Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

550
0

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

 8 сентябр куни олий мажлис икки палатасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

  “Интерфакс”нинг парламент ахборот хизматига таяниб хабар беришича, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевга Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, президентнинг вазифа ва ваколатлари вақтинча ўтиши лозим эди.

  Аммо Йўлдошев бу вазифани зиммасига олишни рад этган. Шу муносабат билан депутатлар бир овоздан Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколотларини бажаришга масъул этиб тайинланишини қўллаб-қувватлашган.

Туркистон:

Ўзбекистон Каримов томонидан авторитар режими билан бошқариб келинди. Авторитар режим деб, бир диктаторнинг ёки гуруҳ (партия)нинг сиёсий босими остида бошқариб келаётган системасига айтилади. Бу шахс ёки гуруҳнинг сиёсатдан кетиши ёки четлатилиши билан система қулай бошлайди. Чунки бу система татолитар режимдан фарқ қилиб, унда бир қонуний тизим устувор бўлмайди. Аксинча қонун ҳам бу гуруҳнинг манфаати учун хизмат қилади.

Ўзбек режими ҳам авторитар режим бўлиб, унда муайян бир мафкура ёки қонун диктатураси бўлган эмас. Бу система фақат бир гуруҳнинг манфаатидан келиб чиқиб, бир шахснинг номидан бошқарилиб келинган. Бу шахс 25 йил мобайнида янги бир авлодни тарбиялаб чиқарди. Улар шу муҳитда туғилишди, ўсиб-улғайишди. Муаммо шундаки, бу авлод қонун ёки бир система ва мафкуранинг  қувватини эмас, фақат Каримовнинг қувватини тан олишар ва уни қувват манбайи деб билишар эди. Шунинг учун ҳозирда етакчисиз қолган бу режим ўз гумашталарига, “Каримовдан кучли бир бошқарув системаси қолди, у бизга бошқарув тизимини мерос қолдирди”, деган фикрни қайта-қайта такрорлашни буюряпти.

Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳолатидаги етакчилигини бебошлик системаси десак бўлади. Бу системага Ниғматулло Юлдашев сингари заиф фигуралар бош бўлолмайди. Мирзияев ҳам ҳозир ўзига ишона олмаяпти. Чунки Мирзияевнинг Ўзбек халқ олдидаги обрўйи ўта паст даражада. Ҳозирда халқаро сиёсатдаги бир қатор мамлакатлар билан гаплаша оладиган ундан бошқа йирикроқ сиёсатчи йўқ бўлиб турипти. Бундан ташқари, ҳозирги Ўзбек режими Россияга суяна бошлагани сабабли Иноятов суянадиган россияпараст сиёсатчи фақат Мирзияев бўлиб турипти.

Лекин Каримовнинг ўрнига Мирзияевнинг келиши режим диктатурасининг давом этишини англатади. Мирзияев ўзи учун янги бир авторитар система яратади. Лекин бу система Каримовникидан ҳам қаттиқ режим бўлиши кутиляпти. Чунки режим уни тан олиши учун ҳамда халқ ҳам унга бўйин эгиб, уни тан олиши учун бир неча йиллар зулмни янада кучайтиришига тўғри келади. Мирзияевдан енгиллик томон ҳар қандай ислоҳотлардан умид қилиш мумкин эмас. Аксинча бу одам ҳаммасини бошидан бошлайди. Путин буларни, қачонлардир ўз ҳокимиятини жиловлаётганида, ўзи босиб ўтган йўллардан етаклайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here