилган. Сенатор Байден АҚШ вице-президентлиги лавозимини эгаллагач – ҳозир ҳам шу лавозимни бажармоқда – шу қарор ижросини Обама президентлиги маъмурияти сиёсати доирасида ижро қиляпти, Обама Ироқ ишини шахсан унга топширган. Зотан, фитна, ўзаро қирпичоқ бўлиш ва бўлиниш каби Ироқдаги ҳодисаларнинг ҳаммаси бевосита ёки билвосита АҚШ режаси билан бўляпти. Бу давлат айни ишларни юрт ичкарисидаги қўғирчоқлари, асосан, Ироқ ҳукумати қўли билан содир этяпти, уларга Эрон бошчилигидаги регионал давлатлар ёрдам беряпти. Шу тарзда АҚШ «курдлар масаласи»ни Ироқни бўлиш учун бошланиш нуқтаси қилиб олди, шу орқали юртни ўз назорати остида, талаш осон бўлган парчаланган заиф давлатга айлантириб олмоқчи. Токи, Ироқ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати қайта барпо бўлишида бошланиш нуқтасига айланишга ярамасин.

Сурияга келсак, АҚШ уни ҳам эътибордан қочирмай, унинг учун алоҳида воқе яратишга ҳаракат қиляпти. Буни Демократик Иттифоқ партияси (PYD) ва Халқ Мудофааси отрядлари (YPG) каби курд миллатчи ҳаракатлари воситасида амалга оширяпти. Мабодо, Сурия аҳли илмоний режим ва унинг муассасаларини, АҚШ нуфузини сақлаб қолиш кўзланган сиёсий ечимни қабул қилмагудек бўлса, шу партияларни халққа қарши қурол сифатида ишга солишни кўзлаган. Бунинг охирида курдлар учун маҳаллий ёки автоном бошқарув шаклини ўзида мужассамлаган бир конституция бўлиши мумкин.

Туркия бундан чўчимоқда. Чунки бу иш тескари тус олиб, курд сепаратистик ҳаракатларини, хусусан, Курдистон Ишчилар партияси (PKK)ни гижгижлаб, уларни ҳам шундай талабларни қилишга ундаши мумкин. 1978 йил Туркияда курд давлати барпо қилиш мақсадида ташкил топган «PKK»ни Суриядаги америкапараст режим ўз бағрига олган. Бу партия 1984 йилдан бери Туркияга қарши кўтарилган ва ҳануз давом этаётган қуролли исёнга етакчилик қиляпти. У Туркия Сурияга ҳужум қилишга ҳаракат қилгунга қадар Сурия ерларида ҳаракат қилди ва ниҳоят, 1998 йили Адана битими бўлиб ўтиб, унга кўра, айни партия раҳбари Ўжалон ва унинг тарафдорлари Суриядан чиқариб ташланди, Буқодаги машқ ўтказувчи ерлари ёпиб қўйилди. Демак, АҚШ айни партия ва унинг раҳбаридан ўзининг Суриядаги малай режимини сақлаб туришда кўп фойдаланди.

Ҳозир АҚШ Туркия ролига муҳтож. Чунки сиёсий ечимини зўрлаб тиқиштиришда омади чопмади ва Обама маъмурияти ҳам кетиш арафасида. Шу боис Обама кетишдан олдин қисман бўлса ҳам бирор муваффақият қозонмоқчи бўляпти ва бунда Туркияни қўзғолонни тўхтатиш учун фаол рол ўйнаб беришга ундаяпти. Маълумки, Туркия Суриядаги айрим жангчи гуруҳлар билан турли алоқаларга эга ва шу боис кўплаб гуруҳларга таъсир ўтказиши мумкин ва уларнинг кўплаб яширин жиҳатларини ҳам билади. Сурияда ўт очишни тўхтатишни ва шу орқали қўзғолонни ўчиришни, режим билан музокарани қайта бошлашни зўрлаб тиқиштириш учун Россия билан муштарак кучлар ташкил қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ана шунда Туркия Сурия масаласини ҳал эта олди, дея мақталади ва бу демократлар фойдасига хизмат қилади. Ҳозирда демократлар бошқарувни қўлларига олиш мақсадида ўз номзодларига кўпроқ овоз тўплаш учун сайловлар масаласига шўнғиб кетишган. Шунинг учун АҚШ шу вақт мобайнида курд жангчи гуруҳларни Ғарбий Фурот минтақасидан ҳайдаш орқали Туркияни рози қилишга уриняпти. Ҳолбуки, Америка илгари бундай қилмаган эди, малайи Эрдоганнинг 2014 йилдан бери хўжайини Америкага қарши дод-фарёд қилиб норозилик билдиришларига ёки Америка бизнинг «Стратегик ҳамкор, иттифоқчи ва дўст қандай қилиб, террористик бир партияни қўллаб-қувватлайди» деган гапларига илгари парво ҳам қилмасди. Яқинда 2016 йил 20 августда унинг бош вазири Бин Али Йилдирим ҳам «Америка бир стратегик иттифоқчимиздир, душманимиз эмас», дея таъкидлади.

