ҲАҚИҚАТ КЕРАКМИ, ЖИДДИЙМИСАН? (4)

113
0

بسم الله الرحمن الرحيم

 ҲАҚИҚАТ КЕРАКМИ, ЖИДДИЙМИСАН? (4)

Манашу уч ҳақиқатга нисбатан инсонлар тўрт тоифага бўлинишади:

Биринчи тоифа кофирлар; а). Атеистлар. Улар бу уч асосни ҳаммасини инкор қилишадилар.

б). Яҳуд ва насоролар. Улар Аллоҳ Таолони тан олишади-ю, лекин Қуръонни ва Муҳаммад(с.а.в)ни пайғамбар эканини инкор қилишадилар.

в).  Демократлар. Улар Аллоҳ Таолога иймон келтиришади-ю, лекин ҳукмларини инкор қилишади, яъни ҳукмни ўзимиз ишлаб чиқамиз дейишади, булар ҳам кофирлардан. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْكَافِرُونَ

“Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир”. [5:44]. (мафассал билмоқчи бўлсангиз “демократия куфр низоми” китобиган каранг).

г). Ўз хоҳишларига эргашувчилар. Улар Аллоҳ Таоло нозил қилган нарсадан баъзилирини инкор қилади, улар ҳам кофирлар. Аллоҳ Таоло айтади:

أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاءُ مَنْ يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنْكُمْ إِلَّا خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا

 وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ

“Ё китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, қиёмат кунидан эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир”. [2:85]

Аллоҳ Таоло низил қилган нарсаларни баъзисини инкор қиладиган кофирлар ўзларини кофирликларини тан олгилари келмайди. Бу Аллоҳ Таолонинг фармони ё мўмин бўлиб, ҳаммасини тан ол ёки кофирлар учун айтилган ҳукмларга таслим бўл.

Шариат қонунларини бутунича ёки унинг қатъий исбот қилинган муфассал қонунларини инкор қилиш куфрдир. Бу қонунлар ибодатлар, муомалалар, уқубат (жазо чоралар) ёки емак-ичмакларнинг қайси бирига тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ.

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ

Намозни ўз вақтида адо қилинг“, [2:43] оятини инкор қилиш:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

 „Аллоҳ савдони ҳалол, судхўрликни ҳаром қилди“, [2:275] оятини инкор қилиш каби;

وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا

 „Ўғрининг — хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин қўлларини кесинглар“.   [5:38] оятини инкор қилиш каби;

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ

Сизларга ўлик, қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳга бағишлаб сўйилмаган жониворлар ҳаром қилинди“, [5:3] оятини инкор қилиш каби куфрдир.

Шариатга ишониш-имон келтириш ақлга боғлиқ эмас. Балки Аллоҳ Таоло тарафидан келган Шариат қонунларининг барчасига мутлақ таслим бўлиш лозимдир.

Иккинчи тоифа мўминлар. Улар шариатга тўлалигича ишонадилар ва ундаги ҳақиқатларга ҳеч иккиланмай таслим бўлишиб, уларни Аллоҳ Таоло тамонидан бандаларига берилган неъмат деб билишади. Чунки Аллоҳ Таоло шундай шарт қилган:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларичабўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар.      [4:65]

Бу Китобнинг ҳаммаси ҳақиқат бўлиб, унда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ ва ундан фойдаланиш “калит”и эса тақводир:

ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ

“ ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб тақволи кишилар учун раҳбар – йўлбошчидир”. [2:2].

Бу китобни кофирлар ёки тақвосиз кишилар ҳам ўқиши мумкин, лекин ундаги ҳақиқатларга етолмайдилар. Шунинг учун “Қуръон”ни тафсир қилган олим ҳам тақвоси йўқ бўлса, ҳидоят йўлини топа олмай, ҳар бир соҳада ўзи ҳам адашади, ўзига эгашганларни ҳам адаштиради.

Мўминлар Аллоҳ Таоло нозил қилган нарсалардан ҳаёт ҳақиқатларини ва инсоннинг ундаги васифасини англаб етишади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِي

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. [51:56].

