10 бўлим базасида диний (теологик) таълим бўлими очилди

531
2

 Узоқ йиллардан бери Ислом дини ва қадриятларига қарши курашиб келаётган Қирғизистон ҳукумати ва куч органлари жамияти ичида исломий даъват юкини кўтариб чиққан мусулмонларни тўқима айбловлар билан қамоққа ташлаб келаётган эди. Куч органлари ўзлари учун исталмаган бўлган мусулмонни жамиятдан ажратиб, қамоққа олишлари учун шу вақтга қадар Қирғизистонда тақиқланган адабиётлар рўйхати йўқлиги ва диний (теологик) экспертиза ўтказиш салоҳияти ва лаёқатига эга бўлган бирор бир муассасани йўқлиги жуда қўл келмоқда.

 Қирғизистонда тақиқланган диний адабиётлар рўйхати мавжуд эмаслиги сабабли ҳам куч органлари мусулмонлар уйида тинтув ўтказиш давомида топилган китобларни –гарчи бу китоблар ҳукуматнинг расмий рухсати билан чоп этилган бўлсада – экстремистик адабиётлар сифатида қайд қилиниб, мусулмонларга қарши  далил сифатида фойдаланиб келаётгани кўплаб танқидларга сабаб бўлаётган эди.

 Шу сабабли ҳам куч органлари эндиликда ўзлари учун бир ҳужжат бўлиши мақсадида ИИВ 10-бўлими базасида теологик таълим бўлимасини ташкил этиш ҳаракатига тушиб қолишди.

 ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ИИВ 10-бўлими “Иймон” жамғармаси билан ҳамкорликда 19 апрел куни Ўш шаҳрида Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларидаги ходимлари учун семинар-тренинг ўтказди.

 Хабар кўра, тренингда теология, диний тадқиқот, мажороларни олдини олиш ва хавфсизлик соҳалари бўйича экспертлар иштирок этди.

 ИИВ 10-бўлим бошқармаси бошлиғи Раим Салимовнинг қайд этишича, семинар дастури динлар, конфессиялар тарихи, динлараро ва конфессиялараро алоқалар тарихи, аҳоли орасида диний радикализмни олдини олиш бўйича ишларнинг амалий ва назарий асослари, теологик, диний тадқиқот ҳамда диний-психологик экспертизалар ўтказиш масалаларини ўз ичига олади.

 Семинар давомида интернет тармоқларида экстремизмга қарши кураш, ёшлар ва хотин-қизлар орасида экстремизмни олдини олиш бўйича маърузалар ўқилди.

 Бундай семинар-тренинглар 10-бўлимнинг Чуй, Иссиқкўл, Норин ва Талас вилоятидаги ходимлари учун ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Туркистон: 

Қирғизистонда Ислом динига қарши янгича кураш услубларига ўтиш учун кенг тактик ҳаракат бораяпти. Куфр институтлари бизларни ичимиздан ўзига моил ёки улардан моддий манфаат умидвор бўлган шахсларни бир тизим қилиб олиб, уларга “Иймон” деган исломий ном билан жамғармалар тузиб бериб, ўз манфаатлари йўлида ишлатишмоқда.

Аслида, мусулмонлар билан куфр олами ўрталарида иймон-куфр масаласи бораяпти. Куфр олами бу мафкуравий курашда енгилди. Бу ҳақида К. Маликов “демократия мусулмонлар орасида ўзига бўлган ишончни йўққа чиқарди” деди. У ўша тиологик экспертлар йиғинида “биз энди диний родикализмга қарши янги бошқа идиология топишимиз керак” деди.

Биродарлар сизлар мусулмонмисизлар ўзи?!

