Рамазон барча фасоднинг сабабчиси бўлмиш демократияни йўқ қилишни ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилишни талаб қилади

412
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Рамазон барча фасоднинг сабабчиси бўлмиш демократияни йўқ қилишни ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилишни талаб қилади

Қуръони Карим нозил бўлган Рамазони шариф Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан савоблар талаб қилиш фурсатидир. Зеро, бу ойда ажрлар икки баробар қилиб кўпайтириб берилади. Уммат бу ойда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрққан сиёсий ва ҳарбий раҳбарият даврида буюк ғалабаларни қўлга киритган. Чунки ушбу сиёсий ва ҳарбий раҳбарият йўлда тўсиқ ва машаққатлар учрашига қарамасдан, Аллоҳ Азза ва Жаллага холис бўлган раҳбарият эди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

إِنَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ

«Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик»    [Нисо 105]

Шундай бўлса-да, бугун Рамазон Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қиладиган ишлардан анча узоқда. Уммат тепасидаги золим сиёсий ва ҳарбий раҳбарият уни эзиб юборди. Бу раҳбарият Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрқмайди, Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни татбиқ қилмайди, фақат ўзларининг шахсий манфаатларини ўйлайди. Унинг молиявий коррупциялари шу даражада кўпайиб кетганки, ўнлаб йиллардан бери яширин-офшор каналлар мавжуд бўлишига қарамай, бутун дунё кўз ўнгидан буларни яширишни уддалолмай қолди. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги тузум татбиқ этилаверар экан, хоҳ ҳукмдорлар, хоҳ мухолафат, хоҳ сиёсий ва ҳарбий раҳбарият томонидан татбиқ этилсин, молиявий коррупция муқаррар давом этаверади, бундай тузум остида ундан қочиб қутулиб бўлмайди. Чунки демократия нафс-ҳаво ва истаклар тузумидир. Шу тузум ёрдамида ҳокимиятдагилар қонунларни ўзларининг ва ғарблик хўжайинларининг манфаатига мувофиқ равишда ишлаб чиқишади, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг фармонларини эса ортларига улоқтириб ташлашади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:

وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг. Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни (буриб) фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг»    [ Моида 49]

Маълумки, бугунги армия қўмондонлари ва сиёсий раҳбарларнинг Уммат бойликларини ўзлаштириб олишаётганига ҳамда Умматни жуда ёмон аҳволда ёрдамсиз ташлаб қўйиб, қашшоқлаштиришганига бирдан-бир сабаб мана шу демократиядир. Исломий юртлар – Сурия, Фаластин, Кашмир каби – улкан бойлик ресурсларига мўл бўлишига қарамай, ё агрессия қилинган юртлар сирасига кириб қолди ёки қирғинбарот уруш саҳнасига айланди. Ваҳоланки, бу юртлар жамланса дунёдаги энг қудратли қуролли кучга айланадилар. Бундан ташқари, демократия буюк динимизни ҳаётдан ажратувчи илмонийлик ақидасига асосланади. Иқтисодий кризисдан тортиб, хорижий давлатларга қарам қилиб қўйиш каби барча турдаги фасодни келтириб чиқарган ҳам мана шу илмоний ақидадир. Шунинг учун бирор киши ҳали ҳам демократияга умид кўзи билан қараётган бўлса, бу умиди билан маъқулланмайдиган кимса ҳисобланади.

Эй Покистондаги мусулмонлар!

Молиявий ва бошқа турдаги барча коррупцияни йўқ қилиш демократияни йўқ қилишни талаб қилади ва ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилишни тақозо этади. Бунинг учун эса ҳаётимизни ўзгартириш, ҳаёт йўли ва давлат дастури сифатида Исломни қайта тиклаш учун барчамиз Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳизб ут-Таҳрир Халифалик давлати учун мукаммал режани ҳамда 91 моддадан иборат дастурни аллақачон тайёрлаб қўйган. Қуръон ва суннатга таянилган ушбу режа ва дастур иқтисод низомидан тортиб, таълим сиёсати… каби барча соҳани ўз ичига олади. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир эркак ва аёллардан иборат кучли сиёсатчилар қўшинини ҳам ҳозирлаб қўйган. Улар золимларга қарши фикрий ва сиёсий жиҳод олиб бориб, бу йўлда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ўзга ҳеч кимдан қўрқмайдилар, карами кенг, қудрати улуғ Аллоҳнинг ваъдасига чуқур ишонадилар, Росулуллоҳ Aнинг ушбу хушхабарларидан хурсанд бўладилар:

«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ ثُمَّ سَكَتَ»

«… Сўнг золимзўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар».

Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги мусулмон зобитлар!

Бугун бутун дунё бўйлаб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни талаб қилаётган, шунга даъват қилаётган кучли ҳаракатни ўз кўзингиз кўриб турибсиз. Уммат ўзига қарши ғарблик мустамлакачилар тил бириктирувларига парво қилмай, Ислом учун ўзини қурбон қилмоқда. Шунингдек, Раҳил-Навоз режимининг ушбу рошид Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилаётган шижоатли Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини репрессия қилаётганини ҳам гувоҳи бўлиб турибсиз. Чунки бу режим улардан қўрқади, уларни ўз ғояларига етишиш арафасида турганлари учун ҳам қўрқади. Шундай экан, сиз ушбу сурункали курашнинг салбий томошабини бўлиб қолаверишни бас қилинг. Чунки бу юртда, бошқа исломий юртларимизда бўлгани каби, ҳақиқий ўзгариш пайдо қила оладиган ягона қудрат сиз қуролли кучлар эканингиз ойдек равшан. Айнан сизнинг сукутингиз, қўл қовуштириб туришингиз сабабли ўнлаб йиллардан бери золим режимлардаги ўзгариш фақат уларнинг башаралари бўлмоқда, холос. Демократия эса ўша-ўша сақланиб қолмоқда. Мана шу демократия раҳбарларингиз коррупциясини ҳануз ҳимоя қилмоқда. Чунки бу хоин раҳбарларингиз инсон томонидан ўйлаб топилган демократик ва диктатор ҳукуматларни сизнинг буюк қудратингиздан фойдаланиб ҳимоя қилишмоқда. Қудрат ва салтанатингиздан шу тарзда фойдаланишларига қандай чидаб турибсиз. Ахир, сиз юртни ва унинг фуқароларини ҳимоя қилиш учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло номи билан қасамёд қилгансизку?!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло зиммангизга юклаган фарзни қандай қилиб эътиборсиз ташлаб қўйяпсиз. Ахир, Росулуллоҳ A ўзлари қаттиқ азоб-уқубатларга дуч келишларига қарамай, Ислом давлатини барпо қилиш тариқатини белгилаб бердилар ва бу ҳарбий эр кишилардан нусрат-ёрдам олиш тариқати бўлиб қолди?! Ўшанда Росулуллоҳ A аждодларингиз билан шахсан ўзлари учрашдилар ва улардан Исломни мукаммал суратда дарҳол татбиқ этиш учун нусрат талаб қилдилар. Бу нусратга эришгунларига қадар, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ўзга ҳеч кимдан қўрқмай сабр билан йўлда давом этдилар. Ниҳоят, Аллоҳ Азза ва Жалла уларга ансорий Gлар билан нусрат бердилар ва улар Росулуллоҳга иккинчи Ақаба байъатини бердилар. Ансорийлар жуда озчилик эдилар, аммо шунга қарамай, улар мард ва холис ҳарбий эр кишилари эди.

Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир қаршингизда туриб, давлат арбоби даражасидаги улуғ олим шайх Ато ибн Халил амирлиги остида, юқорида баён қилинган тарзда Росулуллоҳнинг минҳожлари асосида дарҳол Халифаликни барпо қилиш учун сиздан нусрат талаб қилмоқда. Сиз шу йўл билангина бу дунё улуғлигига ва охират неъматига ноил бўласиз. Бинобарин, биз мана шундай улуғ ойда Ҳизбга нусрат беришни ҳар бирингиздан талаб қиламиз ва ўтмишда Мадинаи Мунавварада Росулуллоҳ Aга нусрат бериш билан Ислом давлатини барпо этган қуролдош аждодларингизнинг ажри азимига мушарраф бўлишга чақирамиз. Ўша ажри азимга мушарраф бўлган ансорлардан бири Саъд ибн Муоз G эди. У вафот этганда Росулуллоҳ A унинг йиғлаётган онаизорига қараб бундай марҳамат қилдилар:

«لِيَرْقَأْ – لِيَنْقَطِعْ – دَمْعُكِ، وَيَذْهَبْ حُزْنُكِ، فَإنَّ ابْنَكِ أوَّلُ مَنْ ضَحِكَ اللهُ لَهُ وَاهْتَزَّ لَهُ الْعَرْشُ»

«Кўз-ёшингизни артинг, ҳеч ҳафа бўлманг. Чунки ўғлингиз Аллоҳ унга кулган ва унга Арш Аъло ҳам титраган биринчи инсондир». (Табароний ривояти).

 

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти

20 шаъбон 1437ҳ

27 май 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here