Терроризм масаласи ва унинг ҳақиқий айбдорлари

441
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти ўзининг расмий сайтлари орқали Терроризм масаласи бўйича конференция ташкил қилишини эълон қилди. Конференцияда асосан террорнинг белгилари ва моҳияти, терроризмнинг оғир натижалари ва талофатлар, Террор ҳодисаларининг хақиқий айбдорлари, ташланиши керакли бўлган қадамлар ва асл ечимлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти 2016 йил 22 апрел куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган “Хўжатепе” Маданият Марказида бўлиб ўтадиган конференцияга барча мусулмонларни таклиф қилади.

“Террор масаласи ҳаётимизнинг қоқ марказида. Портлаган бомбалар, ҳаробага айланган шаҳарлар, ўлдирилган инсонлар, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётган оилалар, буларнинг барчаси бизнинг юртларимизда бўлиб ўтмоқда. Зулмга дучор бўлган ҳам бизнинг халқимиз. Хўш, бир ўйлаб кўрдингизми?! Террор нима учун бизнинг диёрларимизда амалга оширилмоқда ва нима учун ҳеч охири кўринмаяпти? Нима учун Ғарб давлатларида (онда-сонда ўзларининг қўллари билан амалга оширилганларини ҳисобга оламаганда) террор йўқ экан, бизнинг ўлкаларимизда ҳеч тўхтамаяпти?! Террорнинг кўринган ва кўринмаган тарафлари бор. Кўринган тарафига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Биз сизга унинг кўринмаган тарафларини кўрсатмоқчимиз. Айтилаётган жиҳатларини эмас, айтилмаётган жиҳатлари ҳақида гапирмоқчимиз. Айнан шу мақсадда Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти сифатида “Терроризм масаласи, ҳақиқий айбдорлар ва асосий ечим” номли конференция ташкил қилмоқдамиз. Бу анжуманда сиз эшитишга ўрганиб қолган, бир бирига ўхшаш, текширилиб натижаси чиқмаган ечимларни эмас, балки воқеига мос, ҳақиқатга таянган, ва натижали ечимларни эшитасиз. Ҳа биродарлар, 22 апрелда ўтказиладиган анжуманимизга сизлар ҳам иштирок этинг. Келинг, жонимизга озор берган, биродарлигимизни сўндирган, бизларни зайиф ва чорасиз ҳолга туширган террор масаласини биргаликда ҳал қилайлик”, дейилади видео лавҳа орқали қилинган таклифномада.

Конференция вақти: 04/22/2016 – Жума

Соат: Истамбул вақти билан 20.00

Манзил: Хўжатепе маданият маркази – Анқара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here