Аллоҳ Таоло биз мусулмонларга ҳар қандай одам “мен мусулмонман” деса ишониб, унга мусулмон деб муомила қилишга буюрди. Лекин нусусларда Аллоҳ уларнинг қалбларини фақат ўзи билишини таъкидлаб ўтди. Биродарлар, Маликовнинг гапига эътибор беринг. У куфр манфаати учун куфр ёмон деб билган мусулмонга қарши курашиш учун мафкура излашимиз керак деди. У оламнинг ҳар бурчагида мусулмонларни қириб, Қуронни ёқиб, Пайғамбаримизни карикатура қилиб, филмлар чиқариб келаётган куфр билан ҳамкорликда, “ёмон биродарларимизни таҳқирлаш” учун йўл топишимиз керак деди. Ваҳолангки ўша ёмон биродарлар, ҳали у айтаётган ҳарбий ҳаракатларни юртимизда бошлагани йўқ. Улар “иймон” фонди устида турган куфр етакчилари узоқ йиллар мобайнида олиб боришаётган қирғинбарот фитнакашлик урушларни бошлаганлари йўқ.

Энди улар Исломни яхши тушунишмаса ҳам ўзларини мусулмон санаган орган ходимларини ҳам бузуқ ақидалари билан булғашга ўтишди. Ҳозирда қувғинда юрган ёки қамоқда ўтирган бир қатор Ўзбек олиму уламолари ҳам аввалида худди шу ҳатони қилишган эдилар. Ҳозирда Каримов уларни ҳатто чет давлатларда ҳам тинч қўймаяпти. Чунки “иймон” фонди айтаётган кураш, фақат битта Исломий қатламга қарши қаратилган эмас. Бу кураш Ислом ва мусулмонларни бирини бири билан қириб йўқ қилиб юбориш орзуси остида куфр олами томонидан тузилган лоиҳа асосида бораяпти. Улар бир исломий қатламни йўқ қилиб олиш билан тўхтаб қолишмайди. Кейингисига ўтишади, сўнг яна кейингисига. Охир оқибатида кўриб турганимиздек, ҳижоб кийишдан, намоз ўқишдан ман қилишгача боришади. Аввалида Каримов Наманган тўпалонида ҳатто Ўзбекистонда Халифалик давлатини эълон қилишга ҳам рози бўлган эди.

Мусулмон биродарларимизн, эҳтиёт бўлишга ва куфрнинг найранглари кучайиб бораётганидан уларни огоҳ бўлишга даъват қиламиз. Куфрнинг ҳар қандай душмани ўзининг  муаммосидир. Биз куфр учун жонбозлик кўрсатиб боришимиз, у билан бирга ҳар қандай мусулмонга ёки ғойримусулмонга азият етказишимиз мумкин эмас. Чунки бизнинг бу беўхшов ҳаракатларимиз ва мусулмон биродарларимизга етказадиган азиятларимиз, у тарафдаги мусулмонлар тарафидан ҳам қайта қаршилик ҳужумларига олиб келиши мумкун. Куфр системаси худди шу провокациядан умид қилади. Агар мақсадига етиб, у тарафдаги мусулмонлар қайта ҳужумга ўтаверишмаса, уларнинг ўзлари ўша мазлум мусулмонлар номидан ҳужум уюштиришади. Бутун дунёда худди шу услуб асосида иш олиб боришаётганларини ҳатто уларнинг ўзлари бир бирларини очиб юборишаяпти. “Иймон” фондининг ҳатти ҳаракатлари ўта хавфли. Уларнинг “мўътадил ислом” робитаси асосидаги уюшиб бораётган ҳаракатлари Мусулмоннинг иккала дунёси учун ўта хавфли. Улар тарқатишаётган моддий маблағларга алданиб қолмайлик. Чунки бу ерда, улар айтишаётган хавфсизлик масаласи эмас, балки Иймон-куфр масаласи бораяпти!  

2 COMMENTS

  1. Яна озгина тажриба оишириб малакалашиб туришса иншаАллох Халифалик тикланади.
    Туксон йилдан буйон малака оширишмокда.
    Аммо хамма харакатлари бефойда булмокда.
    Чунки бу Аллохнинг ишидир.

  2. Аллох Таоло айтади кофирлар ва дин душманлари йомон куришса хам хохлашмаса хам Аллох уз динини олий килгувчидир

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here