Унда ҳар бир насарнинг ҳукми баён қилинган, Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ

“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89]

Мўмин бунга ишонади, унга асосланмаган ҳар қандай ҳукмни тан олмайди. Дорқутний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) шундай дейди:

«كُلُّ أَمْرٍ لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»

“Бизнинг унга амримиз бўлмаган хар бир иш рад этилгандир”.

Ундан “Қазо”, яъни махлуқотларида содир бўладиган Аллоҳ Таолонинг ишларини ҳам, “Қадар”, яъни махлуқотларни яратишда ўзгармас қилиб қўйган қонунларини ҳам тушуниб етади. Қазо ва қадар масаласига арашламайди. Балки ўз ишини чиройли ва мукаммал қилиш тўғрисида бош қотиради. Чунки “Қазо” бу Аллоҳ Таолонинг маҳлуқотларида содир этадиган ишлари бўлиб, унинг ҳақиқатини билишдан ожизлигини англаб етади. Бундай ишлар содир бўлганда, уларни Аллоҳ Таолонинг қазоси деб, таслим бўлади, улардаги яхши ёки ёмонни, ҳамда уларни вужудга келишдаги ҳикматни фақат Аллоҳ Таоло билади. Мўминлар шунга ишонадилар ва таслим бўлиш иймон талабидир.

“Қадар” ҳам Аллоҳ Таолонинг иши бўлиб, улар нарсалар учун Аллоҳ Таоло белгилаб қўйган ва ҳеч қачон ўзгармайдиган хусусиятлар бўлиб, тарихда фақат Аллоҳ Таоло Ўз элчиларини исбот-далили сифатида “мўжиза” қилиб, ўша қадарларни ўзгартирган ва бу хусусиятлар бошқа кимса учун ҳеч ўзгармас бўлиб қолади. Фақат қазо ишлардагина, Аллоҳ Таолонинг хоҳиш, иродасига қараб ўзгариши мумкин. Аммо инсонлар амалларини бажаришда уларга риоя қилишлари шарт ва бу ҳам иймон талаби; “қадарнинг яхшиси-ю, ёмонига иймон келтириш”нинг маъноси бўлиб, Қиёматгача ўзгаришсиз давом этади, чунки уларни ўзгариши фақат пайғамбар(а.с)ларгагина берилган бўлиб, уларнинг силсиласи ниҳоясига етган.

Демак, мўмин Қазо ва қадар ишларини ажрата олади ва уларга аралашмайди, уларни баҳона қилиб ўз ишларини ташлаб қўймайди. Уларга аралашиш билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини яхши билади ва унга аралашиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас деб ишонади. Аммо ўз ишларига лоқайд бўлиш ёки ўз ишини Аллоҳ Таолога боғлаб олиб, -гарчи “дуо ибодатларнинг мағизи”(ҳадиси шариф) бўлсада — дуо қилиб ўтиравериш ҳам аҳмоқлик эканини билади, масалан; бузуқ вокеъликни ўзгартиришдан қочиб, дуо қилиб, ҳаётни яхши аҳволга келтиришини Аллоҳ Таолодан умид қилиб кун ўтказиши; Қиёматда шарманда бўлишдан ташқари, бу дунёда ҳам қийин ҳаёт кечиради. Чунки Аллоҳ Таоло Коинотни “Қадар” билан яратган ва бузуқ воқеъликни ўзгартириш ишини инсонларга топширган, банда бунга ишониб, унга амал қилиши керак. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“.    [13:11]

Бу Аллоҳ Таолонинг фармони. Буни тушунишимиз учун қуйдаги мисолни келтираман:

