Исломий давлат қандай давлат

555
0

بســـــم الله الرحمن الرحيم

Исломий давлат қандай давлат

Ҳозирги авлод Исломни тўла татбиқ этган Исломий Давлатни кўрмади. Шунинг учун ҳозирги воқелик ҳукмронлик қилаётган тасаввурга Исломий Давлат бошқарувининг суратини келтириш мусулмонлар олдидаги ғоят мушкул нарса бўлиб қолди. Одамлар бошқарувни исломий юртларга мажбуран киритилган бузуқ демократик тузумларнинг ўлчовидагина тасаввур қила олишади. Қийинчилик фақат бундагина эмас, балки энг оғири Ғарб сақофати билан заҳарланган бу зеҳнларни ўзгартиришдир. Дарҳақиқат, Ғарбнинг бу сақофати Исломий Давлатга қарши қаратган қуроли бўлди. У бу қурол билан Исломий Давлатни бутунлай йўқ қиладиган қақшатқич зарба берди ва бу давлатнинг фарзандларига ўлдирилган оналарининг қони оқиб турган қуролини кўрсатиб, фахр билан: «Мен сизларнинг ғамингизни емагани учун ўлимга маҳкум бўлган оналарингизни ўлдирдим ва сизлар учун шундай бир ғамхўрлик тайёрладимки, унинг соясида бахтли ҳаёт ва абадий неъмат лаззатларидан баҳраманд бўласизлар», деди. Мусулмонлар қучоқ очиб қотилга пешвоз чиқишди. Ваҳоланки, оналарининг қони Ғарбнинг бу қуролидан ҳалигача аригани йўқ. Ғарб уларга нисбатан йиртқич ҳайвоннинг ишини қилди – йиртқич ўлжасини ғафлатда қолдириб, чанг солади. У зарбадан ўзига келганда кеч бўлади ва йиртқич уни ўрмонга элтиб ейди. Улар бугунгилик кунда Уммат фарзандларига қандай ваҳшийликлар қилишаётганини гувоҳи бўлиб турибмиз.

Уларга малайлик қилишни ташламаган, азримас ҳаётга кўникиб қолган ушбу заҳарланган ақл эгалари Исломий Давлатни йўқ қилган ва улар маҳкам тутган бу заҳарли қурол ҳаётларини хазон қилишини билишармикин?! Улар кўтариб юрган миллатчилик ва динни давлатдан ажратиш фикрлари-ю, Исломга таъна тошларини отувчи раъйлар – уларга ушбу сақофат берган заҳарларнинг бир қисми эканини билишармикин?! “мўтадил” ёки “анъанавий” номлар билан Исломдан чалғитиш мақсад қилинган уринишлар, шу асосида ташкил қилинаётган ташкилотлар, йиғинлар ҳам тарихда Ислом давлатини йўқ қилиб, эндиликда уни қайтиб келишини ортга суриш учун бўлган Ғарбнинг жирканж уринишлари бўлиб, бу ишда имом-домлалардан фойдалашишга уринишаётганини билишармикан?!

Йўқ, улар бекорга уринишади. Уммат дўст-душманни ажратди. Ёшларимиз чалғимасликлари учун ва ҳақ билан ботилни ажратишлари учун Исломий давлатни Росулуллоҳ(с.а.в) қандай қурганини “Ислом давлати” китобимиздан ва хозирги кунда исломий бошқарув жиҳози қандай бўлишини “Халифалик давлати жиҳози” китобидан билиб олишлари мумкин. Қуйида шу давлат конституцияси таёрлаб қўйилганига мисол сифатидан ундан икки моддани келтираман:

185-модда – Ҳарбий шартномалар, шунингдек ҳарбий шартномалар жумласига кирадиган сиёсий шартномалар ҳамда ҳарбий база ва тайёрагоҳларни ижарага бериш битимлари қатъан ман қилинади. Яхши қўшничилик битимларини, иқтисодий, тижорий, молиявий, сақофий ва вақтинчалик сулҳ битимларини тузиш жоиздир.

186-модда – Ислом Давлати Ислом асосига қурилмаган ёки Ислом аҳкомларини татбиқ қилмайдиган ташкилотларда иштирок этиши жоиз эмас. Бундай ташкилотлар жумласига БМТ, Халқаро суд, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби давлатлараро ташкилотлар ҳамда «Араб давлатлари бирлиги» каби иқлимий ташкилотлар киради. (Ислмий давлат “дустур(конституция) лоиҳаси”дан).

Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here