Хитой ҳукумати: Боланг рўза тутиб, намоз ўқиганлиги учун сен жавоб берасан

555
0

Хитой қўйган қонунлар сабабли дунёдаги энг йирик очиқ қамоқхонага айланган Шарқий Туркистондаги мусулмонлар рамазон ойида яна ҳам кўпроқ тазйиқларга учрамоқда. Шарқий Туркистон ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой 6 июн душанба куни пойтахт Урумчида давлат ходимлари, талабалар ва болаларга “Мен Рамазон ойида рўза тутмайман”, деган ёзма баёнот остида имзо қўйдириб олинган. 14 йилдан буён рўза тутиш Расман тақиқланган Шарқий Туркистонда бир неча кун олдин “рўза тутиш ва унга рағбатлантириш” айби билан 17 киши ҳибсга олинган эди.

Бундан ташқари Хитой 4 июн шанба куни Шарқий Туркистонлик ҳар бир хонадонга алоҳида мактублар юбориб, “Болаларингизни Исломдан узоқ тутинг, акс ҳолда устингиздан одил суд жараёни амалга оширилади”, дея таҳдид қилинди.

Шарқий Туркистон пойтахти Урумчида жойлашган 46 лицейда 4 Июн куни Хитой Коммунистик партияси томонидан уйғур оилаларга мактублар юборилди. Ота-оналар бу мактубни ўқиб имзолашлари шарт қилинган.

Мактубнинг мазмуни Шарқий Туркистонда зулмнинг қанчалик даражага етганлигини кўрсатади. Бир қанча таъқиқларни ўз ичига олган мактубнинг диққатли нуқталари қуйидагилардан иборат:

Ҳурматли ота-оналар, Болаларингиз намоз ўқишлари, масжидга боришлари, рўза тутишлари, диний фаолият билан шуғулланишлари, диний кийим кийишлари ва ҳар қандай динга эътиқод қилишлари хатарли ва қонунан таъқиқларгандир.

Болаларингизга радикализм ва зўравонликни ўргатадиган ҳар қандай аудио ва видео материаллардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Болаларингиз мобил телефонларида радикализмга ва зўравонликка оид хабарларни қабул қилишлари ва бошқалар тарқатишлари қатъиян тақиқланади.

Болаларингизнинг тарбиясида Хитой Коммунистик партияси белгилаган сиёсий ва мафкуравий ғояни шакллантириш ва ривожлантиришда етарли даражада эътибор бериш ва ғамхўрлик кўрсатиш зарурдир.

Юқорида қўрсатилган моддалар хусусида назорат қилиб туриш ва жавобгарлик ота-оналарнинг зиммасида бўлиб, бу мажбуриятларни бажармаган ота-оналар устидан жиноий иш қўзғатилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here