Фотиҳ масжидида ғойибона жаноза намози ўқилди

926
0

Сўнги кунларда Америка ва Россия тарафидан Суриянинг Ҳалаб шаҳри дунё кўз ўнгида ваҳшийларча қирғин қилинмоқда. Ўзларига “Суриянинг дўстлари” деб ном қўйиб олганлар ҳамда “Сурия халқи бизга омонатдир” деб жар солаётганлар оғизларига қулф солиб олишди. АҚШ эса ҳар гал натижасиз якунланаётган Женева музокараларига Сурия халқини рози қилиш учун қирғинларни давом эттирмоқда.

Америка ва Россия тарафидан шаҳид этилган мазкур Ҳалаб халқи учун Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилоятининг ташаббуси билан Истамбулдаги Фотиҳ масжидида ғойибона жаноза намози ўқилди. Жаноза намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қор нутқ сўзлади. Маҳмуд Қор ўзиниг нутқида Сурия қўзғолонига тўхталар экан, бу қўзғолон жуда кўп нарсаларни очиб ташлаганлигига эътиборни жалб қилди. Ҳалабнинг қирғин қилинишига жимгина томошабин бўлиб турган Саудия, Туркия ва бошқа мусулмон ҳукмдорлардан нега сукут сақлаб туришганлигини изоҳлаб беришларини талаб қилди.

“Бу қўзғолон жуда муҳим нарсаларни фош қилди. Сурияда Америка ва кофир Ғарбнинг ҳақиқий башарасини, иккиюзламачилигини кўрдик. Золим Башар, Россия ва АҚШ билан бир сафда турган Эрон ва унинг Ҳизбуллоҳ партиясининг қотил юзларини кўрдик. Заиф ва мазлум, бироқ ўз эътиқодида мустаҳкам турган мусулмон халқ қаршисида Америка, Россияда ва Ғарб давлатларининг ожизлигига гувоҳ бўлдик. Мусулмон ҳукмдорларининг қўрқоқлигини кўрдик. Американинг думига осилган Саудия Арабистони ва Туркиянинг сиёсий муваффақиятсизлигини, ҳаттоки хиёнатини ҳам кўрдик. Эй Саудия Раҳбарлари! қани сиз барпо қилган муҳташам Ислом армияси? Эй Туркия Раҳбарлари! Ҳалаб ёнгинамизда турибди, кўзингиз кўрмаябдими? Ночор қолган бу халқнинг фарёдини эшитмаяпсизми”, “Эй Туркия раҳбарлари! Биз яна бир бор, сизга мурожаат йўлламоқдамиз; Сурия қўзғолонини йўққа чиқариш учун Америка билан биргаликда ҳаракат, олиб бораётганингиз очиқ-ойдин кўриниб турибди. Сурия масаласи Американинг қўлида эканлигини ва унга эргашганингизга ўз оғзингиз билан очиқ тан олдингиз. Энди бас, етар. Сурия халқининг ёнида эканлигингизга доир жўшқин нутқларингизни тўхтатинг. Ҳалаблик болалар, оналар ва муслима ожиза аёллар сизнинг оташин нутқларингизга мухтож эмас. Улар сизнинг армиянгизга мухтож. Қачон вайроналар остида қолиб вафот этаётган болаларга ёрдам қўлини чўзасиз? Қачон армияни ҳаракатга келтирасиз?” дея мусулмонлар раҳбарларига мурожаат қилди Маҳмуд Қор.

 “Баъзи давлатларнинг раҳбарлари, сиёсий партиялар етакчилари, халқаро ахборот воситалари, журналистлар, ёзувчилар, ва ҳатто баъзи Исломий ташкилотлар “Сурияда фуқаролар уруши бўляпти”, дейишмоқда. Йўқ! Асло! Сурияда фуқаролар уруши бўлмаяпти, Суриядаги уруш Ислом ва куфр ўртасидаги урушдир. Сурияда кофирлар Исломга ва Мусулмонларга қарши жанг қилишмоқда. Шундай экан, Исломий дунё раҳбарлари нима қилишмоқда? Исломий ҳамкорлик ташкилотининг қўлидан бирор нима қилиш келадими ўзи?!”, дея қўшимча қилди Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here