Де Мистура Асаднинг қолишини таклиф қиляпти мухолафат эса рад этмоқда

492
0

Ал-Жазира мухбирининг хабарига кўра, Суриядаги халқаро вакил Стефан де Мистура Сурия мухолафатига президент Башар Асаднинг ҳокимиятда қолишини, унга тўлиқ салоҳиятларга эга бўлган уч нафар ўринбосар тайинланишини таклиф қилган, аммо мухолафат буни рад этган.

Роид Фақиҳ исмли мухбирнинг айрим манбалардан олиб айтишича, жума куни де Мистура Сурия мухолафатининг музокаралар олий ҳайъати делегацияси билан учрашганда мазкур таклифни ўртага ташлаган. Мухолафат делегациясидан Асаднинг қолишига рози бўлсалар, унга ўринбосар сифатида ўзларидан уч нафар шахснинг номини айтишларини талаб қилган. Халқаро вакил бу билан 2254 рақамли халқаро қарорда келган кенг иборалардан фойдаланишга уринган. Де Мистурага кўра, Асаднинг қолиши ва мухолафатдан уч нафар ўринбосарнинг унга таъйинланиши ўтиш даври босқичига кириш учун ўртача ечим ҳисобланади.

Аммо мухбир Башар Асаднинг президентликда қолиши тўғрисидаги де Мистура таклифи мухолафат делегацияси томонидан мутлақо рад этилганини, тўла салоҳиятларга эга бўлган ўтиш даври бошқарув ҳайъатини тузиш фикрида делегациянинг маҳкам турганини изоҳлади. Мухолафат кутилаётган ўтиш даври босқичи бошланиши билан Асаднинг ҳокимиятдан кетиши лозимлигини бир неча бор таъкидлади. Бу хусусда мухолафат олий координацион ҳайъат раиси ўринбосари Яҳё Қазмонийнинг айтишича, Суриядаги ҳозирги азоб-уқубатларга ҳисса қўшган хавфсизлик хизматидаги шахсларнинг бирортаси ҳам ушбу сиёсий ечимда иштирок этмасликлари керак. У Ал-Жазирага сиёсий ўтиш даври режимдаги шахслар орқали амалга ошишига мухолафат рози эмаслигини билдирган.

Хабарларга кўра, де Мистура Женевада ўтган жума кунги бевосита музокараларнинг навбатдаги босқичи доирасида Башар Жаъфарий раҳбарлигидаги Сурия режими делегацияси билан, кейин эса музокаралар олий ҳайъати делегацияси билан учрашган.

Роя газетаси шарҳи:

Америка лойиҳаси асосида ва унинг шартларини бажарган ҳолда жинояткор Сурия режими билан музокара қилишга рози бўлишнинг ўзи жиноятдир. Ўтиш даври босқичида Асаднинг қолишига рози бўлиш ёки рози бўлмаслик иккинчи даражали масала. Чунки унинг қолишининг қолмаслигидан ҳеч бир фарқи йўқ бўлиб, бу жуда ҳам қадирсиз масаладир. Музокаралар олий ҳайъати башарасини чиройли қилиб кўрсатиш мақсадида унинг Асадни қолишига рози бўлмаганини қаҳрамонлик, дея баҳолашяпти. Бу билан ҳайъатнинг – Америка хоҳлагандек – янада кўпроқ ён беришларни тақдим қилиши учун унга нисбатан ишончни пайдо қилишмоқчи.

Шомдаги муаммо Тунис, Миср, Саудия, Эрон ва бошқа исломий юртлардаги каби фақат ҳукмдорнинг ўзига чекланмайди. Ҳукмдорнинг кетиши ё қолиши муаммони ҳал этмайди. Шомдаги ва бошқа исломий юртлар ҳақиқий муаммо – бу юртларнинг мустамлака остида бўлганлигида ҳамда малай ҳукмдорларнинг Исломдан бошқа нарсалар билан бошқариб, кофир Ғарб сиёсатларини ижро этишаётганлигидадир. Фақат Шом тўғрисида гапирадиган бўлсак, унинг ҳукмдори Башар Асад Американинг ювиндихўри бўлиб, шу кунгача фақат АҚШ сиёсатини ижро қилиб келмоқда… У олиб бораётган қатли ом ва вайронагарчиликлар шу сиёсатлар сирасига киради. Шунинг учун ҳам, ҳақиқий ечим Шомдан Америка нуфузини бира тўла илдизи билан қўпориб ташлаш билан ҳамда куфр режимини, малай ҳукмдорни ва Америка истаган сиёсатни йўқ қилиш билан бўлади. Шундай экан, эй музокаралар олий ҳайъати аъзолари, Башар Асаднинг қолишига рози бўлмай, унинг ўрнига бошқа америкапараст ҳукмдорни олиб келинишига рози бўлиш наҳотки қаҳрамонлик бўлса, ахир, бу билан Шомда яна илмоний бошқарув давом этиб, Америка сиёсатларига мувофиқ қадам ташланадику??!!

Бу хиёнатнинг айнан ўзидир. Шом аҳлидан юз минглаб мусулмон шаҳид бўлган, миллионлаби қочқинга айланиб, аксарининг уй-жойлари вайрон қилинган бўлса-ю, сизнинг таклифларингиз Шом аҳли тўккан қонларнинг лоақал бир томчисига арзимайдими?? Шомда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқасини рўёбга чиқарадиган ҳар қандай талаб Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнатдир. Наҳотки ибрат-насиҳат олмасангиз??!!

Роя газетасининг 2016 йил 20 апрел чоршанба кунги 74-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here