Америка бу ишни Эрон ва унинг Ливандаги ҳизби эплолмагач, Россия воситасида амалга ошишига умид қилганди. Шунинг учун ҳозир Туркияга муҳтожлиги сабабли, ундан талаб қилган барча ишларини дод-фарёд қилмай, норозилик билдирмай бажариши учун уни қисман рози қилмоқда. Яъни америкапараст курд ташкилотларидан Ғарбий Фуротдан чиқиб кетишни талаб қилди. Шунингдек, Америка 2016 йил 24 августда президент ўринбосари Байден тилидан «ҚАСД» Сурия демократик кучларига пўписа қилди. Халқ Мудофааси отрядларидан асосий қўллаб-қувватланувчи бу кучларга – агар Фурот орти юртларига чиқиб кетмайдиган бўлса, улардан қўллаб-қувватловни кесиб қўйиш билан пўписа қилди. Бу эса Манбаждан дарё орти томон чиқиб кетишни англатади. Байден ҳам «ҚАСД» бизнинг таълимотларга риоя қилмайдиган бўлса, уни бирор тарзда тинимсиз қўллаб-қувватлайверишимиз мумкин эмас», деди. Аммо бу Американинг Туркияни вақтинчалик рози қилишдир. Зеро, Туркия бунинг эвазига Америкадан Суриядаги истаган ишларини талаб қилди. Масалан, Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим 2016 йил 24 августда Анқарада АҚШ президенти ўринбосари билан ўтказган матбуот конференциясида бундай деди: «Туркия ва АҚШ Демократик Иттифоқ партияси билан Халқ Мудофааси отрядларининг Суриядаги Ғарбий Фуротда жойлашган минтақаларга кўчиб ўтмаслигига оид битим имзолади». Ташқи ишлар вазири Човушўғли ҳам унинг давлати «АҚШга террористик «PKK» ташкилотининг Суриядаги қаноти бўлган Халқ Мудофааси отрядларининг Фурот дарёси Ғарбидан чиқиб кетишини тезлаштириш зарурлигини таъкидлаганини билдирди. У жумладан, «Туркиянинг мақсади, ИШИДни жанубга ҳайдашдир, АҚШ билан бирга биз буни бошдан режалаштирганмиз» деди. Демак мақсад, курд ташкилотларига қарши кураш эмас. Балки Туркия уларни ўзининг Ғарбий Фурот бўйлаб чегараларидан узоқлаштиришни, шу орқали Туркия ичкарисидаги курд минтақаларидан хавфни йўқ қилишни истайди. Чунки Туркия яхши билади, бу ва бунга ўхшаш ташкилотлар Америкага тобе, унинг режасини бажаришади, Америка билан бирга Исломий Давлат ташкилотига қарши кураш ниқоби остида Сурия қўзғолонига қарши иттифоқчилик қилишади. Чунки нишон Сурия қўзғолони, унга зарба бериш ва уни йўқ қилишдир, Исломий Давлат ташкилоти эса бунинг учун бир баҳона, холос, буларни Туркия яхши билади.

Туркия шу орқали сепаратист курд ташкилотларини ҳам, Суриядаги курдларнинг бирор давлат қуришлари хавфини ҳам узоқлаштирдим, юрт ичкарисидаги курд минтақаларига энди адоват солинмайди деб ўйлаяпти. Аммо у бунинг вақтинча эканини билмаяпти. Америка бугун шундай қилаётган бўлса-да, эртага контратакага ўтиб, курдлардан Туркияга босим қилишда яна фойдаланади. Мана, Туркияга қарши Ироқ шимолида шундай иш қилган. Бу минтақага Туркия исёнчи курдларга зарба бериш учун кириб-чиқиб юрарди, уни автоном мустақил давлатчага айлантириб, қўйди… Туркия унинг барпо бўлишига қарши чиққан эди, уни рози бўлишга мажбур қилди. Буни АҚШ Ироқни босиб олгандан сўнг шундай қилди. АҚШ Ироқ шимолига киргач, Ансорул Ислом гуруҳларига зарба берди, биринчи зарбадаёқ 300га яқинини қириб ташлади. Бироқ «PKK» ташкилотига қўлини ҳам текизмади, то ҳозирга қадар Туркияга зарба бериш билан Ироқ шимолида бемалол изғиб юришига қўйиб берди. Ҳатто бу ташкилотга ён беришини, у билан ярашишга киришиб, айрим талабларини бажариб беришни, бирор сиёсий партия тузишига рухсат беришни Эрдогандан талаб қилди. Бу партия маҳаллий ёки автоном курд бошқарувини талаб қилаётган Халқ Демократик партиясидир. Шунинг учун курд масаласидаги хавф Туркиянинг ўзининг ичида. Бунга Туркиянинг ўзи айбдор, сабаби у АҚШга тобе, буйруқларига итоаткор, доим унинг сиёсатини ижро этади, шу орқали бу шайтон давлатни рози қиламан ва унинг ёвузлигини тия оламан, деб ўйлаяпти. Америка эса унинг айнан шу гумонидан устамонлик ва айёрлик билан фойдаланяпти… фойдаланиб бўлгач, яна сепаратист курдларга қарши курашишига қўйиб беряпти, ундан яна курдларга ён беришни талаб қиляпти…

