АҚШ армиясининг бош қўмондони Туркияда

46
0

АҚШ армиясининг бош қўмондони Туркияда

АҚШ армияси бош қўмондони Жозеф Данфорд бугун Туркияга келди. Биринчи бўлиб Инжирлик ҳарбий қароргоҳига келиб тушган Данфорд у ерда жойлаштирилган АҚШнинг 39 ҳаво кучлари қўмондонлигида хизмат қилаётган ҳарбийлар билан қисқа учрашув ўтказди.

Террористларга (Мужоҳидларга) зарба бериш учун АҚШ ихтиёрига топширилган Инжирлик ҳаво базаси Туркияда давлат тўнтаришига ҳаракат бошланган кечада ишга солинган ҳарбий базалардан биридир. Бунинг натижасида бир қанча ҳарбийлар, жумладан Инжирлик бош қўмондони генерал Бекир Эржан ҳам қамоққа олинган. АҚШ марказий кучлар қўмондони Жозеф Вотел бу қамоққа олишлар АҚШнинг ИШИДга қарши курашига салбий таъсир қилишини айтиб, ҳибсга олинган ҳарбийларни эса “АҚШ армиясининг яқин иттифоқдошлари”, деб сифатлаган эди.

АҚШ армияси бош қўмондони Данфорддан Туркияда муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтариш ташаббусидан хабари бор ёки йўқлиги ҳақида сўралади. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон телевизион дастур орқали маълум қилди.

“Бош қўмондонингизнинг бундан (давлат тўнтаришидан) хабари борми, йўқми, бу ҳақида душанба куни бизнинг бош қўмондонимиз у билан бу хусусда суҳбатлашади”, деди Эрдуғон.

Данфорд Инжирлик зиёрати ортидан Туркия бош штаб бошқармасининг раҳбари Ҳулуси Акар билан учрашиш учун Анқарага йўл олди. У анқарада Туркия бош қўмондони билан учрашгандан сўнг соат 16:00 да Туркия бош вазири Бинали Йилдирим билан ҳам учрашув ўтказади. Бош Вазирлик манбаларидан олинган маълумотларга кўра, бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ армияси бош қўмондонини Чанкая саройида такрор қабул қилади.

Дунфорд охирги марта Туркияга январ ойида келиб, қўмондон Ҳулуси Акар билан учрашган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here