Путин хитойлик ҳамкасби билан Сурия инқирози ва халқаро терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилди

465
0

Россия президенти Владимир Путин Хитой президенти Си Цзиньпин билан 25 Июн Шанба куни Пекинда Сурия инқирози ва халқаро терроризмга (Исломга) қарши кураш ҳамда Корея ядро масаласини муҳокама қилди. Путиннинг Хитойга ташрифи чоғида Россия ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик борасида битимлар тузилди ва бир неча ҳужжатлар имзоланди. Бундан ташқари, глобал стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тижорий, иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнотлар имзоланди.

Путин Хитой раҳбари билан ўтказган учрашувидан сўнг ўзаро музокаралар ҳақида баёнот берди.

“Биз халқаро ва минтақавий долзарб масалаларни ҳал қилиш борасида муҳокамалар олиб бордик. Бу халқаро терроризмга қарши кураш, Осиё ва Тинч океани минтақасида хавфсизликни ошириш ҳамда Корея яриморолидаги барқарорлик ва хавфсизликни сақлаб қолиш йўлида ҳамкорликда фаолият олиб бориш учун келажакда ташланадиган қадамларни ўз ичига олади”, деди Россия президенти.

 Путин Москва ва Пекиннинг қадамлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ва Брикс доирасига мувофиқ эканлигига ишора қилар экан, Россия ва Хитойнинг халқаро масалалар бўйича тутган позициялари бир бирига жуда яқин ва ўхшашлигини қўшимча қилди. Ўз навбатида, Хитой президенти ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро майдондаги вазиятга қарши сиёсий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Икки раҳбар глобал стратегик барқарорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, матбуот соҳасида ҳам ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма баёнотларни имзолашди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here