Бинали Йилдирим: Сурия ўтиш жараёнида Асаднинг ўрни бўлиши мумкин

449
0

Бинали Йилдирим: Сурия ўтиш жараёнида Асаднинг ўрни бўлиши мумкин

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Истанбулда хорижий ОАВ (оммавий ахборот воситалари вакиллари) ва чет тилида хабар тарқатадиган маҳаллий ОАВ вакилларини қабул қилди. Йиғилиш 2 соатга яқин давом этди. Йилдирим йиғилишда Сурия ўтиш жараёнида президенти Башар Асаднинг ҳам ўрни бўлиши мумкинлигини, лекин мамлакатнинг келажагида эса асло ўрни йўқлигини билдирди.

Рейтерс ва Франс-Пресс ахборот агентликлари тарқатган хабарларда Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг жумладан шундай сўзлари келтирилади:

— Америка Қўшма Штатларидан Гуланни экстрадиция қилиш жараёнини тезлаштиришни талаб қилдик.

— АҚШ бизнинг душманимиз эмас, балки стратегик ҳамкоримиздир.

— Туркия келажак 6 ой ичида Сурия масаласида янада фаол рол ўйнайди.

— Суриянинг этник асосда бўлиниб кетишига йўл қўймаймиз. Бу Туркия учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

— Асаднинг ўтиш жараёнида ўрни бўлиши мумкин, лекин мамлакатнинг келажагида эса асло унинг ўрни йўқ.

— Эрон, Кўрфаз давлатлари, Америка Қўшма Штатлари ва Россия давлатлари Сурия масаласига ечим топиш учун ҳамкорлик қилиши мумкин.

Туркия бош вазирининг ўринбосари Нуриддин Чаникли ҳам келгуси кунларда Туркия-Сурия муносабатлари ривожлантирилишини билдирди.

Чаниклига кўра, келгуси кунларда Туркия ва Сурия ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш имконияти пайдо бўлади ва бу Сурия халқи ва ҳукумати билан амалга оширилади.

Туркистон:

АҚШ бошчилик қилаётган оламий куфр системаси Россия, Эрон, Туркия, Саудия каби мамлакатлар билан яширин битим остида ҳаракат олиб боряпти. Улар Сурия ҳудудидаги тинч аҳолини ва бошқа жангчи қувватларни бомбардимон қилишларида ҳам, АҚШ чизиб берган йўналиш харитаси бўйлаб ҳаракатланишяпти.

Мақсадлари ҳам бир ва ўзаро мувофиқлаштирилган. Яъни, “Шомда бораётган исломий, мабдаъий, инқилобий, мафкуравий оммавий йўналишга барҳам бериш кўзда тутилган”. Куфр системаси инқилобни, қуролли қўзғалонга айлантириб олиш учун жуда қаттик матбуот кураши олиб борди. Энди бу қуролли қўзғалончиларга ўзи барҳам бермоқчи. Лекин уларнинг муаммолари шундаки, қуролли қўзғалонлчиларни баҳона қилиб, тинч аҳоли вакилларини бир қисмини муҳожирларга айлантириб, чет мамлакатларга чиқариб юборган бўлса, яна бир қисмини қириб юбораяпти. Лекин шунга қарамасдан, Сурия халқини инқилобий исломий руҳини синдира олишмади. Женевадаги шартномаларнинг барчаси мувоффаққиятсизликка учради. Яъни улар Суриядаги исломий муҳитни синдириб, мусулмонларини ўз томонларига оғдира олишмади.

Улар Шом халқини мафкуравий, инқилобий руҳини синдира олишмагани боис Сурияни бир неча бўлакларга бўлиб, ҳар бири мазкур бўлинган қимсларни оталиққа олиш орқали босиб олишмоқчи бўлишаяпти. Шунингдек, Улар бу ҳудудларда ўзлари вайрон қилган шаҳар ва қишлоқларни қайтадан тиклаб бериш билан мусулмонларни аввалги ишончларини қозониб олишга ҳаракат қилишмоқчи.

Ҳозирда куфр олами мафкурага қарши ҳарбий куч ишлатиб яна бир марта мағлуб бўлганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу кунларда ҳатто Хитой ҳам бу куфр карвонига қўшилиш иштиёқида эканини билдириб, Асадни ҳимоя қилиш ташаббуси билан ўртага чиқди. Бу ҳам юқоридаги фикримизни қувватлайди. Чунки Хитой Сурияда инқилобий ҳаракатлар бошланиш вақтида у ерга жуда катта лоиҳалар бошлаган ва инвестиция ётқизган энг йирик давлатлардан бири эди.

Куфр олами Сурияни ўлжа сингари бўлиштириб олиш ҳақида фикрлашяпти. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари ўзлари учун ўта хавфли вазиятлар пайдо қилади. Чунки куфр олами Шом мусулмонларини ўта хорлаб юборишди. Улар энди маккорлик қилиб яна аввалгидек ҳамкор ҳолатига қайта олишмайди. Саудия, Туркия, Эрон сингари исломий юртлар Исломни ниқоб қилиб, куфрнинг бу юртдаги қадамларини яна ҳам мустаҳкамлаб беришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин энди уларнинг макрларининг иш бериши жуда қийин. Зулм ҳаддан ташқари кучайиб кетди. Исломни ниқоб қилиб олган исломий ўлкалардаги ҳукуматлар эса, зулмни олдини олиш ўрнига золимлар билан ҳамкорлик қилишяпти. Энди куфр олами Шомга йиғилишса, у ерда Ислом билан куфр ўртасида ҳақиқий кураш бошланади. Улар учун Афғонистондаги аччиқ мағлубиятлари бир “ҳолва” бўлиб қолади инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here