Ҳозирда америкапараст курд гуруҳлари норозилик билдиришди. 2016 йил 24 августда Курдларнинг Халқ Мудофааси отрядлари матбуот воизи Райдур Халил Туркиянинг Сурияга ҳарбий аралашуви «Суриянинг ички ишларига очиқдан-очиқ бурун суқишдир…», деди. Кейин бундай қўшимча қилди: «Туркиянинг Халқ Мудофааси отрядларидан Фурот шарқига чиқиб кетишни талаб қилиши қабул қилиб бўлмас талабдир. Аммо АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи Сурия Демократик кучлари иттифоқи томонидан бўлса, бошқа гап. Чунки бу иттифоқнинг асосий қисми ИШИД ташкилотига қарши курашаётган курд жамоасини ташкил қилади». Демакки, Райдур Халил курд кучлари Америкага тобелигини тушунади, шу боис у битта ишора қилса, бас, дарҳол унинг буйруғини адо этади. Ҳақиқатдан ҳам бу миллатчи курд жангчи гуруҳлари ўзларини Америкага тайёр улов қилиб беришди, Америка хоҳлаган томонига уларни тортиб кетяпти.

Америка «курдлар масаласи»дан ғоят усталик билан фойдаланяпти, ўз режасини миллатчи курд гуруҳларини қўли билан ишга соляпти, мустақил курдлар давлати қуриш орзуларини ушалишига ёрдам бераман, дея ўзининг шайтоний ваъдасини беряпти. Бу давлатни ўз манфаатидан бошқа нарса асло қизиқтирмайди, шу манфаати йўлида турклардан ҳам, курдлардан ҳам, бошқа халқлардан ҳам фойдаланаверади ва ўзи хоҳлаган пайт уларни бир-бири билан уруштириб қўяверади, хоҳлаган пайт эса яна ҳаммасининг бошини битта қилади, худди ҳозирда ИШИДга (терроризмга) қарши курашида қўллаётгани каби.

Албатта, мусулмон курд халқи Исломини қизғанувчи мағрур халқ. Турихда Исломга хизмат қилиш, байроғини кўтариш, юртларини мудофаа қилишда улуғ ишлар қилган. Бу халқнинг фахрланиши учун ғарблик салибчиларни ер тишлатган Салоҳиддиндек, шайх Саид Курдийдек ўғлонларининг ўзи етарлидир. Дарвоқе, шайх Саид Курдий Халифалик қулатилган пайтда тоғут Мустафо Камолга қарши турди, унга ён беришдан бош тортиб, тоғут қўлида шаҳид бўлди. Тоғут Камол араб тили дарслигини ва Ислом сабоғини тақиқлаб қўйганда курд муаллимлари Онадўли сарҳадларида одамларга таълим бердилар, чунки курдларда араб тилини ёдлаш ва Исломни маҳкам ушлашда афзаллик мавжуд эди. Лекин бу мусулмон халқ миллатчи ташкилотлар билан ҳамда коммунизм, илмонийлик, сўлчиликни қабул қилган ёвуз кимсалар билан синалди ва душманга қарши курашишдан олдин, ўз мусулмон аҳлига қарши курашадиган бўлиб қолди. Бу бир сиқим илмоний ёвуз кимсалар мустамлакачи давлатларнинг, хусусан, АҚШ ва Британиянинг қўллови остида ушбу улкан сонни ташкил қилувчи этник кўпчиликнинг тақдири устидан эгалик қиладиган бўлиб қолди. Биз яхши биламиз, ушбу этник кўпчилик Исломга қарши курашаётган ва мустамлакачиликни, илмонийликни ўзига шиор қилиб олган айни бир сиқим ёвузларга рози бўлмайди. Ишончимиз комил, бу мусулмон халқ яқинда уларни ағдариб ташлайди, ваҳоланки, шу халқнинг ўзи уларнинг борлигидан, ваҳшийлигидан шикоят қилмоқда, Ислом душмани Америка қўллови остида туғёнга минаётганидан нолимоқда. Бу соф, мард, номусли халқ эртага шер мисол сакраб, бу малайларни ағдаради, мустамлакачи ёт унсурларни қувиб солади, Ислом ва унинг аҳлига нусрат-ёрдам беради. Чунки унда саноқсиз яхшиликлар бор. У энг яхши Умматнинг бир қисмидир ва шунинг ўзи фахрланиш ҳамда азиз бўлиш учун етарлидир.

Асъад Мансур қаламига мансуб

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here