Россияда насроний динининг протестант оқими вакиллари призидентдан № 1039149-6 рақами остидаги қонунни қабул қилмасликни талаб қилишди

422
0

Россияда насроний динининг протестант оқими вакиллари призидентдан № 1039149-6 рақами остидаги қонунни қабул қилмасликни талаб қилишди

Туркистон:

23 июнь куни Россия Протестантлар черковларининг иттифоқ маркази томонидан призидент В. Путинга парламент томонидан илгари сурилаётган “терроризмга қарши федерал қонунчиликка ўзгартириш киритиш” ҳақидаги (№ 1039149-6)  қонунни бекор қилиш мурожаати билан мактуб йўллашди.Мактубда депутатлар томонидан илгари сурулаётган бу лоиҳада ҳар қандай диний одамнинг ҳақ ҳуқуқлари чеклаб қўйилади дейилади.

Диний одамлар ўз билган нарсаларини қилишга ва яшаш тарзлари бўлмиш диний амалларни бошқаларга етказишга буюрилган. Юқоридаги қонун лоиҳаси ҳар қандай диний даъват ва ибодатларни диний ибодатхоналардан ташқари жойларда тарқатиш, сиғиниш ва тарғибот ишларини мутлоқ таъқиқлаб қўяди.  Бу ҳолат эса, ҳар қандай диндор бўлган шахс учун унинг конституцион ҳақ ҳуқуқларини поймол қилиш бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай шахс ўз динига мувофиқ эркин ибодат қилиш ва уни хоҳлаганча тарқатиш ҳуқуқига эга бўлиши керак,  деган маънолар ёзилади юқоридаги мактубда.

Ҳизб ут-Таҳрир оламий куфр системасига қарши Ислом Ақидаси асосида мабдаъий, сиёсий кураш олиб борар экан, ўзи учун Насроний, Яҳудий ва бошқа дин вакилларини рақиб деб билган эмас. Бу динларнинг бирортаси, оламий мабдаъий бошқарув салоҳиятига эга эмаслар. Улар ҳам худди Ислом дини сингари ҳаётдан четлатиб юборилган. Фарқимиз шундаки, Ислом динида оламни бошқариш учун мабдаий қувват мавжуд бўлиб, у курашувчанлик хусусиятига эга.

Инсоният англаб олиши лозим бўлган нуқта шуки, Ислом демократияга асосланган капиталистик ёки каммунистик системалар билан кураш олиб боряпти. Бу системаларнинг бирорта динга алоқаси йўқ ва бўлган ҳам эмас. Уларни тарихда ўз динларини ниқоб қилиб олиб иш кўрган ҳолатлари бўлган. Лекин куфр системаси ҳеч қачон бирорта дин учун бошқарув тизгинини мутлақ бериб қўйган эмас. Чунки бу динларнинг бирортасида бошқарув системаси тўлиғи билан мавжуд эмас.

Ислом эса, ўз фикрат (ҳаётимизнинг барча  муаммоларнинг муолажа қилувчи ҳукмлар) ва таъриқат (фикратни ҳаётда бор бўлиб туришини таъминловчи ҳукмлар)ига эга бўлган оламий мабдаий тузум бўлиб, у фақат бошқа куфр мабдаий тузумга қарши курашиб келган.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ислом фақат мусулмонларни куфр тузумидан озод қилиш учун юборилган дин эмас. У инсониятни куфр бузуқчиликларидан озод қилиш учун ягона Аллоҳ томонидан юборилган диндир. Бу дин мусулмонлар учун ҳар иккала дунёсининг фаровонлиги учун ҳаракат қилишни буюрган бўлса, ғойридинларни мана шу дунёда мусулмонларнинг ҳимояси ва омонлиги остида, барча ҳақ ҳуқуқлари ҳимоя қилинган ҳолда фуқоро  бўлиш имкониятини берди ва ҳукм қилди. Мусулмонлар ўзларининг яшаш тарзлари билан, уларни ҳимоя қилиши ва шу йўлда ҳатто жиҳодларда шаҳид бўлиб кетишлари билан, уларни ҳақ динга даъват қилишаётган бўлишади. Ғойридинларни Исломга мажбур қилиш ҳаром амаллардан ҳисобланади.

Дунё куфр системаси қулаб бораяпти. Уни ўрнини  фақат Ислом системаси эгаллайди инша Аллоҳ. Бу фикр ҳозирда оламий сиёсатчилар томонидан унчалик баҳс қилинадиган мавзу бўлмай қолди. Фақат вақт масаласи қолди холос ва шу вақтни имкон қадар куфр томонидан ортга суриб бориш ва мусулмонлар томонидан аксинча илгарилатиш учун жуда кучли кураш ва ҳаракатлар олиб бориляпти. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, вақт масаласи қолди холос. Куфр системаси ўзидаги барча имкониятларни ишлатиб бўлди. У бошқа ҳеч қандай янгилик ўйлаб топа олмайди. Энди у ўз қадриятларидан воз кечиб, ҳар қандай ифлос услублардан фойдалана бошлади. Юқоридаги русларнинг қонунлари ўз конституцияларига мос келмаётгани ва шунга қарамай, бу қонунни кўриб чиқишаётгани, фикримизга яна бир далил бўла олади.

Куфр системаси ўз имкониятларининг барчасини ишлатиб бўлгач, ўз системаларидан воз кечиб, курашга динлар аро тус беришга ҳаракат қилиб кўришлари муқаррар. Улар насроний оламининг руҳий туйғуларини уйғотишга ҳаракат қилишади. Шу байроқ остида мамлакатларни бирлаштирмоқчи бўлишади. Билингки, бу уларнинг охирги имкониятлари бўлиб, улар албатта мағлуб бўлишади инша Аллоҳ. Чунки бу динлар аро уруш эмас, мабдалар ва оламий системалар аро урушдир.

Уларнинг динлари эса, ўз ҳолига ташлаб берилганида ҳам мамлакатларни бошқара олмайди. Худди ҳозирдаги рим папаси ёки патриарх Кирил сингари. Улар фақат туйғулантира олади холос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here