Руминияда АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизими ишга тушди

455
0

Американинг НАТО давлатлари учун ракетага қарши тизими пайшанба кунидан Руминияда ишга тушди.

 Қуролланиш устидан назорат масалалари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Фрэнк Роуз иштирокида 12 май куни Девеселдаги базада “Иджис” ракетага қарши мудофаа тизимининг тайёрлигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

 Пентагон раҳбарининг Европадаги вакили Роберт Беллнинг таъкидлашича, Девеселда тизимнинг ҳаракатга тайёрлиги ва унинг НАТО бошқарувига ўтказилиши эълон қилинди.

 НАТО матбуот хизматига кўра, маросимда алянс бош котиби Йенс Столтенберг иштирок этди.

 13 майда эса, Полшадаги Редзиково аҳоли пунктида айнан “Иджис” мудофаа тизимининг қурилишига тош қўйиш маросими бўлиб ўтади.

  Икки база ҳам АҚШ ва НАТОнинг Европанинг ракета қарши мудофаа тизимини кенгайтириш бўйича 2- ва 3-босқич дастури доирасида амалга оширилмоқда.

 Эндиликда Москва ҳам аввал таъкидлаганидек, АҚШ ва Европанинг мудофаа тизимини кенгайтириш режасига жавобан иш тутиши мукинлиги тахмин қилинмоқда.

Туркистон: 

Россия Ғарб олами билан совуқ уруш ҳолатини пайдо қила олмаслиги маълум. Чунки унда на мафкуравий на сиёсий ва на иқтисодий қувват бор. Илгари худди шундай вазиятдан фойдаланиб, АҚШ Полшага ўзининг алоқа тизимига зарба берувчи, ҳарбий эшалон тузулма базасини олиб кириб, жойлаштириб олган эди. Россия ҳарбий экспертларининг таъкидлашларича, шу кундаги вазиятда, АҚШ Россиянинг ҳарбий алоқа тизимларини бир соат мобайнида фалаж ҳолатига солиб қўя олади. Демак Россия АҚШга алоқадор ҳарбий қувватларга қарши юриш қилиб юбориши амри маҳол иш.

АҚШ, Россиянинг ҳозирдаги сиёсий карахт ҳолатидан ҳар томонлама фойдаланиб, унга қарши Европадаги ҳарбий иштирокини янада кучайтириб олаяпти. Яъни Россиянинг Европага нисбатан нафрати ва таҳдиди АҚШнинг ҳарбий мустамлакачилик манфаатларига қўл келаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here