Бир деҳқон мўл хосил олиш мақсадида фақат дуога чекланса, ўзи қилиши керак бўлган; ерга уруғ сепиш каби ишларни қилмасдан, фақат яхши хосил олишни Аллоҳ Таолога илтижо қилиб, кечаларини дуода ўтказса ёки фарзанд кўришни хоҳлаган бир инсон ўзи қилиши керак бўлган никоҳланиш каби ишларини бажармай туриб, Аллоҳ Таолодан солиҳ фарзанд сўраб ёлворса, унга нима деган бўлар эдингиз?! Ҳақиқий тақводор мўмин худди шу каби бўлади деб баҳо берармидингиз?! Қалбдан қилинган дуоларни албатта ижобат қилинишига ишонган ҳолда, бу инсонларнинг дуоси ижобат бўлмаслигини Аллоҳ Таоло Ўз ҳикмати ила натижа бўлмаяпди деган ҳулосага борармидингиз ёки ўз ишини билмаган деҳқонга ёки фарзанд талаб қилувчига аҳмоқлик қилмасдан аввал ўз ишингларни пуҳта бажаринглар, дер эдингизми?!

Шунга ўҳшаб, бузуқ воқеъликни ўзгартириш иши ҳам дуони ўзи билан бўлмайди. Бу Аллоҳ Таолонинг фармони. Аллоҳ Таоло “Аҳзоб” сурасида:

وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا

“Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз”. [33:62] деб очиқ айтиб кўйган. Ёки “Фотир” сурасида шундай деб хабар берган:

اسْتِكْبَارًا فِي الْأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ

 فَهَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا سُنَّةَ الْأَوَّلِينَ فَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَحْوِيلًا

“…Улар ерда мутакаббирлик қилган ва (пайғамбарга қарши) ёмон макр-ҳийла қилган ҳолларида (ҳидоятдан узоқлашдилар). Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур. Бас улар фақат аввалгиларнинг суннатларига (яъни кўргуликларига) кўз тутмоқдалар, холос (яъни уларнинг ҳам бошларига аввалги динсизларнинг куни тушар). Бас сиз ҳаргиз Аллоҳ суннати-қонунининг ўзгарганини кўрмассиз ва ҳаргиз Аллоҳ суннатининг айланганини (яъни азобга мустаҳиқ бўлган кимсалар қолиб, ўзгалар азобланганини) кўрмассиз”. [35:43]

Ҳа, “иймон” мўминни яхшилик ишларига ундайди, ёмонлик амалларидан қайтаради. Чунки мўмин Ислом ҳақида мукаммал тушунчага эга бўлгач, Аллоҳ Таоло уни доимо назорат қилиб, қилмишига муносиб муҳосаба қилишини, унга бирор ишни қилиш ёки қилмаслик ихтиёрини берганини, агар ўзига берилган шу ихтиёрдан оқилона фойдалана олмаса, ҳолига вой бўлиб, дунё ҳаётидан кейинги охират ҳаётида даҳшатли азобларга гирифтор бўлишини билиб олади. Шунинг учун ўзига Аллоҳ Таоло тарафидан берилган ақл ва ихтиёр неъматининг ҳақиқатини онгли равишда тушунадиган, чин кўнгилдан ишонувчи мўмин доимо Аллоҳ Таолонинг назоратида эканини жиддий мулоҳаза қилади, Аллоҳ Таолодан қаттиқ ҳайбатланади, Унинг азобидан қўрқиб, жаннатига умид қилади ва унга эришиш мақсадида бор имкониятини сарифлайди. Ҳатто ўз яқинларини ҳам шу ишга ундайди, бу дунёда Аллоҳ Таолонинг калимаси олий бўлиб, шу неъмат асосда яшаши учун ҳам ёру-биродарларини, оиласини, қариндошларини, ҳамда таниш-билишлари ва қўни-қушниларни ҳам сафарбар қилади. У бу дунёда фақат фарз-вожибларни қилиб, ҳаромлардангина тийилиб жаннатга эришишнигина мақсад қилмайди, балки ундан ҳам буюкроқ неъматни, яъни Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг розилигини қўлга киритишга интилиб, жаннатдаги олий мақомларга эришиш мақсадида илоҳий буйруқларни мандуб-суннатларини ҳам амалга оширишга ва қайтарилган макруҳ амаллардан ҳам ўзини эҳтиёт қилишга ҳаракат қилади.

  Абу Зар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here